Носируддин ат-Тусий

Таваллуд топган сана: 1201 йил

Вафот этган сана: 1274 йил

Туғилган жой:Хуросон

Йўналишлар: Астрономлар, Биологлар, Математиклар, Физиклар, Файласуфлар

11669

Таржимаи ҳол

Абу Жафар Муҳаммад ибн Муҳаммад Носируддин ат-Тусий (1201-1274) – XIII аср форс математик ва астрономи, Камолиддин ибн Юнуснинг шогирди, ўта серқирра олим, фалсафа, жўғрофия, мусиқа, оптика, тиббиёт, минерологияга оид асарлар муаллифи. Юнон илми билимдони бўлган, Евклид, Архимед, Автолик, Феодосий, Менелай, Аполлоний, Аристарх, Гипсикл, Птоломейларнинг асарларини шарҳлаган.

Носируддин ат-Тусий 1201 йил Хуросоннинг Тус шаҳрида туғилган ва Қуръон, ҳадислар, шиит ҳуқуқшунослиги, мантиқ, фалсафа, математика, тиббиёт ва астрономияни ўрганиб, ўша ерда ёшлигидан таҳсил олишни бошлайди.

Тусийнинг меросига юзланар эканмиз, биз яна бир бор дунё ва дунё маданиятининг бирлигида вақтларнинг узвий боғланишига амин бўламиз. Шундай қилиб, у ўз асарларида осмон механизмини асос қилди. 400 йил ўтгач, улар ғарбий оврупа олимлар томонидан қайта кашф қилинган. Болалар астрономи Тихо Браге (1546-1601) Тусийнинг ҳисоб-китобларини қайтариб, 700 дан зиёд юлдузлар каталогини тузган. Брагенинг илмий иши асосида И. Кеплер осмон механикасини яратган. И. Ньютон уларнинг меҳнатларига таянган ҳолда, механиканинг таянч қонунларини яратган. Тусийнинг математик меҳнатлари Италия, Англия, Франция – оврупа Уйғониш даврининг бош марказларида нашрдан чиққан.

Тусийнинг жаҳон илм-фанига қўшган аҳамиятли ҳиссаларидан бири бутун Шарқда танилган Мароғадаги астрономик расадхонасининг яратилишидир. Расадхона 1259 йил ҳозирги Жанубий Озарбайжон ҳудудида, Исломобод Республикасидаги Эронда ташкил этилган.

Ат-Тусий Хулагуга расадхона қурилиши масаласида мурожаат қилади, аммо қурилиш ҳаражатлари жуда катта туюлади. Шунда ат-Тусий Хулагуга аскарлар уйқуга кетган вақт тоғдан мис тоғорани улоқтиришни тавсия қилади. Тоғора тоғдан тушиб, катта шовқин кўтаради ва аскарлар саросимага тушади ва ат-Тусий шундай дейди: “Биз бу шовқиннинг сабабини биламиз, аскарлар эса билмайди; биз хотиржаммиз, улар эса ҳавотирда; шунингдек, биз осмон ҳодисаларидан бохабар бўламиз, биз ерда хотиржам бўламиз”. Бу сўзлар Хулагуни ишонтиради ва расадхона қурилишига 20 динор ажратади. Ат-Тусийнинг илтимосига биноан, Хулагу аскарлардан уларнинг қўлига тушган олимларни ўлдирмай, Мароғага олиб келишларига буйруқ беради, бу ерга мўғуллар қўлларига тушган барча қўл ёзмалари-у, астрономик мосламаларни келтиришган.

Мароғалик расадхонада 1259 йилдан 1271 йилгача бўлган 12 йиллик кузатув натижаси “Илхоний жадвали” (“Зиджий Илхоний”) бўлган. Бу жадвалда Қуёш ва сайёраларнинг жойлашув ҳисоб-китоби, осмон каталоги, шунингдек, синус, тангес ва катангенснинг 1 оралиғидаги жадвали келтирилган.

Ат-Тусий, шунингдек, Клавдия Птоломейнинг “Альмагест”ига шарҳ тузган ва бир қатор бошқа астрономик рисолаларни ёзган: “Муинийнинг астрономия бўйича рисоласи”, унга илова, “Самовий сфера астрономия билимларини эгаллаш”, “Астрономия бўйича ёднома”. Ушбу рисолалар мажмуида ат-Тусий Птоломейникидан фарқли, осмон жисмлари кинематикасига доир ўз чизмасини тузади. Унинг асоси ўрнида “Тусий жуфти” хизмат қилиб, айланма ҳаракатларини интилма ҳаракатга ўзгартиради.

Ат-Тусийга, шунингдек, “Астролябияни ўрганишга доир йигирма бўлимли рисола”, “Синус квадранти ҳақида рисола” ва астрономик қуроллар ҳақидаги бошқа рисолалар тегишли.

Насируддин Тусий Евклиднинг икки параллел чизиқлар бўшлиқда туташишлари ҳақидаги бешинчи фаразини исботлашида ҳиссаси улкан. Бу бефойда абстракция эмас, балки илмий масаланинг чинакам самовий тузилмаси эканлигини исботлаб берган. Маконнинг (Олам) эгри кўриниши объект узоқлашиши билан янада аниқроқ намоён бўлаверишини аввалига Евклид ифодалаб, Тусий исботлаган берган.

Коинот яратилиши ва дунёнинг ижтимоий тузуми, ҳуқуқ ва ахлоқ муаммолари, давлат бошқаруви ва фанларнинг таснифи, яхши тарбия ва оиладаги муносабатларни такомиллаштириш унинг фалсафаси марказида. Тусий асоси инсоний муносабатлар бўлган тенгликка эришилган формулани излайди. У давлатни фазилатли ва ёмонга, жангчиларни адолатли ва адолатсизга ажратади, халққа фойда ва фойдасиз нарсаларни белгилаб, жамоатчилик ҳаётидаги ҳодисаларга баҳо беради. Тусийнинг таъкидлашича, дунё икки нарсадан азият чекади: “Бири – дунёда жоҳилона ҳокимият ҳукм сурса, бошқаси – давлат ўз ихтиёрига тақдим этилса”.

У жамият ҳаётида давлат ролини ўрганади ва давлат ва инсон ҳамда давлат ўртасидаги ўзаро масъулият моҳиятини ишлаб чиқади, ақлнинг кучи оқилона бошқарув ва адолатли қонунларнинг ривожини таъминловчи шаҳар-давлатнинг идеал кўринишини яратади. “Шаҳарнинг барҳаётлиги унинг нақадар ҳаққонийлигига боғлиқ”, дея таъкидлайди мутафаккир. Инсонларнинг ризолиги ва тенглиги ғоясини, уларнинг ихтиёрий иттифоқи асосида адолатли давлат яралувчи ҳар бир инсон ҳуқуқини “якка мукаммаллик” даражасида ҳимоя қилган.

Ижтимоий адолатни амалда тадбиқ қилиш изланишлари, Тусийнинг шахсий тақдирига фожиали якун ясайди. Улар ижодкорни туркий тилда сўзлашувчи исмоилитлар давлати ташкилотчиси ҳузурига олиб келишади. Аммо исмоилитлар шахсларнинг табиий ҳуқуқ ва эркинликларини қурбон қилиб, унинг ўрнида жоҳилона бошқарув тузумини ўрнатадилар. Тусий билан исмоилитлар ўртасидаги келишмовчиликлари ҳақида турли тахминий фикрлар мавжуд. Улардан бири – файласуф-инсонпарвар томонидан қонунлаштирилган табиий инсон ҳуқуқлари бузилган жоҳилликни қабул қилмаслик. Ушбу фирк сабаб, Тусий 20 йил умрини озодликдан маҳрум этиб, Аламут қалъасига михлайди.

Ат-Тусийнинг математик меҳнатлари орасида “Тўлақонли тўртбурчак ҳақида рисола” (бошқа таржимасида “Кесишувчан шакл ҳақида рисола”). Рисола ат-Тусий Аламут қалъасида бўлган вақт форс тилида ёзилган ва Мароғада (1260) қисқартирилган ҳолатда араб тилида ёзилган.

Ат-Тусий рисоласи беш китобдан иборат. Биринчи китобида таркибий муносабатлар назарияси баён этилган. Собит ибн Қори ҳамда Умар Ҳайёмларнинг ғояларини илгари суриб, ат-Тусий бу ерга мувофиқ ва номувофиқ тушунчадаги сонларнинг кенгайтирилган моҳиятини киритади. Иккинчи китобида Менелайнинг ясси тўртбурчакнинг турли теоремаларига исботлар келтирилган. Учинчи китоби синус ва косинус ёйлар тушунчалари киритилган ва ясси тригонометриянинг бир қатор теоремалари исботланади; хусусан, бу ерда ясси учбурчакни ечиш қоидалари кўриб чиқилади ва синусларнинг ясси теоремасининг исботи келтирилган. Тўртинчи китоб Менелайнинг фазо шаклларининг кесишувини исботловчи турли ҳолатлар теоремасига бағишланган. Бешинчи китобда теоремалар ёрдамида фазовий тригонометрия масалаларини ечиш усуллари , “кесишувчан шаклларнинг алмашинуви”, - тангенс ва синуслар теоремалари кўриб чиқилади. Бешинчи китобнинг хулоса қисмида фазовий учбурчакларга оид масалаларни ечиш қоидалари тақдим этилган.

Ат-Тусий – фаннинг бир қатор бошқа соҳаларидаги рисолалар муаллифи. Унинг физикага доир “Евклид “Оптика”сига ишлов”, “Камалак ҳақида”, “Жазирама ва қаҳратон ҳақида” каби рисолалари машҳур. У ал-Беруний ва бошқа олимларнинг меҳнати асосида минералогик асар тузган. Ат-Тусий тиббиётга оид бир қатор китоблар ёзган, жумладан, Ибн Синонинг “Қонун”ига шарҳ ҳам ёзган. Унинг бир қатор рисолалари мантиқ, фалсафа ва ахлоққа бағишланган. У, шунингдек, бир қатор илоҳиёт асарлари ва молия ҳақида рисолалар ёзган.

Ат-Тусийнинг биологиясида биринчилардан эволюциявий ғоялар келтирилган. Унинг таълимотига кўра, оламда аввалига, асос элементлар бўлган. Сўнгра, улардан минераллар, ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамлар пайдо бўла бошлаган.

Расмлар галереяси