Носир Хисрав

Таваллуд топган сана: 1004 йил

Вафот этган сана: 1088 йил

Туғилган жой:Тожикистон

Йўналишлар: Диншунос ва маърифатпарварлар

8132

Таржимаи ҳол

Носир Хисрав Абу Муин (Абу́ Муи́н Носи́р Хосро́в ал-Кабадияни ал-Марвази) — ислом мутафаккири, шоир, ёзувчи, исмоилий хатиби. Носир Хисрав нафақат шоир сифатида танилган, балки у математика, астрономия, геодезия, фалсафа, мусиқа билимдони сифатида ҳам донг қозонган. “Адолат – олам гултожи”, “излаган топади” – унинг ҳаётий шиорлари бўлган.

1004 йил Кубадианда майда ер эгаси оиласида таваллуд топган (ҳозирги Тожикистон). Балх ва Марвда амалдор бўлиб хизмат қилган. Қоҳирада ўтказган уч йил ҳаёти давомида Носир Хисрав Салжуқийларга қарши янги ташкил қилинган, Қоҳиранинг марказида жойлашган халифалик  — Фотимидлар тарафдорига айланади. Ушбу халифатнинг дини исмоилийлик бўлган.

970 йил Қоҳирада “ал Азхар”га асос солиниб, кейинчалик мусулмон олимларини тайёрловчи бош мусулмончилик университетига айланади. Фотимидий исмоилийлар бошқа диний ақидаларга мўътадил муносабатда бўлиб, бундай муносабат мамлакатда барқарор муҳитга сабаб бўлган. Ислом дунёсининг шарқида ўз ғояларини тарқатиш вазифасини ўз зиммасига олган Носир Хисрав исмоилий динининг жонкуяр тарафдорига айланади. Бу вақтда Хуросон салжуқий кўчманчилар босқинчилигига дучор бўлади ва халқ Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳалокатли ҳокимиятини бошдан кечиради. Носир Хисрав кўп саёҳат қилган (Арманистон, ҳозирги Озарбайжон, Кичик Осиё, Сурия, Фаластин, Саудия Арабистон).

1052 йил Хуросонга қайтгач, Носир Хисрав бидъатчиликда айбланиб, мутаассибона йўналтирилган оломон уйини бузиб ташлайди. У фотимийлик фаолиятидан воз кечишга мажбур бўлиб, охир-оқибат қочиб кетади ва Помир тоғларидан паноҳ топади. Носир Хисрав 1088 йил (бошқа манбаларга кўра 1075 йил) Помирда Йомағонда вафот этган.

Исмоилийлар таълимотига кўра, Худо фақат бошланғич нуқта, авлод учун туртки ҳисобланади, бунинг натижасида жаҳон зеҳни пайдо бўлиб, у аллақачон Дунё руҳини яратади ва у билан бирга оламни яратади. Худо ақлнинг яратилишига буйруқ беради, аммо табиат нуқтаи назардан қаралса, ақлнинг ўзи ҳам Худо, аввало борлиқ ва сабабларнинг сабаби ҳамдир.

Табиатда ақл у мавжуд бўлган тартиб қонунида. Илоҳий китоб, илоҳий ойдинлик — бу Қуръон эмас, балки айнан табиатдир. Қуръон — бу шунчаки таржима, илоҳий сўзлар инсон сўзлари каби “табиат китоби”нинг тимсоли. Носир Хисрав табиатда илоҳий буйруқ бўлиб ёзилган белгиларни ўрганганлигини, уларни жамият ҳаёти учун намойиш этганлигини тушуниш жоиз. Дунё ҳақида илоҳий яратувчанлик нуқтаи назари ила мулоҳаза қиларкан, Носир Хисрав Худонинг ва дунёнинг ягоналигига ва унинг боқийлигига урғу берган.

Худо абадий экан, унинг маҳсули бўлмиш дунё саховати ҳам адабийдир, демак, дунё ҳам абадий. Дунё ва Худо бир-биридан ажралмас ва бу “тавхид” -  яккахудоликнинг белгисидир. Бу эса дунёга, инсон табиатига улуғ қадрият билан қараш жоиз демакдир. Дунёни англаб, унинг эзгуликларидан фойдаланиб, инсон ундаги илоҳий тартибни бузмаслиги, аксинча, “табиат ҳаётини қўллаб-қувватлаши” лозим — Носир Хисравнинг “Эътиқод қиёфаси” рисоласидаги фикрлардан бирида шундай келтирилган.

“Табиат” ни юксалтириш ғояси инсоннинг меҳнат фаолияти, унинг ҳунармандчиликдаги машғулотларини улуғлаш эди: “Ҳунармандларга мақтовлар бўлсин! Ҳунармандларга шарафлар бўлсин!”, - дея ёзган шоир. Носир Хисрав зироатчилар меҳнатини ҳам улуғлаган: “Меҳрибон боқувчи, у барча неъматлар яратгувчиси”.

Носир Хисравнинг асосий асарлари орасида: “Саёҳат китоби”, “Икки донишмандлик тўплами”, “Эътиқод қиёфаси”, “Бахт китоби”.

Шунингдек, шеърий девон ҳам унинг қаламига мансуб.

Ақлга илм бирла бергил кўмак,

Ақл бу илмга харидор, демак.

* * *

Ақлнинг олтиндан ортиқлиги бор,

Одам олтин билан бўлолмас хушёр.

* * *

Билим қидиришга урдим бошимни,

Бекорга ўтказмадим умримни бир дам.

* * *

Доно суҳбат дами арзир жаҳонга,

Юз нодон арзимас бир бурда нонга.

* * *

Баҳсда гўё сен учқур тойсан,

Қизишмасанг, кўп йиқилмайсан.

* * *

Доно суҳбатидан сира қочмагил,

Таъсирин ўтказар сенга ҳам у тил.

* * *

Ёшлик, телбаликни чиқар бошингдан,

Онанг хизматида бўлгил ёшингдан.

* * *

Жаҳолат аҳли бирла қурма суҳбат,

Етар ҳар дам бу ишдин жона заҳмат.

* * *

Жаҳолат ўлимдир, билим тириклик.

* * *

Илм бирла етиш мумкин, биродар,

Заррачадан чиқиб қуёшга қадар.

* * *

Кексага доимо бергил саломинг,

Аяма бир оғиз ширин каломинг.

* * *

Кексага кўмак бер суянган тоғинг,

Буни тушунарсан қариган чоғинг.

* * *

Косибдан шоду хуррам йўқ, жаҳонда,

Ҳунардан яхши дур ҳам йўқ жаҳонда.

* * *

Тутгил қариларнинг қалтироқ қўлин,

Қаригач билурсан кексалик йўлин.

* * *

Қайдаки эшитсам илму донишни,

Эшиги тагида ўлтирдим маҳкам.

* * *

Қунт билан ўқисанг, ўргансанг ҳунар,

Ўзингнинг бошингдан сочурсан гавҳар.

Расмлар галереяси