Таржимаи ҳол
Муроджон Мансуров адабиёт оламига 60-йиллар кириб келган. Ёзувчининг 10 дан зиёд романлари ва ҳикоялари нашр этилган. У томонидан яратилган қиссалар, айниқса, “Мангу жанг” романи ўзининг ҳаётийлиги ва самимийлиги, тилининг содда ва ширалилиги билан ажралиб туради.
Фарғона вилоятида мухбир бўлиб ишлаган. “Ёшлик” журналида бош муҳаррир ўринбосари сифатида фаолият юритади. Сўнгра, фаолиятини “Шарқ юлдузи” журналида давом эттиради.
Муроджон Мансуровнинг биринчи асари “Азиз инсон” (1963) ёзувчининг муштипар, меҳрибон ва заҳматкаш онаси ҳақида ёзилган. Асар маълум сабабларга кўра нашр қилинмаган. Шундан сўнг ўндан ортиқ ҳикоя ва романлари нашрдан чиққан.
Ёзувчи асли тошкентлик, 1941 йил Чўпон отадан узоқ бўлмаган ерда, Қатортолда, боғбон оиласида дунёга келган. Отаси Мансурхўжа Тўрахўжа ўғли миришкор боғбон бўлган. У ўғли Муроджон болалигида оламдан ўтган. Бўлажак ёзувчини онаси Кароматхон ва унинг қизлари Умархўжа, Кароматхонлар тарбиялашади. Ўрта мактабни тугатгач, Тошкент политехника институтининг қурилиш факультетига ўқишга киради. Институтни тамомлагач, муҳандис-лойиҳачи бўлиб ишлаган. Шу йиллар унда ижодга бўлган майл уйғониб, очерк, лавҳа, ҳикоялар ёза бошлайди. “Қаламимни кўриб, республика марказий газетаси “Қизил Ўзбекистон”га (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) чақириб олишди”, ёзади муаллиф ўз таржимаи ҳолида.
Унинг “Садарайҳон” (1965), “Умр чорраҳалари” (1972), “Қирғоқлар” (1975), “Ҳамманинг яшагиси келади” (1980), “Ёмби” (1988) каби қиссалари, “Мангу жанг” (1985), “Гуноҳи азим” (1995) каби романлари талабчан китобхон томонидан илиқ қарши олинган.
Шунингдек, “Жудолик диёри” романининг икки жилди нашр этилиб, китобхонга тақдим этилган. Асар саргузашт кўринишида ёзилган.
2014 йил вафот этган.