Шокир Сулаймон

Таваллуд топган сана: 8 sentyabr 1942 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

1136

Таржимаи ҳол

Маърифатпарварлик ғояларининг толмас тарғиботчиси сифатида фаолият кўрсатган шоир, носир, публицист, адабий мунаққид Шокир Сулаймон XX асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистондаги ижтимоий, адабий ва маданий ҳаракатда фаол қатнашган сиймолардан биридир.

Шокир Сулаймон 1900 йилда Наврўзи олам арафасида Қўқонда таваллуд топди.

XIX асрда қатор машҳур шоирларни етказиб берган Қўқон адабий муҳити ўзининг адабий-маънавий нуфузини ҳали ҳам йўқотмаган эди. Бу ҳол Шокир Сулаймон адабий ва ижтимоий фаолиятининг шаклланишига таъсир ўтказмай қолмади.

У шу ерда 1916 йилгача янги усулдаги мактабда таълим олди. Сўнгра Оренбургга бориб, машҳур Мадрасаи Ҳусайнияда ўқишни давом эттирди. Бу унинг араб, форс, турк, татар, рус тилларини ўрганиши ҳамда шу тилларда чоп этилган газета ва журналларни ўқишига имкон яратди.

Шокир Сулаймон Октябрь тўнтаришидан сўнг Ўзбекистонга қайтгач, маҳаллий матбуот саҳифаларида маърифатпарварлик ғояларини тарғиб этиш йўлидан борди.
1922-1926 йилларда аввал Москвадаги ишчилар факультетида, сўнг Крупская номидаги педагогика институтида ўқиди.

Унинг А.Саъдий, О.Иброҳимов, Ҳоди Тоқтош, Ҳасан Тўфон, С.Айний, А.Лоҳутий каби қардош халқлар адабиёти намояндалари ҳақидаги чиқишлари қон-қардошликни мустаҳкамлаш ва адабий-маданий алоқаларни чуқурлаштириш ишига хизмат қилди.

Ижодий ва ижтимоий-маърифий фаолияти қизғин тус олган уруш йилларида қатағон даври нафаси Шокир Сулаймонга ҳам етиб келди.
У 1941 йилнинг 25 августида қамоққа олиниб, 1942 йилнинг 8 августида 42 ёшида жувонмарг этилди.

Шундай қилиб, Шокир Сулаймон 20-йилларнинг ўрталаридаёқ публицист, ҳикоянавис, шоир ва таржимон, адабиётшунос ва мунаққид, шунингдек, дарслик ва кўплаб қўлёзмалар муаллифи сифатида майдонга чиқа бошлади.

У 60-йилларга келибгина оқланди ва 1964 йилда унинг «Ўч» номли ҳикоялар тўплами нашр этилди.

Расмлар галереяси