Отаниёзов Комилжон

Таваллуд топган сана: 1917 йил

Вафот этган сана: 1975 йил

Туғилган жой:Хоразм

Йўналишлар: Қўшиқчилар

3465

Таржимаи ҳол

Ўзбекистоннинг қўшиқ санъати учун Комилжон Отаниёзов қандай аҳамият касб этади? — “Ўзбек адабиёти учун Алишер Навоий каби аҳамиятга эга”, дея жавоб берган шоир Омон Матжон, афтидан, ҳамюртининг ижодини жуда яхши билган кўринади. Аммо қўшиқчининг кўпчилик ихлосмандлари учун дунёда унга тенг келадиган йўқ, зеро, унинг ижодининг кўлами кенг, бадиий даражаси эса тенгсиздир. Албатта, дид масаласа нозик, кимнидир кўкларга кўтариш, бошқасига паст баҳо бериш мумкин, лекин “Хай омона, омон” сўзлари билан хоразмнинг “Лазгиси” жаранглаганда, майдон оламони кўтарилган, “Баригар” эса ҳеч кимни бефарқ қолдирмасдиги аниқ!!! Унинг сўзсиз жозибаси ва ақл бовар қилмас иқтидори кўплаб тингловчиларни эсанкиратиб қўяр эди.

Қўшиқчининг барчага маълум ҳиссаларини санаб чиқамиз:

1. Қўшиқчи сифатида – профессонал саҳанада ликопча билан яккахон тарзда куйлаш ташаббускори бўлган. Ўзбек қўшиғи лўнда ва маромга солинган.

2. Ўз вақтида у ҳам хонанда, бастакор, мусиқачи ва шоир сифатида куйлаган ягона қўшиқчи бўлган, унинг бутун дастури оранжировка қилинган ва у томонидан яратилган эди.

3. У ўзбек мусиқасига Махтумқули ва Мулланафис каби туркман шоирларини олиб кирган. Уларнинг иккови ҳам Хоразмда яшаган ва эски ўзбек тилида ижод қилишган (туркий-чиғатой).

4. Махтумқули ва бошқа тасаввуфчи шоирларнинг (Машраб, Хувайдо, Ғойибий ва бошқалар) шеърияти билан у қўшиқ санъатида панд-насиҳат йўналишини яратган.

5. Комилжон Отаниёзов Хоразмнинг 6,5 муғомларини бошидан охиригача ижро этган ягона хонанда ҳисобланади. Кейинроқ, бастакор Матниёз Юсупов томонидан 10 боблиги нашр этилган, аммо уларни бир ўтиришда фақат К. Отаниёзовгина ижро эта олган.

6. Достон қўшиқлари унинг мусиқасига биноан, ажойиб воқеиликка эга бўлди: “На бўлди ёрим гялмяди?”, “Ёрнинг гули гялди”, “Найлайин”, “Гяляр саллона-саллона”, “Болама ўхшайди овозинг сани”. Бу халқ қўшиқларининг рўйхати узлуксиз ва уларнинг бари олий даражалидир.

7. У Сувора тарғиботчиси бўлган, уларни тараннум этиб, Сувора V ни кашф қилган.

8. “Лазги”нинг тўққизинчи тури – “Сўз бағишловчи лазги”ни кашф этган – унгача лазгиларнинг 8 та турли мусиқаси бўлган.

9. Унинг қўшиқ мероси улкан, У Румий ва Деҳлавийдан ташқари, Шарқ шоирларининг, деярли барчасини куйга солган.

10. У ЎзДав филармонияси қошида “Лазги” халқ ансамбли, Туркманистонда эса “Феруз” ансамблини ташкил этиб, ўзидан сўнг энг нуфузли мактаб ва жуда кўп донғи кетган қўшиқчилар (Назира Юсупова, О. Хаитова, Б. Хамдамов, О. Отажонов ва бошқалар) қолдирган.

11. Энг асосийси, унинг қўшиқларида илк бора инсон қалби ҳаракатларининг жўшқинланиши ҳис қилинди. Унинг “Найларам”и билан Ўзбекистон халқ артисти Фаҳриддин Умаровнинг “Найларам”и, унинг “Нетай”и билан СССР халқ артисти Халима Носирова ижросидаги “Нетай”ни солиштиришнинг ўзи кифоя. Уларнинг ижросида қўшиқнинг асосий оҳанги сезилади – Комилжон аканинг овозида чорасиз вазиятлар – чуқур қайғу, ноумид ғалаён ва кўтаринки кайфият ва ҳатто, мазкур вазиятга бефарқлик ҳам сезилади. Ушбу иштиёқли жўшқинлик мана ҳозир юракни тилка-пора қаладигандай, гўё.

Ўзбекистоннинг ҳеч бир таниқли қўшиқчиси ундан ҳеч нарса ўрганмаганман, дея олмайди. Ундан кейин Ф. Умаров “Сабо этсанг”, “Доғман”, “Азиз Ватаним”, Т. Қодиров “Доғман”, “Фасли навбаҳор ўлди”, “Истабки гўзал ёрни” қўшиқларини куйлашган, О. Хаитова ва Н. Аблуллаевалар ижодининг эрта паллаларидаги тантанали муваффақиятлар эса бутунлай унинг қўшиқларига биноандир. Унинг мусиқаси Ш. Жўраев ва бошқа кўпгина таниқли қўшиқчилар ижодида ҳам жаранглайди. Яратувчилар бўлади, куйловчилар бўлади, Комилжон ака бу қўшиқларни яратган ва асосида кўплаб мусиқий асарлари яратиш мумкин бўлган андоза ҳам қолдирган.

Хонанда таваллудининг юз йиллиги муносабати билан Комилжон Отаниёзовнинг туғилган ери Шавот туманида унинг номи билан аталган маданият ва истироҳат боғи тикланган. Урганчда қўшиқчи номи билан аталган боғ ва ижодий марказ очилган, уй-музейи очилиб, унинг бюст ҳайкали ўрнатилган.

2000 йил вафотидан сўнг “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

Видео галерея

Расмлар галереяси