Таржимаи ҳол
Зокиров Жамшид Каримович — театр ва кино актёри, телебошловчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
Жамшид Зокиров 1948 йилнинг 11 июлида Тошкент шаҳрида, таниқли ўзбек қўшиқчиси Карим Закировнинг оиласида таваллуд топган. У аввал “Ўзбекфильм”нинг актерлик маҳоратида, кейин эса Тошкент театр-санъат институтида таълим олиб, 1971 йил тамомлаган. Ўзбекистон Миллий академик драма театри ва Рус академик драма театриларида роллар ижро этган.
Узоқ вақт давом этган хасталик сабабли, 2012 йилнинг 7 апрелида Тошкент шаҳрида, вафот этди.
Оиласи
• Отаси – Карим Зокиров (1912-1977), опера қўшиқчиси (баритон), Ўзбекистон Республикаси халқ артисти.
• Акаси – Ботир Каримович Зокиров (1936-1985), ўзбек қўшиқчиси, рассом ва адабиётшунос, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти.
• Акаси – Фарруҳ Каримович Зокиров, қўшиқчи, “Ялла” ўзбек ансамблининг бадиий раҳбари, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти.
• Турмуш ўртоғи - Гавҳар Зокирова, ўзбек актрисаси.
• Синглиси - Луиза Зокирова, хонанда.
• Жияни - Наргиз Зокирова (1970 йил таваллуд топган), қўшиқчи. Синглиси Луиза Зокирова ва Ботир Зокировнинг ансамблидаги зарбдори Пўлат Мордухаевнинг қизи.
Мукофотлари
• Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1995).
• Санъатга қўшган ҳиссаси учун Марк Вайль номидаги “Илҳом” мукофоти лауреати (2010).
Ижоди
Театрдаги фаолияти
• “Венецияда тун”
• “Мардикор”
Фильмография
• 1969 – Ўн уч терак кўчаси – лавҳа
• 1985 – Келинлар қўзғолони
• 1986 – Орзулар оғушида
• 1987 – Енгилиш алами
• 1989 - Бўҳрон - лавҳа
• 1990 – Темир хотин - Олимтой
• 1993 – Бахтим меним – сен қон билан тўлангансан (Ўзбекистон)
• 2007 – Платина – лавҳа (титрларда йўқ)
• 2009 – Саламандра изи – лавҳа
• 2011 - Высоцкий. Тириклигинг учун ташаккур