Корженевский Николай Леопольдович

Таваллуд топган сана: 6 Феврал 1879 йил

Вафот этган сана: 31 oktabr 1958 йил

Туғилган жой:Россия

Йўналишлар: Географлар

2623

Таржимаи ҳол

Атоқли физика-жўғрофиячи ва гляциолог, жўғрофия фанлари доктори (1937), Ўзбек ССР ФА мухбир аъзоси (1947), Ўзбек ССР да хизмат кўрсатган фан арбоби (1939). Профессор, Ўрта Осиё унивреситети физика жўғрофияси факультети мудири (1937 йилдан). Н. Л. Корженевский томониан ўндан зиёд йирик илмий асарлари ёзилган. Н.Л.Корженевскнинг асосий илмий ишлари Ўрта Осиёнинг физика жўғрофиясига бағишланган.

Унинг отасининг келиб чиқиши литваликларга тааллуқли бўлиб, Ковенскийлар дворянлардан бўлган, онаси эса полклардан бўлган. Николайнинг болалиги Костромски вилоятида ўтган, отаси овчиликка қизиққанлиги боис, ўғлини ҳам табиат сир асрорлари билан таништирган, унга бўлган муҳаббатни уйғотган. Отасининг касаллиги ва вафоти, унинг университетга кириш режаларини барбод қилади, шу сабабли, ўқув юртини битиргач, Киевдаги ҳарбий билим юртига кириб, уни 1901 йили аъло баҳоларга тамомлайди. Марказий Россия ҳудудида ишга кириш имкониятини қўлга киритиб, у Туркистоннинг ривожланмаган, тартибсиз ҳудуди Ўш шаҳарчасига ўз ҳоҳиши билан хизмат қилишга боради.

Қийинчиликларни “саргузаштлар билан” бошдан кечириб, у бўлажак хизмат ерига Кавказ, Каспий денгизи, Каспий ортидан Самарқанд ва Тошкент темир йўли орқали  Фарғонанинг Ўш вилоятига етиб боради.

Ўшга келгач, у бўлажак бошлиқлари – батальон қўмондони Сергей Ангреевич ҳамда уезд бошлиғи, полковник ва Помир отрядининг собиқ биринчи қўмондони, Помир кўпригини қурувчиси Василий Николвевич томонидан илиқ кутиб олинади. Улар Николайни моддий қўллаб қувватлаб, янги жойга ўрнашишида ёрдам беришaди.

Хизмат вазифасини ўташ даврида у бўш вақтида дўстлари кўмагида динамо-машинасини яратади ва бу орқали ўзининг ва бир нечта қўшниларининг уйини электр энергияси билан таъминлаб ёритади. 1902 йил у Ўш ва Жалолобод икки томонлама алоқаси учун гелетелеграф бекатини яратган ва тузатган.

Николай Корженевский бўш вақтида кўп ўқиган ва ўзини устида кўп ишлаган, у астрономия, геодезия, метеорология, геология, гляциология, ботаникани жиддий ўрганган, шунингдек, айрим амалий мутахассисликларни ҳам ўрганган, хусусан, телеграф ишлари. Буларнинг барчаси келгусида унга Марказий Осиё тоғларидаги экспедицияларида малакали ва чуқур тадқиқотлар олиб бориш учун ёрдам беради.

1903 йил Корженевский ҳарбий қўмондонлик томонидан Помирга отряд алмашиниш учун юборилади ва ўз вазифасини аъло даражада бажаради. Бу – унинг жўғрофиячи, гляциолог ва Помир тадқиқотчиси сифатида келажак илмий пилла пояси учун ажойиб замин бўлди. Шуниси қизиқки, у экспедеция пайтида Талдиқнинг энг баланд чўққиси (3615 метрлик) довонида, Фарғона водийсидан Олой водийси томон кетишда, Помирнинг биринчи катта йўлини лойиҳалаш ва қуриш вақтида иштирок этганларнинг исми туширилган устунни кўриб қолган.

1903 йилнинг ёзида Н.Корженевский Шарқий Помир, Вахана, Шугнана ҳудудлари бўйлаб 1500 км йўл босиб ўтиб, бой илмий материал тўплайди.

Помирнинг турли туманларида у 1903 йилдан 1928 йилгача ўн бирдан ортиқ экспедициялар уюштирган.

1904 йили у Муксу дарёсининг ўрта оқими бўйлаб икки маротаба экспедиция уюштиради, у ерда тоғ жинсларининг бой коллекциясини тўплайди ва И.Мушкетов номига аталган, Буюк Пётр тоғ тизмасида улкан музликни очди.

У 1905 йилги экспедицияси пайти Тожикистонинг энг баланд чўққиларидан бирининг суратини қоғозга тушуради ва суратга олади, кейинроқ Кауфман номини олган бу чўққининг баландлиги 7134 метр бўлиб, 1928 йил Ленин чўққиси номини олган (ҳозирда Абу али Ибн Сино).

У 1905 йили полковник Сергей Андреевич Топорнинанинг қизи Евгенияга уйланади, у кейинчалик Николайга экспедиция материалларини тадқиқ қилиш ва қайта ишлашда фаол ёрдамлашади. Унинг отаси Николай Леопольдочга Помир экспедициясида моддий кўмак кўрсатиб, тадқиқотларига улкан ҳисса қўшган. Турмуш ўртоғига бўлган муҳҳаббат рамзи сифатида у Помирнинг 7000 метрлик чўққисига “Евгений Корженевской чўққиси” номини бершан. У бу чўққини 1910 йилнинг 22 августида Помирдаги навбатдаги экспедициялари чоғида забт этган.

Николай Корженевский 1919 йил Интендантск академиясини тамомлайди ва Скобелевадаги 2-сонли Туркистон ўқчи бригадасига интендант этиб тайинланиб, у ерда Биринчи Жаҳон урушигача хизмат қилади (1914), сўнгра, Туркистон корпуси Ғарбий фронтининг биринчи таркибига юборилади. 1917 йилнинг март ойида Николай Корженевский полковник бўлиб Скобелевага қайтиб келади. Бу ерда у ҳарбий мутахассис ўрнида Туркистон фронти таъминоти бошлиғи этиб тайинланади. Бу лавозимда Николай Леопольдович 1928 йилга қадар, ўн йил фаолият юритади, сўнгра, уни Ишчилар ва деҳқонларнинг Қизил Армиясига ходимларни тайёрлаш бўйича ҳарбий-педагогик ишга юборишади.

Бу вақт оралиғида Н.Л.Корженевский Ўрта Осиё гидрометеорологик институти ишларида фаол иштирок этиб, йирик мажмуий илмий экспедицияларга раҳбарлик қилади. Жараёнда у Помир совуқхоналарига 5 маротаба экспедиция уюштиради. У, шунингдек, Ўрта Осиё университети (кейинчалик Тошкент Давлат Университети - ТошГУ, ҳозирги пайтда Ўзбекистон Миллий университети деб номланган) асосчиларидан бири ҳисобланади. Бу университетнинг жўғрофия факултетининг физика жўғрофия кафедраси мудири бўлган.

У 1921-1928 йиллар жўғрофия кафедраси профессори, кейинчалик Марказий Осиё давлат университети Ижтимоий фанлар ва физика-математика фанлари факултети профессори этиб сайланган. 1931 йилдан Бутун иттифоқ жўғрофия уюшмаси ҳақиқий аъзоси этиб сайланган. Н.Корженевскийнинг барча илмий ишлари инобатга олиниб, 1937 йили ҳимоясиз жўғрофия фанлари доктори унвони берилади. 1939 йили унга “Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий уновони берилади. Шунингдек, у Ўзбек ССР Олий Кенгашининг фахрий ёрлиғи билан тўрт карра мукофотланган.

Николай Леопольдович Корженевский 1958 йил Тошкентда вафот этган ва Боткина қабристонига дафн этилган.

Н. Л. Корженевский томонидан 10 дан зиёд йирик илмий асарлар ёзилган. Н. Л. Корженевскийнинг асосий илмий ишлари Ўрта Осиёнинг физика жўғрофияси, айниқса, Ўрта Осиё музлаши бўйича амалга оширилган.

У Помир тоғларини синчковлик билан тадқиқ қилган, лекин унга олам шумул машҳурлигини унинг томонидан 1928 йили Помирнинг ноёб харита-чизмасининг яратилиши олиб келган. Чизмага илк бора меридионал чўққилар киритилган бўлиб, “СССР Фанлар академияси тизмаси” деб номланган. Шунингдек, у Помир ҳудудининг геоморфологияси ва музликлари бўйича бой материаллар тўплаб, тизимлаштирган. Музлоқ водийси Қора-кўл денгизининг шарқий қирғоғидаги ҳамда Музлоқ водийсидаги “абадий” музлик қатламини Николай Корженевский биринчилардан бўлиб илмий асослаб берган. Бу каби қизиқарли кашфиётларни у ўзининг “Муксу ва унинг музликлари” номли рисоласида очиб берган.

У томонидан Ўрта Осиё музликларнинг каталоги рўйхати тузилган (1930), у шахсан 70 дан ортиқ йирик музликларни ўрганган ва кашф қилган, Помир ва Тян Шандаги қатор тоғ чўққиларини илмий асослаган. Карженевский шарафига 3 та музлик (Олой ортидаги, Кокшалтау ва Заили Олатоу чўқиларида жойлашган) ва Ўрта Осийдаги Олой орти чўққиси унинг исми билан номланган.

Расмлар галереяси