Нажмиддин Кубро

Таваллуд топган сана: 1145 йил

Вафот этган сана: 1221 йил

Туғилган жой:Хоразм

Йўналишлар: Диншунос ва маърифатпарварлар

41086

Таржимаи ҳол

Шайҳ Нажмиддин Кубро (Наджм-ид-дин Абу-л-Жониб Аҳмад ибн Умар алҳь-Хиваки алҳ-Хоразмий, 1145-1221) — ХII аср сўфичилигининг таниқли намоёндаси, фан соҳасида ўзидан сўнг бой мерос қолдирган олим. “Кубравия”, яъни “Захабия” – олтин номини олган унинг таълимоти нафақат Хоразмшоҳлар салтанати, балки бутун ислом олами маънавий ҳаётига ўз таъсирини кўрсатди.

Нажмиддин Кубро 1145 йил Хоразмда туғилган ва умрининг биринчи ярмини саёҳатларда ўтказган (Нишопур, Хамадон, Исфахон, Макка, Искандария). У она диёрига 1184 йил қайтиб келиб, Урганчда хонақоҳ ва Кубравия тариқатига асос солади.

Шу даврдан эътиборан, унинг фаолияти Марказий Осиёда ўтиб, кўплаб шогирдлар чиқаради. Улар орасида тасаввуф илмининг машҳур назариётчилари ва сўфичиликка доир илмий меҳнатлар муаллифлари бор. Хусусан, тасаввуфчи-шоир Нажмиддин Дайя Розий (1256 йил вафот этган), Саъд ид-дин Хаммуйа (1252 йил вафот этган), Сайф ид-дин Баҳорзий (1261 йил вафот этган) ва бошқалар.

Чингизхоннинг шаҳарни тарк этиш илтимосига қарамай, Нажмиддин шаҳарда қолиб, ўқувчилар билан бирга қўлида қирол кўтариб, Урганчни ҳимоя қилади. Унинг қабри Куня Урганч шаҳарчасидаги хонақоҳ олдида жойлашган.

Нажмиддин Кубро тасаввуф илм йўналишидаги ўз мактабини яратган. У Уламолар Султони Баховуддин Валид, Мажиддин Боғдодий ва бошқа таниқли сўфи шайҳлари ва шоирларининг устози бўлган. Кубравия таълимотига кўра, инсон кичик бир дунё бўлиб, ўзида кичик дунёга сиғувчи барча нарсани жам этган. У ранг-ёруғлик рамзийлигига аниқ таъриф берган, буни тасаввуф машқлари жараёнида кузатиш мумкин, — булар доғ нуқталари ва айланалар: қалб қора нурда намоён бўлувчи жараёнлардан ўтади ва ора-сира қора-қизил тусга киради, токи яшил ранг пайдо бўлмагунига қадар, яъни илоҳий марҳамат даражасигача кўтарилмагунча давом этади.

Ал Кубро ўз қарашларини араб тилидаги рисолаларида баён этган, улардан айримлари сақланиб қолган ва нашр этилган.

Нажмиддин Кубронинг шакл ва рангнинг инсон руҳи билан муносабати ҳақидаги ғоялари ва назариясини унинг ўқувчилар, ўқувчиларининг ўқувчилари ва сўфичилик таълимотининг бошқа авлодлари давом эттиришди. Бугунги кунда Кубровия ғоясини ўрганиш устида ўзбек олими – филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комилов шуғулланмоқда. У ўз эътиборини “латоиф” назариясига қаратган бўлиб, нафақат назариётчилар, файласуф, тилшунос, тарихшунос, руҳшунос, педагог, санъатшуносларда, балки рассомлар, дизайнер, мусиқачи, хореограф, театр, кино ва телевидение ишчиларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда, зеро, уларнинг фаолиятида шакл ва рангнинг инсон руҳи билан муносабати аҳамиятли ўрин эгаллайди.

Видео галерея

Расмлар галереяси