Лутфий

Таваллуд топган сана: 1367 йил

Вафот этган сана: 1465 йил

Туғилган жой:Ҳирот

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

29844

Таржимаи ҳол

Лутфий — темурийлари Хуросонининг ўрта асрлар шоири, чиғатой тилида (эски ўзбек тилида) ижод қилган. Деярли, бутун умрини Ҳиротда ўтказган. Алишер Навоий Лутфийни “ўз даврининг нотиқлар шоҳи, форс ва туркий тилини эгаллашда тенгсиз”, дея таърифлаган.

Лутфий 1367 йил Ҳирот яқинидаги Деҳиканор қишлоғида дунёга келган. Самарқандда – Темурийнинг ўғли Шоҳруҳ саройида яшаб, хизмат қилган. Шоҳруҳнинг ўғли Мирзо Улуғбек – буюк олим ва Самарқанднинг бўлажак ҳукмдори билан муносабатлари жуда яқин бўлган.

Лутфий дунёвий илмларни ва адабиётни жуда эрта ўрганган. Ўз давринниг бошқа шоирлари каби, Лутфий ҳам нафақат форсий, балкий туркий тилида ҳам ижод қилган. Унга Кемал Хўжандий ва Ҳофизлар катта эътибор қаратишган.

Ёшлигида дунёвий илмларни ўрганади, кейинроқ, сўфийлик билан қизиқиб қолади, зоҳидий турмуш тарзини олиб борган. Султон Шоҳруҳнинг (1405-1447 йиллар ҳукмронлик қилган) буюртмасига асосан, “Зафарнома”да Темурнинг таржимаи ҳолини шеърий кўринишда баён этган. Достон тугалланмаган, қўлёзма ҳамда достоннинг матни сақланиб қолмаган.

Бизнинг давримизгача “Гул ва Наврўз” девон ва достони (1411-1412) сақланиб қолган. Достон асоси эртакона мавзуда бўлиб, бахтли якун топади. Достон бир нечта катта бўлмаган бўлимлардан иборат, унинг умумий ҳажми 595 байтни ташкил этади. Бу каби достонларга хос, анъанавий муқаддима, яъни, Аллоҳ, пайғамбаримиз (с.а.в.), хон мадҳ этилганидан сўнг, мамлакат подшоси Навшад Фарруҳ узоқ кутилган фарзанд – ўғиллик бўлиб, уни муқаддас ой – Наврўз шарафига номлашади.

Лутфий лирикаси чиғатой шеъриятининг келажакдаги равнақига (шу ўринда, Алишер Навоийга ҳам) таъсир кўрсатди. Унинг ғазалларида Шарқ анъаналарига хос бежамдорлик бўлмаган, зеро, бежамдорлик хислати туркий тилда сўзлашувчи халқлар фольлёрининг таъсиридир.

“Гул ва Наврўз” достони – форс шоири Жалол Табибнинг шу номли достонига (1333) жавоби бўлган. Шоир узоқ йиллик синовлардан сўнг, оқибатда, бирга бўлишганлиги ҳақида сўзлайди.

Ғазал Лутфий ижод қилган ягона жанр бўлган. Умуман олганда, XV асрда ижод қилган бошқа шоирлар каби.

Ғазал жанрининг қатъий чегараларига қарамай, Лутфийнинг ғазаллари ёрқин ва бетакрордир. Севгини турли кўринишларида ифодаловчи шоир ғазаллари – туйғуларнинг кенг рангларини намоён этади, шу сабабли, улар кичик шеърий шоҳ асарлар ҳисобланади.

Анъанавий йўналишда бўлишига қарамай, Лутфий ғазаллари руҳни кўтарувчи муқаддимага эга. Тараққийпарвар нуқтаи назарга эга, билимли ва ўқимишли инсон сифатида, Лутфий ҳаётдаги адолатсизликка тик қарай олмаган, бу ҳақда ёзмай олмаган, бироқ, у даврларда ҳукмдорларни айблашнинг имкони бўлмаганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.

Лутфий шеърияти анъанавий. Шарқий нафосат, ҳаяжон ва ёрқин тимсоллик унинг ишқий ғазалларини эсда қоларди ва бетакрор қилади. У радиф санъатини якунлаган; оҳангдошлик ва қофияланишнинг бойлиги ўзига хос товуш маънодорлилигини белгилайди, ёрқин таққосланишлар ва метафоралар китобхонни жонли турмуш тарзига, дунёвий қувонч ва қайғуларга қайтаради.

Лутфийнинг айрим шеърлари миллий қўшиқларга айланган.

Видео галерея

Расмлар галереяси