Таржимаи ҳол
Ашурали Зоҳирий XX асрнинг 20 йилларида маданий-маърифий ҳаёт кечирган.
Бироқ, қатағон қилинган ва унинг ижодий мероси билан камчилик қизиққан. 1950 йиллар у оқланган, ҳаёти ва ижоди билан шуғуллана бошлашган.
Ашурали Зоҳирий 1885 йил Муқимий, Фурқат, Ҳамза ва Завқийнинг она ери Қўқонда туғилган. Бу ерда у эски услубдаги мактабда ва Мадалихон мадрасасида таълим олган. Ўқиш йилларида у араб, форс, мумтоз шарқ ва ўзбек адабиётини катта меҳр ила ўрганади.
1908-1913 йиллар у ўзининг “Янги усул” муаллифлик услубида мактабларда дарс беради ва маънавий-маърифий тарбия билан шуғулланади. Унинг таълим услуби мумтоз ўзбек ва шарқ адабиёти намуналарини ўрганиб, чиқарган хулосасига асосланган эди. Шунингдек, бу йиллар Алишер Навоийнинг “Муҳокамат-ул луғатайн” ҳамда “Вақфия”, Бобурнинг “Бобурнома” каби асарларини нашрдан чиқаради.
1914 йил она тили ҳақидаги “Она тили” китобини ёзади. Унда ижодкор Алишер Навоийнинг “Муҳокамат-ул луғатайн” китобида баён этилган ўзбек тили тарихи ҳақида гапиради.
1914 йил “Садойи Фарғона” газетасининг илк сонида нашр этилган “Сўзбоши” мақоласида миллат равнақи ва миллий меросни асрашга чақирди, у халқнинг маънавий тикланишига интилишини ифодалайди. Газеталар ҳар бир халққа ҳодисалардан бохабар бўлишда, янгиликларни билишга имкон беради, деб ёзган. Газетасиз миллат тилсиздир. Инсон ҳаёти учун сув ва ҳаво зарур бўлгани каби, миллат ҳаётини сақлаб қолишда ҳам адабиёт ва газета зарур. (газета “Садойи Фарғона”, 1914 йил, № 1)
Ашурали Зоҳирий “Таржумон” газетаси мухбирлиги ва нашрий фаолияти учун рухсат олди ва унда ўзининг янги мақолаларини нашр эта бошлади.
“Таржумон” газетасини ўқиган болалар 40 кун ичида турк тилини ўргана олишган. У Боғчасарой туманининг Қайтмас оға маҳалласидаги мактабда дарс берган ва шу болалар мисолида “Таржумон” газетаси ёрдамида болалар тез орада тил ўрганиши мумкинлигини исботлаган.
1912 – 1913 йиллар у Қозонга боради ва татар мусулмонлари томонидан фойдаланилаётган таълим жараёнидаги инновацион йўлларни ўрганиб келади. У ерда Зоҳирий ўқитувчилар қўллаётган янги услубларни ўрганиш билан бирга, мадрасадаги турклар тарихи ўқитувчиси, миллати татар - Аҳмад Зокий Валидий билан танишади. У билан дўстлик туфайли, унинг “Турклар тарихи - татар” китобини ўқиб чиқади.
Мазкур китоб Фарғонада хонларнинг узоқ ҳукмронлиги тарихи ва уларнинг Туркистондаги ўрнини ўрганишда ёрдам берди.
Қўқонга қайтгач, у “Ғайрат” кутубхонасини очади. Қўқондаги рус-тузем мактабида ишлаб, 1912 йил Серкибой Оқаев билан бирга “Туркий хрестоматия ёхуд терма китоб” китобини ёзади. Унда ёшлар орасида маънавий-ахлоқий фаолиятнинг кўплаб усуллари баён этилган, у бадиий ва дидактик маҳорат намунаси бўлган. 1916 йил унинг “Имло” мақоласи нашр этилган.
1917 йил маърифатпарварлик фаолиятини давом эттириб, “Ел байроғи” газетаси ҳамда “Юрт” ойномаларида фаолиятини бошлайди.
1917 йил рус инқилоби бошлангач, 1 июнь Қўқонда “Юрт” ойномасида Чўлпон, Шокир Мухторий ва бошқа ёзувчиларнинг Туркистон халқининг автономликка интилиши ҳақидаги шеърий ва публисцистик мақолаларини нашр эта бошлайди. “Эл байроғи” газетасида Чўлпоннинг турк халқининг ғалабаси ҳақидаги “Озод турк байрами” шеъри чоп этилган:
Кўз очинг, боқинг ҳар ён!
Қардошлар, қандай замон!
Шодликка тўлди жаҳон!
Фидо бу кунларга жон!
Нақорат:
Туркистонлик — шонимиз, Туронлик — унвонимиз,
Ватан — бизнинг жонимиз, фидо ўлсун қонимиз!
Бизлар темир жонлимиз!
Шавкатлимиз, шонлимиз!
Номусли, виждонлимиз!
Қайнаган турк қонлимиз!
Нақорат
Бўлди кенглик, зўрлик йўқ,
Берилди бизга ҳуқуқ!
Тараққийга йўл очуқ!
Жаҳолатга йўл ёнуқ!
Нақорат
Мухторият олинди,
Ишлар йўлга солинди,
Миллий маршлар чолинди,
Душман ўртансун энди!
Нақорат
Шодлик, хурсандлик чоғлар,
Кетсун юракдан доғлар,
Ватан боғиндан зоғлар!
Селкулласун байроғлар!
Нақорат
Ҳуррият — байроғимиз,
Адолат — ўртоғимиз,
Хурсанд бўлган чоғимиз
Мевалансун боғимиз!
Нақорат
Турк бешиги — Туркистон!
Ери олтун, тоғлари кон!
Болаларн қаҳрамон!
Ватан учун берур жон.
Нақорат
Туркистонлик — шонимиз, туронлик — унвонимиз,
Ватан — бизнинг жонимиз, фидо ўлсун қонимиз!
1913 – 1914 йиллар илмий иш билан шуғулланиш учун Фарғонага жўнайди. У Чўлпон, Н.Тўрақул ва Аҳмад Закий Валидий Тўғон билан яшаган, улар биргаликда маънавий-маърифий ва илмий ишлар олиб боришган.
1917 йил Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда Убайдулла Хўжаевлар билан бирга Туркистоннинг Россияга киришига қаршилик кўтаришган. Шунингдек, бу йиллар у Булат Солиев, Ходи Файзи ва Қори Ниёзовлар билан ишлаб, педагогик фаолиятини ҳам тўхтатмаган, ўзбек тили ва адабиётидан дарс беради.
Фарғона таълим-тарбия ўқув юртининг Раҳим Отажонов, Фаҳриддин Шамсутдинов, Теша Зоҳидов, Фаттоҳ Раҳмонов ва Улуғ Турсунов каби биринчи битирувчилари республика бўйлаб Олий ва ўрта илмий-таълимий муассасаларида дарс бера бошлашган ва нашрий фаолиятлари орқали кўзга кўринишган.
Чўлпон билан биргаликда 1925 йил у “Адабиёт парчалари” хрестоматиясини нашрдан чиқаради. Ушбу китобда у Алишер Навоий, Бобур ва Муқимийнинг ижоди ҳақида ёзган.
Қўқонда чоп этилган (1921 – 1930 йиллар) “Янги Фарғона” газетасида ишлаб, у Чўлпон, Ҳамза, Назир Тўрақулов, Лутфулла Олимий, Бату ва Абдулла Қаҳҳор каби муаллифлар қаторида, ўзининг ўзбек адабиёти, санъати ва таълими ҳақидаги мақолаларини нашрдан чиқаради.
1931 йил у ҳибсга олинади ва суд қарори билан меҳнат лагерига юборилади.
1936 йил меҳнат лагеридан қайтади, лекин у доимий текширув остида бўлиб, ижодини кузатиб боришар эди. 1937 йил 5 сентябрь куни уйида ўтказилган текширувдан сўнг ҳибсга олинади. Ашурали Зоҳирий айбдор деб топилади ва 1937 йил Ўзбекистоннинг ички ишлар ҳайъати “отиш” қарорини қабул қилади.
1937 йил 28 декабрь куни Ашурали Зоҳирий отиб ўлдирилган. Ижодкор вафотидан сўнг, Сталиннинг ўлимидан кейин 1958 йил 15 сентябрь куни оқланган.
У миллат мустақиллиги, уни сақлаб қолиниши учун курашган ва Ўзбекистон халқи таълими учун жуда кўп куч сарфлаган. Шунинг учун унинг хотираси Ватанимиз тарихида умрбод сақланиб қолган.