Тожиев Мирсодиқ Маҳмудович

Таваллуд топган сана: 25 mart 1944 йил

Вафот этган сана: 1996 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ижодкорлар ва мусиқачилар, Устоз ва мураббийлар

9982

Таржимаи ҳол

Мирсодиқ Маҳмудович Тожиев - ўзбек бастакори ва мусиқа ўқитувчиси. ЎзССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1981). Симфоник мусиқа соҳасида жаҳон ютуқларини ўзбек миллий мусиқаси – мақом заминида ижодкорона тадбиқ этишга эришиш орқали танилган.

Мирсодиқ Тожиев 1944 йил 25 март куни Тошкентда туғилган.

Тожиевнинг мусиқаси сифатида шаклланиши ёрқин ва шиддатли бўлди. У Тошкентдаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини тарих-назария бўлимини, бастакорлик бўлимини Малахов синфида тамомлади. 1964-1972 йиллар ушбу билим юртда дарс берган.

1970 йил Тошкент Давлат консерваториясида Р. Вильданов синфида шуғулланиб, бастакорликдан Ф. М. Янов-Яновский қўлида таҳсил олган. 1972-1973 йиллар Тошкент консерваториясининг назария кафедрасида дарс берган, 1979-1996 йиллар шу ернинг ўзида бастакорлик ва чолғулаштиришдан дарс берган. 1987 йилдан доцент.

1973-1975 йиллар “Гўзал”, 1975-1976 йиллар “Шодлик” номли вокал рақс ансамблининг раҳбари, 1976-1979 йиллар М. Қори Ёқубов номидаги ўзбек филармонияси раҳбари.

Ўқиш давомида Тожиев турли жанрларда ижод қилган. Диплом иши сифатида Иккинчи симфония-балетини тақдим этган. Катта авлод анъаналарига таянган ҳолда, Тожиев санъатдаги ўз ўрнини топишга доим ҳаракат қилган. Янгилик сари интилиш уни янгидан янги ижодий тажрибалар сари ундайди, шу йўсинда симфониялари яралади. Улардан бири кенг кўламлиги ва оркестрнинг забардаслиги билан ажралса, қолганлари камера ижроси учун мўлжалланган. М. Тожиев ўзбек мусиқаси тарихига “мақом” симфониячилигининг асосчиси сифатида кирган бўлиб, унинг замирида мақом ривожининг сифатлари оврупача симфония шакли билан узвий жамлиги ётади. Тожиевнинг асарлари – миллийлик ва умуммиллийликнинг бирикмасидир. Унинг асарлари ХХ аср рассомининг нигоҳи орқали миллийлик анъаналарининг дунёсини намоён этади. Тожиев доим ташқи миллийлик ранглар уйғунлигига эмас, анъанавий мусиқанинг чуқур ҳислатларига етишишга интилган.

Мақом заминидан у медитативлик, фалсафий кайфият, кенг фикрнинг кетма-кетлигини олган. Оврупа симфониясининг тўқнашув драматургияси ўрнини ички ғайратнинг тобора бойиши билан алмаштиради. Муаллиф миллий услубни алеаторик техниканинг замонавий усуллари билан жадал ўзгартиради. Ҳатто, ўзининг энг “миллий” асарларида ҳам Тожиев оврупача маиший жанрларни нафис тегиб, аниқ ғоя талабларига бўйсундиради. Масалан,  “ўзбек симфониясининг ёрқин намуналаридан бири ҳисобланмиш” Учинчи симфониясида фожиавий бошланиш қисмини кучайтириш учун бастакор моматсаро марш элементларини киритади.

Ўзбек симфоник мусиқасининг қизиқ ҳодисаларидан бири – оммавий қатағон қурбонларининг ёдгорлиги саналмиш, Тожиевнинг Ўн бешинчи симфонияси ҳисобланади. Симфонияда муҳим ғоявий ва драматургик ролни марш жанри ўйнайди, у электрон мусиқа ва алеаторик усуллар билан уйғунлашиб кетади.

Тожиевнинг асарлари хоҳ у симфони, опера ёки мусиқали драма бўлсин, унга доим эркинлик хосдир. Бастакор анъанавий мусиқани оврупа жанрлари, замонавий техника билан дадиллик ила синаб кўради.

Тожиевнинг яна бир истеъдодли қирраси – бу педогоглик фаолиятидир. 1974 йилдан 1996 йилгача Тошкент Давлат Консерваторияси деворлари ортида бастакорлик ва чолғулаштириш курсларини олиб бориб, ўқувчиларга эркин фикрлашни ўргатган, уларда барча янгиликка қизиқиш ҳиссини уйғотган. Тожиевнинг мусиқаси тингловчилар диққатини ўзига қаратади, турмуш муаммолари ҳақида бир зум ўйланиб, воқеъиликни англашда ёрдам беради.

ЎзССР Ленин комсомоли (1974), Бутун иттифоқ Ленин коммунистик ёшлар уюшмаси мукофотлари лауреати (1976).

Расмлар галереяси