Қори-Ниёзов Тошмуҳамммад

Таваллуд топган сана: 21 avgust 1897 йил

Вафот этган сана: 17 mart 1970 йил

Туғилган жой:Хўжанд

Йўналишлар: Математиклар

12170

Таржимаи ҳол

Тошмуҳаммад Ниёзов Қори-Ниёз (1897-1970) — совет ўзбек математики ва фан тарихшуноси, академик (1943) ва Ўзбек ССР фанлар Академияси биринчи президенти (1943-1947). Физика-математика фанлари доктори. Ўзбек ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1939).

Машҳур олим ва ижтимоий фан арбоби, ўзбек совет мактабининг асосчиси ва унга биринчи дарсликни яратган биринчи академик ва Ўз ССР ФАнинг биринчи президенти Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзий 1897 йил Хўжанд шаҳрида косиб оиласида туғилган.

Т.Н.Қори-Ниёзий ҳаётнинг катта мактаб эканлигини тушунган, ўзи катта бўлган муҳит халқининг турмуш тарихи, урф-одатлари ва расм-русмларини ўрганади. У машаққатли, лекин шуҳратли йўлни босиб ўтди. Т.Н.Қори-Ниёзийнинг меҳнат фаолияти эрта бошланган.

20 яшар ўспирин 1917 йили Фарғона вилоятида биринчи ўзбек мактабини ташкил этган.

1920 йил барпо этилган мактаб ва ўқитувчилик курслари негизида у Қўқонда педагогика техникумини ташкиллаштириб, кейинчалик у Фарғона вилоятининг педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича муҳим марказига айланади.

1924 йил педагогик техникумнинг биринчи битирувчилари битирди. “Фарғона” газетаси 26 майдан барча сонини уларга бағишлайди. У газетада “Бу ўн учта битирувчи ўн уч мингта бўлсин” деб ёзган эди. Зеро, биринчи битирувчилар сони ўн уч киши бўлиб, уларни газета ўзбек маънавияти ва ўзбек таълими баҳорини жаҳонга олиб чиқувчи “ўн уч қалдирғоч” деб ёзган. Бу ўн учта қалдирғочни учишга Т.Н.Қори-Ниёзий тайёрлади.

У ўзбеклар орасида биринчилардан ЎПДУнинг физика-математика факультетига ўқишга кириб, уни 1930 йил тамомлайди.

1931 йилдан 1933 йилгача университет ректори бўлиб ишлайди.

Қори Ниёзовга ўзбеклар орасида биринчилардан 1931 йил профессор унвони, 1939 йил физика-математика фанлари докори илмий даражаси берилади.

1939-1943 йиллар оралиғида Т.Н. Қори Ниёзов кирил алифбоси асосида янги ўзбек алифбоси яратилишига раҳбарлик қилиб, Ўзбекистоннинг жамоат, маданият, таълим ва ижтимоий ҳаётига муваффақиятли жорий қилинган.

1946 йилдан Т.Н. Қори Нёзов доимий равишда ТИЎХММИ (Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти) олий математика кафедраси мудири.

Т.Н.Қори-Ниёзий ўзбек математика атамашунослиги, олий ва ўрта ўқув муассасалари учун ҳақиқий математик адабиётлар асосчиси ҳамда фан тарихи бўйича йирик мутахассис ҳисобланади. Унинг уч юздан ортиқ илмий ишлари нашр қилинган, жумладан, фан соҳасида оламшумул ихтиро сифатида чуқур тан олинган “Улуғбекнинг астрономия мактаби” рисоласи 1952 йилда давлат мукофотига сазовор бўлди.

Олим 1940 йилдан, деярли 10 йил давомида буюк олим, астроном — Улуғбекнинг қўлёзма манбаларини ўрганади ва илмий мероси бўйича тадқиқотлар олиб боради. Бу ишларнинг натижасида у Улуғбекнинг астрономия мактаби тўғрисида йирик илмий иш яратди.

Т.Н.Қори-Ниёзийнинг “Улуғбекнинг астрономия мактаби” номли китоби илк маротаба 1950 йил Москвадаги СССР Фанлар Академиясида (рус тилида) нашр қилинди.

У таянч асар бўлмиш “Совет Ўзбекистон маданияти тарихи очерклари”, кўплаб рисолалар, услубий қўлланмалар муаллифи. Унинг сара асарлари саккиз боблик нашрни ташкил этди. У томонидан ёзилган ҳар бир сатр халқига бўлган чуқур муҳаббат, унинг фаровонлиги сари ғамхўрлик, одамларнинг маърифатпарварлиги, фан ва маданият равнақи билан тўйинган.

Уни чинакам Ўзбекистон зиёлилари оқсоқоли деб аташ мумкин. Т.Н.Қори-Ниёзий бутун умрини илм ва маданиятга хизмат қилишга бағишлаган. Ўзбекистонда илм ва маданиятнинг ривожланиши бевосита Қори-Ниёзий номи билан боғлиқ.

Олим 50 йилдан ортиқ ўз халқига беҳад хизмат қилди. Барча билан бир сафда туриб, у жамиятнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган, ёшлар тарбиясига кўп куч ва қувват сарфлаган.

1941 йил Ўзбекистон ҳукумати томонидан Амир Темур ва темурийларнинг Гўри Амир мақбарасидаги XV аср шахслари мақбаларини очиш бўйича Самарқандга экспедиция уюштирилиб, экспедиция таркибида Т.Н.Қори-Ниёзий (раис), М.М.Герасимов (СССР ФА ходими, антрополог ҳайкалтарош), профессор антрополог Л.В.Ошанин, профессор шарқшунос А.А.Семенов ва бошқалар бўлган.

1937-1940 йилларда Т.Н.Қори-Ниёзий Ўзбекистон ХКК қошидаги Фанлар қўмитаси президиумининг раиси, Ўзбекистондаги СССР ФА филиали раиси.

1939-1943 йиллар – ЎзССР ХКК раисининг фан, маданият ва санъат бўйча муовини.

1943 йили академикликка сайланган ва 1943-1947 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг биринчи президенти бўлган.

У Ўзбекистон тарихий обидалари ва маданиятини ҳимоя қилиш Жамияти президиумининг раиси муовини, Халқ университетлари Республика Кенгаши раиси, “Фан ва турмуш” журнали муҳаррири ва бир қатор илмий жамоат кенгашлар ва жамиятлар аъзоси бўлган.

Т.Н.Қори-Ниёзий кўплаб халқаро мажлислар ва симпозиумларда иштирок этган, 1954 йил Халқаро астрономик жамият аъзоси, 1968 йил Фанлар тарихи бўйича 12-Халқаро мажлисида Бош Ассамблеяси аъзоси этиб сайланган. Кўп чет эл давлатларида бўлган (Япония, Ҳиндистон, Италия, Болгария, Афғонистон ва бошқа).

Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзов 1970 йилнинг 17 мартида Тошкент шаҳрида вафот этган. Буюк олим ҳақидаги хотиралар ҳамиша юрагимизда сақланиб қолади.

Видео галерея

Расмлар галереяси