Шипулин Юрий Геннадьевич

Таваллуд топган сана: 13 Феврал 1943 йил

Туғилган жой:Қорақалпоғистон

Йўналишлар: Муҳандислар

3702

Таржимаи ҳол

Шипулин Юрий Геннадьевич 13 февраль 1943 йилда Чимбой шаҳри Қорақолпоғистон Республикасида туғилган, миллати рус.

1960 йилда Навоий туманидаги 4-сон ўзбек ўрта мактабини тамомлади.

1961 йилда “Электр тармоқлари ва тизимлари” мутахассислигига Тошкент политехника институтини кундузги бўлимига ўқишга кирди. Меҳнат фаолиятини 1962 йилда Тошкент шаҳар электромонтаж бошқармасида электромонтер вазифасидан бошлади.

1964 йилдан 1967 йилгача Совет армияси сафида ҳарбий хизматда бўлди.

1970 йилда Тошкент политехника институтини “Автоматика ва телемеханика” кафедрасида ўқишни битириб, “Радиоэлектроника асослари” кафедрасида ассистент, “Автоматика ва телемеханика” кафедрасида лаборатория мудири, ассистент, катта ўқитувчи, доцент лавозимида ишлади.

1984 йилда номзодлик диссертациясини ва 2007 йилда докторлик диссертаиясини ёқлаб, 2008 йилдан “Автоматлаштириш ва бошқарув” ҳозирги вақтда “Интеллектуал муҳандислик тизимлари” кафедрасида профессор лавозимида ишламоқда.

Туристик йўлланма билан 1976 йилда Финляндия, 1978 йилда Францияда хизмат сафарида бўлган.

Илмий раҳбарлигида 3 та номзодлик диссертацияси ёқланди. Айни вақтда 5та докторлик диссертацияси номзодаларига илмий консультант вазифасини бажармоқда.

250 дан ортиқ илмий ишлар, шулардан 4 та монография, 4 та ўқув қўлланмалари ва 18 та патент ва авторлик гувоҳномаларини муаллифи. 6та инновацион лойиҳа ва 1та фундаментал лойиҳаларга илмий раҳбар сифатида фаоллий кўрсатмоқда. Лойиҳалар натижалари Ўзбекистон Республикасини турли саноат коронасида бевосита тадбиқ қилинган.

ЎзР ВМ хузуридаги Тест марказида нострификация бўлимида эксперт. УзР Олий аттестация комисcиясида эксперт, “Известия ВУЗов. Приборостроение” журналини таҳрир ҳайъати аъзоси саналади.

Расмлар галереяси