Таржимаи ҳол
Иван Алексеевич Каблуков — таниқли рус кимёгари, фахрий академик, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ҳамда Тимирязев қишлоқ хўжалиги академияси профессори. У Менделеев, Бертло, Освальд, Аррениус, Бутлеровлар каби атоқли кимёгарларнинг замондоши ва издоши бўлган, умрининг 65 йилини кимё фанига бағишлаган.
Кимёгар Иван Алексеевич Каблуков 1857 йил таваллуд топган. 1880 йил Москва университетини тамомлагач, профессорлик унвонни олишга тайёршарлик кўриш учун Кимё кафедрасида олиб қолинади. 1881-1882 йиллар Петербург университетига маъруза тинглаш мақсадида хизмат сафарига юборилади, профессор Бутлеров лабораториясида кимё бўйича тадқиқот ишлари олиб боради ва оксиметиленни янгича олиш услубини ўйлаб топади. 1887 йил магистрлик диссертацияни ёқлайди, чет эл хизмат сафарига чиқади ҳамда физика- кимё фани бўйича профессор В.Освальд лабораториясида "Ueber die electrische Leitfahigkeit von Chlorwasserstoff in verschiedenen Lusungsmittein" тадқиқотини ишлаб чиқади.1891 йилга бориб Каблуков докторлик диссертациясини ҳимоя қилади.
У 1896 йилдан 1903 йилгача Москва муҳандислик билим юртида дарс беради ва кимё лабораториясини очади. 1899 йил Каблуков Москва қишлоқ хўжалик институтининг кимё кафедрасига адъюнкт-профессори этиб тайинланади. 1902 йил Москва университетига кимё профессори этиб сайланади. Махсус нашрлардан ўрин олган органик ва кимё-физика бўйича тадқиқотларидан ташқари, Каблуков кейингиларни чоп эттирган: “Глицеринлар ёки уч атомли спиртлар ва уларнинг ҳоссалари” (Магистрлик диссертацияси, Москва, 1887 йил); “Эритмаларнинг замонавий назарияси (Вант Гофф ва Аррениуслар) билан боғлиқ кимё мувозанати таълимоти” (докторлик диссертацияси, Москва 1891 йил); “Кимё-физикасининг бошланғич асослари” ( I, II ва III нашрлар, Москва, 1901 – 1910 йилларда); “XIX асрларда электрокимё тарихидан очерклар” (Москва, 1901 йил); "Неорганик кимёнинг бошланғич асослари" (1-нашр, Москва, 1900 йил; 5-нашр, 1912); "Қурилиш материаллари технологияси бўйича маърузалар конспекти” (Москва, 1897); "Темир металлургияси бўйича маърузалар конспекти” (Москва, 1897); “Асалари мумиёси” (Антушевич билан ҳамкорликда, Москва, 1893); “Асалдан мусаллас олиш ҳақида” (Писарев билан ҳамкорликда, Москва, 1899); “Асаларичилик бўйича америкаликларнинг таассуротлари” (Москва, 1913); “Ўгитлаш мақсадида ҳавонинг азотидан фойдаланиш ҳақида” (Москва, 1907); “Атомларни қурилишининг янги назарияси” (2-нашр, 1908 йил).
И. А. Каблуков эритмалар назарияси, термокимё, ўгитга минерал хом-ашёни қайта ишлаб чиқариш соҳасида муҳим ишларни амалга оширган. У атоқли педагог бўлган. Ўтган 100 йиллик ўрталарига келиб москвалик кимёгарларни топиш амримаҳол бўлиб қолган.
Ўзининг таълим бериш бўйича бой тажрибасини И.А.Каблуков физика ва неоорганик кимё, термокимё бўйича бир қанча дарслик ва рисолаларида намоён этди. Умрининг сўнгги ойларини Тошкентда ўтказади ва шу ернинг ўзида дафн этилади. Шаҳар кўчаларидан бирига унинг номи берилган. И. А. Каблуков портрети Ўзбекистон Миллий университетининг кимё факультетининг портрет галереясида намойиш этилган.
1941 йилнинг октябрида Тимирязев академиясининг кўчиб келтирилган олимлар билан бирга Каблуков ҳам Тошкентга келади. Ҳукумат таниқли олимга алоҳида ғамхўрлик кўрсатади.
Унга Тошкент давлат университетининг кимё факультетидан иш таклиф этилади ва алоҳида уй беришди. Аммо ёши ва соғлиғи туфайли фаол иш олиб бора олмайди. У фақатгина илмий ва кимё технологиялари масалалари бўйича бир нечта оммавий маърузаларда иштирок эта олади.
И. А. Каблуков умрининг охиригача ҳазил-мутойибага бой бўлган. Каблуковнинг вафоти ҳақидаги кутилмаган ранжитувчи хабар 1942 йил Қозон шаҳригача – Фанлар академиясида ишлаб кетган бир қанча кимёгар ҳамкасбларигача етиб боради. У ерда одатдагидай, аза мажлиси ўтказилади ва “Фанлар академияси хабари” журналига таъзиянома юборишади.
Бир неча кундан сўнг, Тошкентдан телеграмма келади: “Сизларни кенгаш ўтказганингларни эшитиб қолдим, менга баённомасини юборинг” ва Каблуков имзоси. Ҳамкасблари бошларини чангаллаб қолишaди: наҳотки, тириклайин кўмилган бўлса... Бу номани ёзиши билан олимнинг аҳволи ёмонлашган эди. Ҳамма бу хат илгарироқ ёзилганини пайқайди. Чунки Каблуков ўлими олдидан яна бир бор ҳазиллашган кўринади.
Тошкентда унинг дафн этиш маросимида ёзувчи Алексей Толстой иштирок этган. Бу ерда, Тошкентда у улуғвор профессор билан танишишга улгурган эди, ахир, у бир неча йил кимёгарликка ўқиган эди.
“Буюк шахслар вафот этади, аммо уларнинг яратган ишлари яшайди ва бизларга кўп нарсани ўргатишда давом этади...” - Иван Алексеевич Каблуков Д. И. Менделеев ҳақида шундай ёзган. Унинг хотираларидан яна бир нарса: “Д. И. Менделееве Москвага меҳмонхонада тинчгина ишлаш учун келган, зотан, Петербургдаги турли ишлар ва меҳмонлар унга ҳалақит берган.
Тўсатдан, мен орқали Ньютон таваллудининг икки юз йиллигига бағишланган тантанали мажлиси ҳақида эшитган Дмитрий Иванович қизиқиб қолади ва мажлисга келади. Бу ҳақдаги хабар меҳмонлар, айниқса, ёшлар орасида тарқалгач, Д. И. Менделеевни мажлиснинг шарафли раиси этиб сайлаш таклифи билдирилади.
Профессор Я. Цингер, математик жамиятнинг собиқ раиси мажлисни очиб, омма тилагини бажаради. И. Менделеев мажлиснинг шарафли раиси каби рольга рози бўлса-да, бундан жуда норози бўлиб, буни танаффус вақти рўй-рост тан олади. Шунингдек, И. Менделеевнинг Москвадаги тинч ҳаётига якун ясалади: эртаси куни унинг меҳмонхонадаги ётоғига талабаларнинг турли делигациялари эшик қоқарди ва Д. И. Менделеев тез орада чамадонини шайлаб, Москвадан жўнаб қолади”.
Каблуковнинг меҳнат намуналари орасида 20 дан зиёди асалчиликка бағишланган. Кўп йиллик тадқиқотларининг натижасини у “Асал, мум, асалари елими ва уларнинг омихтаси ҳақида” китобида умумлаштирган. 1941 йил чоп этилган бу китоб асаларичиликка оид энг яхши маълумотномалигича қолмоқда.