Қодирий Абдулла

Таваллуд топган сана: 10 aprel 1894 йил

Вафот этган сана: 4 oktabr 1938 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ёзувчилар

120500

Таржимаи ҳол

Абдулла Қодирий – ёрқин, барчага кенг маълум шоир ва ёзувчи, драматург ва публицист, ўзбек адабиётида роман жанри асосчиси. Қодирийнинг асарлари ўзбек халқи ҳаётига бағишланган. Абдулла Қодирийнинг нашр этилмаган XX асрнинг йигирманчи йиллари ёзилган саҳна асари асосида режиссёр Марк Вайль ўзининг Тошкентдаги Илҳом театрида “Оппоқ қора лайлак” саҳна асарини қўйган.

Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил Тошкентда бадавлат савдгар оиласида туғилган. Ёшлик ва ўсмирлик йиллардаги муҳит – савдогарлар, бойлар ва камбағал деҳқонлар, иқтидорли ҳунармандлар, доим муҳтожликда кун кечирувчи косиблар ва ерсиз деҳқонлардан иборат бўлган.  Ушбу меҳнаткаш одамлар дунёси, шунингдек, шаҳар зиёлилари бўлажак ёзувчи шаклланишида муҳим ўрин тутди.

Абдулла ёшилигидан узоқ умр кечирган (Қодир ака 102 йил умр кўрган) ва кўпни кўрган отасининг ҳикояларини тинглаб ўтирар эди, отасидан у адабий фаолиятида ас қотган сезгир кузатувчанликни мерос қилиб олган. Унинг отаси боғдорчиликни жуда яхши кўрган, шу сабаб, Қодирийнинг ўзини боғбоннинг ўғлиман, деган фикрларини учратиш мумкин. Абдулла Қодирий аввалига мусулмон мактабида (1904-1906), кейин — рус-тузем мактабида (1908-1012) ўқиб, муваффақиятли якунлайди. 1912 йил келиб, Абдулла Қодирийнинг нисбатан биринчи адабий таржрибалари бошланади. Ўзининг илк нашр этилган асарларида – “Хотинбоз” (1915) ва “Бахтсиз куёв” (1915) ҳикояларида эски ўзбек турмушининг чизгилари ҳажвиёна ифодаланган. 1915-1917 йиллар Қодирий Абдул Қосим мадрасасида араб ва форс тилларини астойдил ўрганади. Ёзувчининг инқилобдан аввалги асарларида жадидчилик таъсири сезалади.

Совет даврида А. Қодирий В. Я. Брюсов (1924-1925) номидаги Москва адабий курсларида ўқийди, сўнгра, 1925-1926 йиллар Тошкентда, “Муштум” ўзбек ҳажвий журналида ишлайди. У ерда китобхоннинг катта муваффақиятига сазовор бўлган ижодкорнинг ҳажвий ҳикоялари ва фельетонлари чоп этилади. Қодирийнинг роман ва қиссалари (“Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”), шунингдек, жамоавий ижоди (“Обид Кетмон” қиссаси) XIX аср тошкентлик ва қўқонлик ўзбеклар ҳаётига бағишланган. “Ўтган кунлар” романи катта шуҳрат қозонган. Барча зиёлилар ушбу китобни ўқишга интилган. Ва ҳатто, саводсиз кишилар уни тинглаш учун гуруҳ бўлиб тўпланишган. Кўплаб ўзбек оилаларида романнинг Отабек ва Кумуш қаҳрамонларининг исмлари пайдо бўла бошлаган.

Абдулла Қодирий қатағон қилинган. 1937 йилнинг 31 декабрида “халқ душмани” сифатида ҳибсга олинади, бунга ҳасадгўй “қаламкаш ҳамкасблари” қўл урган. 1938 йилнинг 4 октябрь куни ёзувчи отиб ташланган, ўлимидан сўнг оқланган. Тошкентдаги Хўжа Аламбардор (Камолон) қабристонига дафн этилган.

А. Қодирийнинг ўлимидан сўнг кимнинг кўлида “Ўтган кунлар” романини кўришса, ўшаларни қамашган. Кейин вазият ўзгарган...

1957 йил Абдулла Қодирий расман оқланган. Аммо уни отиб ташланганлиги ҳақидаги маълумот (ўлимидан сўнг оқланганлиги ҳақидаги маълумот каби) узоқ йиллар сир сақланган! Шундай қилиб, 1958 йил “Ўтган кунлар” романи рус тилига ўгирилгач, унга Абдулла Қодирийнинг ўлими билан боғлиқ ҳеч қандай маълумотсиз таржимаи холи ёзилган. Таржимаи хол муаллифи – таниқли ёзувчи Иззат Султонов. “Меҳробдан чаён” романининг рус тилига шарҳ ёзишга таржимаи хол учун нотаниш маълумот тақдим этилган. Унда қисқагина: “Абдулла Қодирий 1939 йил вафот этган”, деб ёзилган.

Абдулла Қодирийнинг XX асрнинг ўттизинчи йиллари қорахад билан ёзилган нашр этилмаган саҳна асари асосида Марк Вайль “Оппоқ лайлак” саҳна асарини ўзининг Тошкентдаги Илҳом театрида саҳналаштиради.

Ўзбекистон мустақил бўлишидан озгина олдин халқ Абдулла Қодирийнинг тўлақонли таржимаи холини кўрган.

“Тоғларнинг виқорини кўриш учун улардан узоқлашиш зарур, худди шундай ҳолат буюк ишлар ва буюк шахсларда кузатилади. Абдулла Қодирийнинг сўнмас ижод баҳосининг буюклигини кўриш ва тушуниш учун ярим асрдан ортиқ вақт талаб этилди” — деб ёзади, Абдулла Қодирий таваллудининг 95-йиллигига бағишланган “бир тақдир кўзгуси” (1989 йил) мақоласида, Иззат Султонов.

Ҳозирда Тошкентнинг марказий кўчаларига, Чорсу яқинидаги маданият боғи ва Юнусобод метро бекатига ёзувчининг номи берилган.

Абдулла Қодирий ўз халқининг ҳаётини бировлар орқали ва китоблардан билган эмас, у бевосита одамлар билан суҳбат қуриб, уларнинг алоҳида жиҳатларини ўзига сингдирган. У эски услубдаги мактабни якунлаб, рус-тузем мактабида ва мадрасада таҳсил олади. Навоий, Лутфий, Муқимий, Фурқат, Чўлпон, Фитрат ва бошқа ўзбек адабиёти мумтоз ижодкорларининг асарлари мутолааси билан қизиқади.

Ушбу ўзига хос ёзувчи икки аср бўсағасида шаклланган — мукаммал, қарама-қарши, ижтимоий, сиёсий ва ахлоқий изтиробларнинг нотинч даври. Албатта, бу даврлар унинг асарларида ҳам қарама-қарши, ижтимоий ва турмуш хурофотларидан эркин бўлмаган сезиларли из ва дунёқараш қолдирди.

Умуман олганда, Абдулла Қодирийнинг адабий изланишлари доимий кўтарилишлар, ажойиб ижодий силжинишлар билан белгиланади.

Қодирийнинг ижодий жавоҳири — “Ўтган кунлар” (1926) ва “Меҳробдан чаён” (1929) тарихий романлари – ўзбек адабиёти тарихий мавзуидаги илк асарлар.

Абдулла Қодирийдаги тарихий мавзуга бўлган қизқиши ўз халқининг ўтмишини тушунишга бўлган интилиши, унинг сабри, меҳнаткашлиги, халқнинг озодлик ва мустақиллик сари қаҳрамонона кураши билан изоҳланади.

1961 йил рус тилида чоп этилган “Меҳробдан чаён” романининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, ёзувчи ўзбек халқи ҳаёти ва тарихини, давр рангларини ёрқин ва сидқидилдан ифода этиб бера олган, қаҳрамонлар феъл-атворини XIX асрнинг 40-йилларига хос шароитларда очиб бера олган.

Ушбу янгиликни очишда Абдулла Қодирий ўзбек тарихий романнафислигига асос солади. Ўзининг “Меҳробдан чаён” романида ёзувчи ҳақиқат йўналиши анъаналарини сезиларли бойитган, қаҳрамонларнинг психологик шаклига муҳим ҳисса қўшган, инсоннинг ички дунёсини ифода этишнинг янги усулларини очган, қаҳрамонларнинг феъл-атвори ўзгаришини кўрсатиб берган.

“Меҳробдан чаён” романи – икки аср бўсағасидаги туркистон жамиятининг ижтимоий, ахлоқий ҳаёти ҳақидаги рой-рўст асар.

А. Қодирий халқнинг феодал тузумдаги ҳаёт тарзининг ўзига хос моҳиятини очиб беришга интилган, ҳукмдорларнинг ишларини ва феъл-атворини, маънавий устозларни кўрсатади. Ушбу зиддиятлар тантанавор эмас, улар қаҳрамонларнинг оғир турмушидан келиб чиқади –Абдураҳмоннинг аёлни ўзига бўйсундириш истаги ва Шоҳидбекнинг фитналарига қарамай, Анвар ва Раъно бир-бирини чинакам севади ва оила қуришга ҳаракат қилади.

Гўзаллик, ҳалоллик, олижанобликка интилувчи Раънонинг халқ феъл-атворига хос, ажойиб қиз кўринишини намоён бўлади – самимий, тоза ниятли, маънан содда ва очиқ. У Анварни тоза, ёрқин севги ила беғараз ва садоқат билан яхши кўради. Анвар – мардлик тимсоли, адолатли, ческиз виждон эгаси.

Абдулла Қодирий замондошлари ҳақидаги “Обид кетмон” романи, шов-шувга сабаб бўлган “Ширвонлик Маллабой ака” очерки муаллифи. Шунингдек, ўзбек адабиёти тарихига сезиларли ҳисса қўшган бошқа кўплаб очерк ва ҳикоялар муаллифи. “Абдулла Қодирий ўзбек адабиётига момақалдироқ каби кириб келиб, ёрқин чақмоқ каби барчанинг эътиборини ўзига қаратди”, деб ёзади Иззат Султонов.

Ушбу сўзларнинг ҳаққонийлигини қозоқ ёзувчиси Мухтор Ауэзов таъкидлаб, алоҳида қайт этади: “Ёшлигимизда Абдулла Қодирий романларини берилиб ўқир эдик. Биз унинг инсон феъл-атворини ясаш, бизгача инсон эҳтиросларининг туғёнини етказиб бериш маҳоратидан ҳайратланардик”. Ўзбек адабиётида роман жанрининг асосчиси Абдулла Қодирийнинг кўплаб асарлари кўплаб Шарқ ҳамда МДҲ мамлакатларида эътироф қозонди.

Ўтган кунлар” романи

Унда муаллиф Тошкент ҳукмдори Азизбек мулкидаги халқ анъаналари, диний урф-одатлар, ёзилмаган қонунларни, инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматларининг бузилиши ҳақида баён этади. Муғомбир фитначи, “гуноҳкор”ларга нисбатан қаттиққўл “қози”, уддабирон мунофиқ Азизбек уч йил Тошкентни шундай бошқарадики, савдо-сотиқ пасайиб, уста-ҳунармандлар хонавайрон бўлишади, гуруч ва пахта ҳосилдорлиги сезиларли тушиб кетади.

Ёзувчи катта маҳорат ила феодал воқеъликнинг чинакам зиддиятларини очиб берган. Моддий ва маданий бойликларнинг яратувчиси сифатида халқ бир тарафдан давлатчилик қўриқчиси ва ҳимоячиси, бошқа тарафдан, хоннинг жамият негизига қарши чиқиб, золимларга қарши қўзғалон кўтаради. Шунингдек, халқни катта солиқлар билан кўмиб ташлаган ҳукмдорларга қарши чиқади.

Романнинг марказий ихтилофи – ота ва ўғил ўртасидаги ижтимоий-ахлоқий зиддиятлар. Ёш Отабек “оила қуриш” борасида ота-онасининг топган қизига уйланиб анъаналарига қарши қатъиятли нуқтаи назарли ёш йигит, унинг отаси Юсуф хожа эски тузумдаги дунё қарашли, қадимий анъаналар тарафдори. Бироқ, муаллиф ушбу оилавий можароларни алоҳида воқеа сифатида эмас, умуммиллатли ҳолат кўринишида баён этади.

Отабек ва Кумуш тимсоли – ўзбек адабиётидаги янги ҳодисадир. Отабек бой оиланинг фарзанди, ўқимишли инсон бўлиб, дунёни ўзига хос тарзда тушунади, ўткир адолат ҳиссига эга. Кумуш унга манзур келган. У яхши тарбияланган, ўқимишли, туғма ақл соҳибаси, келишувчан. У Отабекни чин дилдан севади. Аммо бу севги унга бахтсизлик келтиради, зеро, у эски анъаналарга бўйсуниб, яқинлари унинг туйғуларига қулоқ тутмайди.

Унинг маънавий сифатлари, гўзаллиги ва бой ички дунёсининг шаклланишига ҳақиқий ўзбек аёлига хос олижаноблик орзуларини ўзида мужассам этган онаси Офтоб ойим сабаб бўлган.  У ақлли, хотиржам, босиқ, сезгир она, ҳақиқатпарвар инсон, чаққон бека. Шунга қарамай, Офтоб ойим эски удумлар тарафдори – у эрининг истакларига, иродаси ва фикрига бўйсунади.

Ижодий ишлари

“Ўтган кунлар” (роман), “Меҳробдан чаён” (роман), “Обид кетмон” (қисса), “Гирвонлик Маллабой”, “Хотинбоз”, “Бахтсиз куёв”, “Миллатимга”, “Ёвуз руҳлар исканжасида”.

Мукофотлари

1991 йил 25 август куни Ўзбекистон президенти фармони билан “Мустақиллик” орденига сазовор бўлган.

Экранизациялари

1969 — “Ўтган кунлар”, режиссёр Йўлдош Агзамов, бош ролда Ўлмас Алихўжаев

1973 — “Зулматдан қочиш”. “Меҳробдан чаён” романи асосида. Режиссёр Йўлдош Агзамов. Сценарий муаллифи С. Муҳамедов, оператор — А. Панн. Ролларда: И. Эргашев, Т. Шокирова, А. Хўжаев, Ш. Иргашев, Я. Аҳмедов, Н. Раҳимов.

1997 — “Ўтган кунлар”, режиссёр М. Абзалов, бош ролда Б. Муҳаматкаримов.

Видео галерея

Расмлар галереяси