Тошпўлат Аҳмад

Таваллуд топган сана: 1942 йил

Туғилган жой:Бухоро

Йўналишлар: Таржимонлар, Ёзувчилар, Шоирлар

5252

Таржимаи ҳол

Шоир, ёзувчи, ҳикоянавис, таржимон Тошпўлат Аҳмад асарлари рус, тожик, туркман, венгер, испан, турк, қозоқ тилларига таржима этилган. Унга ўзбек адабиёти ва маданиятини ривожлантиришдаги хизматлари учун «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган. 1998 йилда «Меҳнат шуҳрати» орденига сазовор бўлди.

1942 йил декабрда Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Денов қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1959-1964 йиллари Самарқанд Давлат университетида таҳсил олган.

1965 йилдан «Бухоро ҳақиқати» вилоят газетасига ишга ўтади. 1993-1996 йилларда шу газетанинг бош муҳаррири бўлиб ишлайди. 1975 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими масъул котиблигига тайинланади. У бўлимни сурункасига 18 йил бошқариб, кўплаб ижодкор ёшларни адабиётга олиб кирди.

Бу йилларда унинг «Бухоро юлдузи» номли ҳужжатли қиссаси, «Қасам ва қасос», «Ўғлингман, ҳаёт!», «Қалбнинг оппоқ гавҳари» каби очерклар, «Очиқ эшик» номли ҳикоялар, «Минорлар ва чинорлар», «Ойдин хаёллар», «Табассум боғи», «Имон қалъаси» сингари шеърий китоблари нашр этилди.

Тошпўлат Аҳмад моҳир таржимон ҳамдир. Тожикистон халқ ёзувчиси Жалол Икромийнинг «Қора қузғунлар» романи унинг таржимасида ўзбек китобхони қўлига бориб етган. Шунингдек, Расул Ҳамзатов, Владимир Солоухин, Аветик Исаакян, Ованес Шероз, Лойиқ Шерали, Аҳмад Мухтор сингари қардош шоирларнинг асарларини ҳам таржима қилиб, ўқувчилар маънавий мулкига айлантирган...

Охирги йилларда «Бухоро ҳақиқати» (ҳозирги «Бухоронома») вилоят газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлади. Кейинги 6 йил ичида шоирнинг Бухоронинг 2500 йиллигига бағишланган «Шарқ тумори», «Фиғон», «Аҳли муслим меҳроби», «Бухоронома» (сайланма), «Чорбакр», «Гавҳари жоним», «202 атиргул» номли шеърий китоблари чоп этилди ва «Фиғон» пъесаси саҳна юзини кўрди.
Тошпўлат Аҳмадга ўзбек адабиёти ва маданиятини ривожлантиришдаги хизматлари учун «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган. 1998 йилда «Меҳнат шуҳрати» орденига сазовор бўлди.
Унинг асарлари рус, тожик, туркман, венгер, испан, турк, қозоқ тилларига таржима этилган.

Расмлар галереяси