Маваева Гулнора

Таваллуд топган сана: 31 iyul 1931 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Раққос ва раққосалар

6812

Таржимаи ҳол

Маваева Гулнора Низамовна — артист ва педагог. Ўзбек ССР халқ артисти.

1931 йил 30 июнь куни Тошкентда туғилган.

1941 йил Тамара Хоним номидаги балет мактабини битирган. 1948 йил Навоий номидаги театр студияси қошидаги балет мактабини, 1951 йил Москва хореография билим юртининг ўзбек балет студиясини (М.А. Кохудова синфида), 1971 йил Ленинград хореография билим юртининг педагогика бўлимини тамомлаган.

1945-1949 ҳамда 1951-1957 йиллар оралиғида Гулнора Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри солисти бўлган.

Партиялари:

Аврора, Эсмеральда, Мария, Сюимбике, Тао Хоа; Гулнoра (“Балерина” Мушель), Юлдуз (“Орзу” Акбаров), Ойниса (“Ойниса” Зокиров ва Гиенко) ва бошқалар.

Гулнора Маваева ўзбек миллий рақсларини ёқимли ва мафтункор ижро этувчи иқтидорли раққоса сифатида “Катта рақслар”, “Шойи”, “Фарғона усули”, “Шаддод қиз”, “Мафтун этди”, “Рақсга тушаверсин”, “Эй, сарви равон”, “Оразбон лезгинкаси” ва бошқа рақслари билан тамошабинларни ўзига ром эта олди.

Хорижнинг кўплаб мамлакатларида Давид Ойстрах, Георг Отс, Дмитрий Башкиров, Людмила Лядова, Арам Хачатурян, Рашид Бейбутов ва бошқа таниқли мусиқачилар билан бўлиб, дунёга ўзбек рақсининг чиройи ва нафосатини кўрсатган. 1953 йил Бухарестда Жаҳон ёшлар ва талабалар фестивалида олий мукофотга сазовор бўлиб, “Олтин медаль” билан тақдирланган.

Ўзбек мумтоз ва халқ рақслари билан Совет иттифоқи ва хориж шаҳарларида иштирок этган. 1971 йилдан Ленинград хореографиясининг педагогика бўлимини якунлагунга қадар Тошкент хореография билим юртида дарс беради, 1975-78 йиллар бадиий раҳбар.

Раққоса бор санъати ва муҳаббатини намоён этиб, ўзбек, рус ва оврупа балетлари партияларини ижро этган.

Уни кейинги рақс партиялари машҳур қилган: “Жизель”, “Уйқудаги гўзал”, “Эсмеральда”, “Маскарад”, “Оқ билак хоним”, “Ойниса”, “Бахт ўчоғи”, “Хурснадчилик”, “Чақмоқ изидан”, “Бохчасарой фаввораси”, “Оқ қушлар кўли”.

Унинг иқтидори ва рақс ижросини кўрган Георгий Мишель ўзининг “Балерина” асарини унга бағшида этади.

1971 йилдан Гулнора Маваева Тошкент хореография билим юртида ўзининг педагогик фаолиятини бошлайди, сўнгра, 1974 йилдан Тошкент маданият институтида оврупа рақсларидан дарс бериб, Маъмура Эргашева каби иқтидорли раққосага сабоқ берган.

Мусиқа аллақачон тамом бўлиб, рақсдан руҳланиб, айланишда давом этаётган кичик қизалоққа қарата “Тўхта, ақлсиз! Тўхта”, дея гапириб қолди рақс устози. Оҳанг ажойиб эди, у эса шу қадар рақсга тушишни севардики, орадан шунча йил ўтса ҳам, Ўзбекистон халқ артисти Гулнора Маваева унинг “Вальс ўз гирдобида яна ва яна айлантирмоқда...”, деган сўзларини ҳануз эслайди.

Мусиқа илҳом бахш этди

Гулнора Низамовна етти ёшидан Тамара Хоним номидаги балет мактабига борган. У пайтлар мактаб мудири Низом Ҳолдоров бўлган. Севимли синфидаги дарсларни қолдириш учун дунёда бирор баҳона бўлмаган.

Кейин барчанинг ҳаётига, шу жумладан, ўн яшарли қаҳрамонимиз ҳаётига ҳам кўплаб ўзгаришлар олиб кирган уруш бошланди. Мактаб дарсларидан сўнг, у оташга тўла кўзлари билан шаҳарнинг театр ва балетларининг “Улуғбек”, “Даврон ота”, “Фарғона канала”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” каби кўплаб оммавий спектаклларида иштирок этди. Шунингдек, деярли ҳар куни балет студия мактаби билан театр ўртасида жойлашган ҳарбий касалхонага ташриф буюрган. Қиз ва ўғил болалар барчага қўлдан келганча ёрдам беришган, кечки пайтлари концертлар уюштириб, ярадор аскарларга тамошалар кўрсатиб, уларнинг кайфиятини кўтаришган. Болалар уларнинг оғир аҳволларида озгина бўлса-да қўллаб-қувватлай олишганидан бахтли эди.

Гулнора Низамовна ҳам осон дамларни бошдан кечирмаган. Ота онаси қувғин қилинган, у эса болалар уйига тарбияланишга жўнатилган. Лекин, ҳаётга бўлган руҳлантирувчи қарашлари ва рақсга муҳаббати барча қийинчиликларни енгиб ўтишида ёрдам бўлди.

- Ўйлашимча, агар ҳаммаси бўлмаса, демак кўп қисми, эканлигини атрофдагилар ҳал қилади. Мен билимли ва ўқимишли кишилар яшовчи маданиятли ҳовлида катта бўлдим. Масалан, қўшни оила болалари Муҳаббат ва Ўктам инглиз, французс тилларида сўзлашган ва мени ҳам ўргатишган. Айтмоқчи, беш ёшимда “Шарқ ҳақиқати” газетасини ўқий бошлаганман. Ҳарфлаб, дея, жилмаяди Гулнора Низамовна.

Балет мактабига пианиночи Святослав Рихтер келганини эслайди. У дарсларда болаларга бир неча бор жўр бўлган. У вақтлар кичик Гулноранинг сочи калта кесилган эди. “Рихтер куйни ажойиб ижро қилган, мен унинг мусиқасидан шунчалик илҳомланиб кетгандимки, тўхтовсиз рақсга тушганман. У ижросини тўхтатди, мен эса берилиб кетганимдан буни сезмабман ҳам. Мени бир оз кузатиб, Типаратикан, дея менга юзланди. Шундай қилиб, менга жуда ёққан шу лақаб билан қолиб кеттим.”

Илк ролларида

Навоий номидаги балет студияси ҳамда Москва хореография билим юртининг ўзбек балет студиясини тамомлагач, Гулнора Низамовнага Катта театрда қолиб ишлаш таклифи тушади. Лекин у она юртига қайтишни афзал кўрди ва орадан бир мунча вақт ўтгач, Тошкент опера ва балетининг етакчи солисти бўлди. Артистлар кўп бўлмаган, деярли бутун репертуарни бир неча солистлар ижро этган. Улар янги саҳна асарларига кайфият бахшида этишган, эскиларига янгича кўриниш қўшишган. Сўнгги бир ярим йил ичида қаҳрамонимиз мамлакатимизда ва хорижий спектаклларда жуда катта миқдордаги роллар ижро этган – Эсмеральда, Жизель, Аврора, Уйқудаги гўзал ва бошқа кўплаб тимсоллар.

Шунингдек, хориж сафарларида ҳам тез-тез бориб турган. Ҳаётининг ушбу ёрқин даври ҳақида гапираркан, Гулнора Низамовна жамадонида эҳтиёткорона сақлаган катта боғламдаги газета ва журналларини кўрсатади. У мақолаларни яна ўқиш, унинг иштирокидаги дастурлар ва афишаларни кўриш, барчаси қандай бўлганлигини яна эслаш имкони туғилганидан ҳурсанд. Хориж нашрлари у вақтлар ўзбекистонлик вакиллар ҳақидаги сарлавҳани ранг-баранг ёзишган, суратда эса қаҳрамонимиз кенг табассуми билан жилмайиб турибди. “Эҳтимол, камера мени ёқтирган” – актрисанинг ўзи буни пайқайди. Танқидчилар ҳам уни қадрлашган. Солистнинг маҳоратинигина эмас, балки у ўз йўлини босиб ўтиш учун шайланган кайфиятига ёрқин таъриф бераркан: “Гулнора Маваева – лирик услубдаги раққоса. Енгил ва нафис ҳаракатлари, сузувчан қадам ташлашлари ва танасининг эгилувчанлиги ўзига хос ёшлик ҳаяжонини уйғотади. Ижодий интерпритацияда актрисанинг рақси янги моҳиятга эга бўлади, бу орзу эмас, бахт”, газета мақолаларидан бирида шундай дейилган.

Хорижликлар унинг рақслари ва актёрлик маҳоратидан завқланишдан тўхташмаган, унинг қалин ўримга солинган узун ва қалин сочларини ҳам эътибордан холи қолдиришмаган. Хонимлар ундан қандай қилиб бу даражага етганлигини сўрашдан чарчашмаган. Шундай қилиб, инглиз газеталаридан бирида “The sour milk shampoo” (Қатиқли шампун) сарлавҳаси остида мақола пайдо бўлади, унда барча сирлари очиқ баён этилган. Албатта, хорижликлар учун бу ёввойилик бўлган.

Оддийлик ва соддалик

Кейинроқ Гулнора Низамовнанинг устозларидан бири уни хореография билим юртига дарс ўтиш учун таклиф этади. У ерда Гулнора кейинги 53 йилини ўтказади. Унинг ўқитувчилик маҳоратига ўқувчиларига қараб баҳо бериш мумкин. Жуда кўплаб битирувчилари таниқли саҳна усталари бўлиб етишган. Ўз устозларини нафақат байрам кунлари, балки бегим кунлари ҳам хануз эслашади, қўнғироқ қилишади, йўқлаб, устозларининг соғлиғи ва ҳаётидан хабар олишади.

Ҳозир халқ артисти нафақада, ҳаётининг мазмуни – уни тинимсиз хурсанд қилувчи фарзандлари, набиралари ва эваралари. Унинг энг кичик ўғли ординатурани аъло баҳоларга битирди ва жарроҳ-ортопед бўлиб ишлашни режалаштирган.

... Ўзбек тилида “содда” сўзи бор. Унинг чинакам таржимасини топиш мушкул, яқин таржимаси “кўнгилчан”, “самимий”. Гулнора Маваевани ҳар доим шундай таърифлашган. Ёшлигидан саҳналарда, ўқитувчилик пайтида ва ҳатто ҳозир ҳам унда мавжуд одамларни ўзига тортувчи хислатга эга. Айнан шу хислати ўз ҳаваси – балетга  жонини фидо қилган артистни алоҳида ажратиб туради.

Расмлар галереяси