Қориева Бернара Раҳимовна

Таваллуд топган сана: 28 yanvar 1936 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Раққос ва раққосалар

5888

Таржимаи ҳол

Бернара Қориева — таниқли ўзбек балет артисти, Ўзбекистон халқ артисти. 1982 йил Р.К. Щедриннинг “Анна Каренина” балет спектаклидаги бош партия ижроси учун адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Бернара Қориева 1936 йил 28 январь куни Тошкентда туғилган. 1952 йил Тошкент Олий хореография билим юртини тамомлаган. 19 ёшида Москва хореография билим юртини (М. А. Кожхов синфида) тугатиб, Алишер Навоий номидаги ўзбек опера ва балет театрига қабул қилинади.

1957 йил Москвадаги балет танловида олтин медалга сазовор бўлган. Шу вақтдан эътиборан, Англия, Франция, Италия, Ямайка, Куба, Сурия, Ҳиндистон, Бразилия, Аргентина ва бошқа мамлакатларнинг катта балет усталари билан труппаларда иштирок эта бошлайди.

Одетта-Одилия (Чайковскийнинг “Оққуш кўли”), Мария (Асафьевнинг “Боғчасарой фаввораси”), Анна Каренина (Щедриннинг “Анна Каренина”), Меҳри (Левиевнинг “Суҳайл ва Меҳри”), Сонни (Ашрафийнинг “Севги тумори”), Жизель (А.Аданнинг “Жизель”), китри (Л.Ф. Минкуснинг “Дон Кихот”) каби партияларини ижро этади. Шундан сўнг томошабинларнинг севгиси ва эътиборини қозониб, уни “Ўзбек Одеттаси” деб номлашади.

Бернара Қориева бир неча йиллар бошқарувчилик ва устозлик фаолиятини олиб борган. 1988 йил Ўзбекистон театршунослар иттифоқи раиси, 1992 йил ижтимоий ижодий ташкилот президенти этиб сайланган.

1994 йилдан Бернара Қориева Алишер Навоий номидаги Катта театр бадиий раҳбари ва директори.

1979 йилдан 1983 йилгача Қориева “Ўзбекистон ёш балети” бирлашмасини яратади ва унга раҳбарлик қилади. 1990 йил Халқаро театршунослар чақируви анжуманида раис ўринбосари лавозимида ишлайди, 1991 йилдан Жанубий-Шарқий Осиё театр масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси.

Унинг ташаббуси билан 1991 йил Тошкентда “Театр: Шарқ-Ғарб” биринчи халқаро фестивали ўтказилган. Ушбу фестивалда 25 та мамлакат вакиллари ўз спектаклларини томошабинларга намойиш қилишган.

Ўзбекистонда балет шаклланиши ва ривожи учун таниқли маданият арбоби Бернара Қориева “Халқ артисти” (1973) унвони, Давлат мукофоти (1970 ва 1982) ва 1996 йил “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

2004 йил Тошкентда биринчи хусусий рақс мактаби очилиб, уни таниқли балерина Б. Қориева бошқарган.

Расмлар галереяси