Қутбиддин Абдували

Таваллуд топган сана: 20 iyun 1960 йил

Туғилган жой:Қашқадарё

Йўналишлар: Шоирлар

6666

Таржимаи ҳол

Шоир Абдували Қутбиддин иқтидорли, нозик таъб ва юксак дидли қаламкаш. Шоирнинг тўпламларига кирган шеърлари содда, равон ифодалар асосига қурилганлиги билан ажралиб туради. Шоирнинг шеърларида дунё ўткинчи, ҳамма вақт ҳамма нарса ўтади-кетади, амм опоклик, муҳаббат, яхшилик, меҳр каби буюк туйғулар қолади, деган хулоса балқиб туради.

У 1960 йилнинг 20 июнида Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган.

Унинг ота-онаси аслида тошкентлик бўлиб, Шайхонтоҳур маҳалласидан, хўжа Аҳрор Валий авлодига мансуб кишилар эди. Октябрь тўнтариши ва қатағонлик даврининг шамоли бу оилани ҳам четлаб ўтмаган. Улар бир неча йиллар давомида ўз юртларидан жудо бўлиб яшадилар. Шу туфайли Абдували Қаршида туғилиб, Самарқандда таҳсил олган.

1978 йили Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга кириб, уни 1983 йилда тамомлаган.

Самарқанд вилояти газетасида хизмат қилган. 1985 йилдан эса она шаҳри Тошкентга келиб, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир бўлиб ишлайди.

1990 йилда «Ёзувчи» нашриёти ташкил бўлгач, аввал етакчи муҳаррир, сўнг бош муҳаррир бўлиб хизмат қилади.

Ҳозирги кунда «Ўзтелерадио»компаниясида масъул вазифада хизмат этмоқда.

Шоирнинг «Найсон» (1988), «Ҳумо» (1989), «Бахтли йўл» ва «Бахтли йўл» (1991) тўпламларига кирган шеърлари содда, равон ифодалар асосига қурилганлиги билан ажралиб туради.

«Ер қаърига», «Икки амакимга хат» каби шеърларида дунё ўткинчи, ҳамма вақт ҳамма нарса ўтади-кетади, аммо поклик, муҳаббат, яхшилик, меҳр каби буюк туйғулар қолади, деган хулоса балқиб туради.

 Сўнгги йилларда унинг «Озодлик» номли достони яратилди.

Расмлар галереяси