Владимирова Нинель Васильевна

Таваллуд топган сана: 24 aprel 1928 йил

Вафот этган сана: 2009 йил

Туғилган жой:Украина

Йўналишлар: Филологлар, Адабиётшунослар

4691

Таржимаи ҳол

Владимирова Нинель Васильевна – филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби саналади. У “Ўзбек совет адабиёти тарихи” китобининг Тошкент нашрининг беш жилдлик ва Москва нашрининг бир жилдлик тўпламини яратишда фаол иштирок этди. Шунингдек, Ойбекнинг 20 жилдлик илмий асари “Умумий шеърлар тўплами”ни тайёрлашда иштирок этганлиги сабабли унинг иши юксак савияда баҳоланиб, Беруний номли Ўзбекистон давлат мукофотига сазовор бўлди.

Н.В. Владимирова 1928 йил 24 апрелда Украинанинг Николаев шаҳрида дунёга келади. Уруш бошланганда у эндигина 13 ёшга тўлганди. Урушнинг шиддатли тус олиши Владимировлар оиласини Тошкент вилоятининг энг иссиқ қишлоғи Қатортолга кўчиб ўтишга мажбур қилди. Қишлоқ аҳли Владимировлар оиласини очиқ чеҳра билан қаршилаб олишди. Нила (уйда уни шундай чақиришарди) тез орада ўзбек тилини, қишлоқ урф-одатларини ва анъанасини ўзлаштириб олди. У қишлоқдаги тенгдошлари билан ўзбек мактабида ўқиди, бирга ўйнади, қўшиқ айтди, рақсга тушди. Байрам кунлари институтга уни рақс тушишга таклиф этишса, Нила ўзбек халқ мусиқаси саналган “Дилхирож”ни қўйишни илтимос қиларди ва ўзи ҳам бу куй оҳингига сел бўлиб оҳиста рақс тушарди. 1945 йили уруш тугагач, Н.В. Владимирова Ўрта Осиё давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон миллий университет) шарқ факультетига ўқишга киради. Уни муваффақиятли тугатгач, кичик илмий ходим бўлиб тил ва адабиёт институтига фаолият юритади. “Русча-ўзбекча луғат”нинг бир жилдлик ва уч жилдлик тайёрлашда фаол иштирок этади, шундан кейин “Бадиий таржиманинг рус тилидан ўзбек тилидаги баъзи бир муаммолари” бўйича номзодлик диссертацияси устида ишлайди.

1952 йили Москвада ўзбек адабиёти ва санъати ўн кунлиги ўтказилди. Шу муносабат билан бу масъулиятли ва қувончли тадбирда иштирок этаётганлар фақатгина ёзувчилар эмас, таржимонлар ва адабиётшунослар ҳам бор эди. Н.В. Владимирова ўзбек совет даври адабиёти бўлимига ўтказилганди. У ўзбек тилини яхши билгани учун “Мумтоз ўзбек адабиётлари” китобининг ўнлаб нашрларида фаол иштирок этган. Н.В. Владимирова бадиий асарларни таржима қилиш жараёнида шарқ услубини бежиримлигини ва катта маҳорат услубини эгаллаган эди.

1958 йили Н.В. Владимирова номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва ўзининг биринчи бадиий таржиманинг муаммоларига қаратилган илмий асарини чоп этди. У етакчи илмий ходим бўлиб ишлаган кезларида “Ўзбек совет адабиёти очерклари” нашрида мунтазам иштирок этиб, “Ойдин ижоди”(1953) ва “Зафар Диёр ижоди”(1954) рисолаларини нашр этди.

50-йилларнинг иккинчи ярмида олима ўзбек ҳикояларининг ривожланиши, шаклланиши, муаммоларини ўрганишга бор куч-ғайратини сарфлади. Унинг сермаҳсул ижодий меҳнати «Ўзбек совет ҳикояси», «Қаҳрамонларнинг шаклланиши» (М.Султанова билан ҳамкорликда), «Ўзбек ҳикояларида ғоя ва тимсоллар», «Ўзбек совет адабиёти ҳикоя жанрларининг ривожланиши», "Саид Аҳмаднинг ижодиёти" монографияси, шунингдек, мақолалар тўплами «Сўздан китобгача» (1988) асари ўзбек адабиёти жанрлари тарихи ва назарияси ўрганишда муҳим аҳамият касб этди. 1988 йили олима  "Ўзбек совет адабиётида ҳикоя жанрини ривожланиши" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, Ўзбекистоннинг таниқли адабиётшунос олимлари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. 

50-йилларнинг бошларида Н.В.Владимирова таржимон сифатида унинг ижодий меҳнати фақатгина катта ёшдагиларни, балки ёшларни ҳам ўзига жалб этди. У Чўлпон ва Фитрат, Ғафур Ғулом ва Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов, Шукур Холмирзаев ва Олим Отахоновлар  асарларини моҳирона иаржима қилди. Н.Владимирова томонидан энг яхши ўзбек новеллачиларини "Анор"  номли кичик ҳикоясидан ташқари Мирзаколон Исмоилийнинг "Фарғона тонг отгунча" асарини, Мирмухсинни "Меъмор", Саид Аҳмаднинг "Уфқ", Улуғбек Ҳамдамнинг «Фитна ва қўзғолон» асарларини рус тилига жуда чиройли таржима қилган. Олиманинг юксак савияда таржима қилган иши унинг ўзбек совет адабиёти оммалаштирувчиларни энг кўзга ташланган таржимончилардан бири эди. 

Расмлар галереяси