Миркарим Осим

Таваллуд топган сана: 1907 йил

Вафот этган сана: 1894 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Шоирлар

24661

Таржимаи ҳол

 

Ижодини шеъриятдан бошлаган Миркарим Осим тарихий асарлари орқали китобхон назарига тушган. Бутун умрини тарихий ҳикояларга бағишлаб, уларда инсонийлик, ватанпарварлик, қаҳрамонларга ва тарихий шахсларга ҳурмат ғоясини илгари сурган.

Адиб таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан унга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони берилган, 2001 йил Ватан олдидаги унутилмас хизматларини учун “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

Тарихий асарлари орқали бутун халққа танилган Миркарим Осим 1907 йил Тошкентда, зиёлилар оиласида туғилган. 1917-1920 йиллар “Шамс ул-урфон” бошланғич мактабига боради. 1921-1924 йиллар Наримонов номидаги таълим-тарбия ўқув юртида таҳсил олади. 1926 йил Москва Давлат Педагогика университетининг тарих-иқтисод факультетига ўқишга кириб, 1930 йил якнулайди. Кейинчалик Самарқанддаги ўқитувчиларни тайёрлаш курсларида ишлаб, 1932 йилдан Ўзбекистон маориф таълими халқ комиссарлиги ҳузуридаги педагогика илмий-тадқиқот институтида фаолият юритади.

Миркарим Осим фаолиятини шеъриятдан бошлайди. Кейинчалик, ўқув қўлланмалар, тавсияномалар ва тарих дарсликларини ёзади. 1940 йилдан бошлаб Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзловчи “Астробод”, “Алишер Навоий ва Дарвешали”, “Бадарға”, “Навоийнинг хислатлари”, “Улуғбек ва Навоий” каби ҳикоялар ёзади.

Бутун умрини тарихий ҳикоялар ёзишга бағишлаб, уларда инсонийлик, ватанпарварлик, қаҳрамонлар ва тарихий шахсларга бўлган ҳурматни улуғлайди.

Миркарим Осим 40-йиллар қатағон қурбонига айланади ва бир неча йиллар мобайнида лагер машаққатларини бошдан кечиради. 50-йиллар ватанига қайтгач, у тарихий асарлар устида ишини давом эттиради. Нашриётларда муҳаррир бўлиб фаолият юритади.

Миркарим Осим асарларини уч қисмга ажратиш мумкин:

1. Тарихий-қаҳрамонлик мавзуидаги асарлари.

2. Тарихий-маиший мавзуидаги асарлари.

3. Тарихий-биографий мавзуидаги асарлари.

Қаҳрамонлик мавзусидаги асарлари: “Ўтрор”, “Тўмарис”, “Темур Малик”, “Александр ва Спитамен”.

Маиший мавзусидаги асарлари: “Моҳлар ойим ва Хонпошша”, “Карвон қўнғироғи”, “Элчилар”.

Тарихий-биографик асарлари: “Зулмат ичра нур” (Навоий ҳақида), “Жайҳун устида булутлар” (Беруний ҳақида), “Ибн Сино қиссаси”, “Алжабрнинг туғилиши” (Ал-Хоразмий ҳақида), “Синган сетор” (Машраб ҳақида).

Адибнинг таваллудининг 70 йиллик муносабати билан унга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони берилган.

Миркарим Осим 1984 йил вафот этган.

2001 йил Ватан олдидаги хизматлари учун “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

Расмлар галереяси