Хачатуров Эдуард Иосифович 

Таваллуд топган сана: 27 mart 1936 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Режиссёрлар

5333

Таржимаи ҳол

У ўзи ёзган сценарий асосида олинган Туркманфильми “Саҳро” деб номланади ва диплом ишини шундан ҳимоя қилган. Унинг бош қаҳрамони ҳаётда ўз йўлини қидираётган ўсмир болакай бўлади. Бу ролни Ортиқ Жалилов ўйнаган, шундан кейин уни таниқли кинематографчилар ўзларининг бир қанча фильмларига таклиф этишган.

Эдуард Хачатуров Тошкентнинг эски шаҳар қисмида ҳунарманд ва савдогарлар макон топган Тахтапул маҳалласида дунёга келган.

Номидан ҳам икки хил маънони англатиши кўриниб турибди – “тахта кўприк” ёки “тахтадан ишланган пул”. Тахтапулда истиқомат қилганларнинг кўпини ажнабийлар ташкил этарди. Хачатуровлар оиласи ҳам 1915 йил Туркиядан бадарға қилиниб, Туркистон ўлкасига келиб қолгани бежиз эмасди.

Тахтапулда ўсган болалар ёшлигидан икки тилда: ўзбек ва рус тилларида сўзлашишни билишарди. Ана шундай болалардан бири Хачатуровлар оиласининг 5 фарзанди эди. Дарҳақиқат, Эдуард гўдаклик пайтида эрта ота-онасидан жудо бўлган — улар олдинма-кетин бу ҳаётдан кўз юмушганида эндигина 5 ёш бўлган. Эдуардни унинг акаси ва опаси ўз тарбиясига олишган. Кўп ўтмай улар фронтга кетиб, қайтиб келишмаган.

Кенжаси Альберт ва Тамара қўлида қолган, бу опа-ука санъат йўлини танлашган ва кейинчалик бу Эдуарднинг ҳаётида катта роль ўйнаган. «Ёшлик маҳалимда ҳинд киноларини жуда завқ билан томоша қилардим, “Дайди”, “Баврахоним”, “Жаноб 420” фильмларидаги куй ва қўшиқлари ва репликасини ёддан билардим. Бир кун келиб таниқли актёр ва режиссёр Раж Капур билан кўришишни орзу қилардим”- деб хотирлайди ўсмирлик чоғларини Эдуард Иосифович.

Эдуард қисқа муддат «Ўзбекфильм»да фаолият юритган, у ҳаттоки “Иккинчи чечаклар” фильмида суратга тушишга ҳам улгурган. Бир куни у “Режиссёрлик бўлимига ўқишга кираман” деб қолди.

Аммо унга омад кулиб боқмади, чунки ўзбек квотасига киргизилмаган эди. Яқинлари ва дўстлари ёрдамида “Тошкент Москва” поездига чипта олди. ОТМга биринчи ташриф буюрганида ижодкорлар Сергей Герасимов ва Тамара Макаровалар ўз ижодий устахоналарига ёшларни жалб қилишаётганди.

Бошланишида Сергей Аполлинарьевич и Тамара Федоровна тошкентликларга актёрлик маҳорати ва ташқи кўриниш, борингки, фото ҳамда кино сирларини ўргатди. Аммо Эдуард Хачатуровни кўпроқ режиссёрлик соҳаси ўзига жалб қилганди.

Тошкентга қайтгач, биринчи режиссёрлик ишини «Узкинохроника»да бошлади. «Ўзбекфильм»да эса ўзбек кино усталари саналмиш Комил Ёрматов, Йўлдош Агзамов, Шуҳрат Аббосовлар билан бирга “Қора консул ўлими”, “Оловли йўллар”, “Абу Райҳон Беруний” фильмларида жонбозлик кўрсатган.

Тез орада унинг мустақил кинопостановкаси ва ҳужжатли фильмлари (кўп қисмли): “Бу ёқимтой йигит”, “Бу ерда чегара бор”, “Шаҳарни сенга бераман” шулар жумласидандир. Масалан, Хачатуровнинг бадиий картиналари: “Биринчи йўловчи” фильми саналиб, Тошкент метро қурувчиларига бағишланган. Унинг “Ринг чорлаяпти” бадиий фильми жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. Бу фильм ўзбек боксчисининг жаҳонга юз тутиши ҳақида ҳикоя қилади.

Фильмнинг бош қаҳрамони жаҳон чемпиони Рифат Рисқиевга берилганди, унга бу ролни берганига Эдуард Иосифович заррача ҳам афсусланмади. Шундан буён улар ака-ука тутинишди, бундан ташқари улар бир маҳаллада туғилиб-ўсишган.

Жаҳон киноси афсонаси Раж Капур билан танишуви Тошкент халқаро кинофестивалида содир бўлган. Эдуард у ерда таниқли ҳинд актёри Раж Капур билан бир саҳнада “Дайди” фильми қўшиғини дуэт қилиб куйлаши бўлган.

Ёши улғайишига қарамай, Эдуард Иосифович ҳанузгача руҳий ва ижодга бўлган меҳри туфайли «Ўзкинохроника» студиясида фаолият олиб бормоқда ва тарихий ва замонавий мавзуларда яратган элликка яқин ҳужжатли новеллалар режиссёри саналади. 

Расмлар галереяси