Немцева Нина Борисовна

Таваллуд топган сана: 12 dekabr 1926 йил

Туғилган жой:Россия

Йўналишлар: Археологлар

4848

Таржимаи ҳол

Нина Борисовна Немцева – археолог, таниқли Ўрта Осиё медивалист-тадқиқотчи, тарих фанлари номзоди.

М.Е. Массон ва Г.П. Пугаченкова талабаси. 1950 йилда Марказий Осиё давлат университети (Тарих факультети, Археология бўлими)ни тамомлаган. Марказий Осиё меъморчилиги ва археологик ёдгорликларини тадқиқ қилган.

Унинг барча ижодий ишлари Ўрта Осиёнинг ўрта аср маданият ва санъати ёдгорликларни ўрганишга бағишланган. Тадқиқотнинг асосий йўналиши –археологик-архитектурa меъморлик ёдгорликлари бўлган. Йирик меъморий мақбараларда ва Ўзбекистоннинг алоҳида жойларида бир қанча йиллар мобайнида археологик иш олиб боради.

Унинг йирик ишлари Самарқандда (Шоҳи Зинда мақбараси, Афросиёб шаҳарчасида), Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида (Работи Молик мақбараси, Сайфиддин Бухорзий ҳонақоси), Термиз ёнида (ўрта аср қўрғони ва Боботепа қалъаси) ўтказилган.

Шунингдек, археологик тадқиқотларини Тожикистонда ҳам олиб борди (Хўжа Мушод ҳонақоси мақбараси республикамизнинг шарқида, Кўк Гумбаз масжиди ва Муслихитдин мақбараси Ўратепада) ва жанубий Қозоғистонда (Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси Туркистонда) экан.

Нина Борисовна Тошкент, Самарқанд, Олмаота, Ашхобод, Москва, Санкт-Петербург, Лондон, Берлин, Париж Римларда нашр этилган 5 та китоб, бир неча илмий рисолалар, 150 яқин мақолалар муаллифидир. Халқаро анжуманларда иштирок этган: Россия (Москва, Ленинград, Киев, Ереван, Тбилиси), Францияда (Париж ва Бордо), Японияда (Нара, Токио), Испанияда (Кордоба) ва Ўрта Осиё республикаларида.

Лувр (Париж, Франция-1999)-нинг Шарқ бўлими таклифномасига кўра, Ўрта Осиё меъморий ёдгорликлари бўйича оммабоп маърузаси билан иштирок этган.

Нина Борисовнага багишланган сайт ҳам мавжуд.

Расмлар галереяси