Иззат Султон

Таваллуд топган сана: 16 noyabr 1910 йил

Вафот этган сана: 29 iyul 2001 йил

Туғилган жой:Қирғизистон

Йўналишлар: Адабиётшунослар, Ёзувчилар

14640

Таржимаи ҳол

Иззат Султон Отахонович — адабиётшунос ва драматург, Ўзбек ССР хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964), Ўзбекистон ФА академики (1995). Адабиёт шинавандалари қалбини забт этган энг яхши адабиётшунос, танқидчи, драматурглардан бири ҳисобланади. Шунингдек, “Адабиёт назарияси” илк дарслик муаллифи ҳам саналади.

1910 йилнинг 16 ноябрь куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган, 2001 йилнинг 29 июнь куни Тошкентда вафот этган. Инқилобдан аввалги Ўш шаҳрининг шарқий қисмидаги мингчи Султоннинг набираси ҳисобланади. Ўш шаҳридаги рус-тузем мактабида ўқиган, у ерда унинг Султонлардан бўлган тоғаси Балтихўжа Султонович дарс берган. 14 ёшида Тошкентга келади ва Нариманова (Намуна) номидаги мактабда таҳсил олади.

 

1929 йил таълим-тарбия ўқув юртини тамомлайди, 1930 йил мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Тошкент педагогика институтинниг ижтимоий факультетини тамомлаган (1930-1934 йиллар). “Батрак” газетасида масъул котиб бўлиб ишлаган (1931 й.).

1932 йил “Қизил Ўзбекистон” газетасида унинг илк адабий-танқидий мақоласи босмадан чиққан. Адабий-танқидий фаолияти билан бирга, аспирантурада ўқишни давом эттирган, “Камбағал деҳқон” газетаси нашриётида ишлаган.

1937 йилдан Иззат Султоннинг фаол ижтимоий ҳаёти бошланади.

 

1937 йил Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тамомлайди.

Драматургияга 1940 йили юзланади; М.В.Фрунзенинг Туркистондаги фаолияти, ўзбек ва рус халқининг дўстлиги ҳақида “Бургут парвози” (1942, Ҳамза номидаги театр) саҳна асарини яратади. 1941 йил Уйғун билан бирга “Алишер Навоий” тарихий драмасини ёзган, 1960 йил замонавий ўзбек зиёлилари ҳақидаги “Эътиқодли одамлар” саҳна асарини ёзади.

Султонов — “Номаълум” тарихий драмаси (1963), “Шоир юраги” операси (1962, Навоий номидаги опера ва балет театри, бастакор М.Ашрафий) матни муаллифи.

 

1967 йил “Ўзбек совет адабиёти тарихи” жамоавий меҳнатдаги иштироки учун Беруний номидаги Ўзбек ССР Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Иззат Султонов драматургиясига ўзбек халқи ҳаётининг муҳим даврлари, қаҳрамонлик мавзулари, ижобий феъл-атворлар аниқлиги, миллий адабиёт анъаналарининг рус драматургияси тажрибаси билан бирлашиши кабилар хосдир.

 

Меҳнат фаолияти

  • 1937-1942 йиллар - тил ва адабиёт институти директор ўринбосари
  • 1942-1943 йиллар - Ўзбек ССР радиоузатув бўйича Давлат қўмитаси раис ўринбосари
  • 1943-1945 йиллар - Тошкент киностудияси директори
  • 1945-1948 йиллар - Ўзбек ССР Вазирлар Кенгашининг маданият ишлари бўйича раис ўринбосари
  • 1948-1950 йиллар - Ўзбекистон ФА А.С.Пушкин номидаги тил ва адабиёт институти директори
  • 1955 йилдан - Адабиёт назарияси бўлими мудири
  • 1950-1953 йиллар - М.Ламоносов номидаги МДУнинг СССР халқлари адабиёти кафедраси ўқитувчиси
  • 1956-1963 йиллар - Ўзбек ССР ёзувчилар уюшмаси котиби, у вақтлар ёзувчилар уюшмаси котиби Шароф Рашидов бўлган
  • 1946 йилдан - Филология фанлари номзоди
  • 1955 йил - Филология фанлари доктори
  • 1964 йил - Ўзбек ССР хизмат кўрсатган санъат арбоби
  • 1966 йил - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбек ССР ФА аъзо-мухбири
  • 1995 йил - Академик, Ўзбекистон ФА ҳақиқий аъзоси

Унинг акаси ўзбек шоири Абдулҳамид Чўлпоннинг яқин дўсти бўлган.

Иккита орден билан мукофотланган. 1992 йил биринчилар қаторида “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Иззат Султон 2001 йил вафот этган ва Чиғатой мемориал қабристонига дафн этилган.

Иззат Султоннинг киносценарийлари

· “Алишер Навоий” кинофильми, СССР, Союзмультфильм, Тошкент киностудияси, 1947 й. Ўзбек шоири ва ёзувчиси, тўрт тўплам – девон ва ўрта асрларнинг ўта нафис достонларидан бири “Ҳамса”нинг (“Бешлик”: “Яхши кишилар ҳайратланиши”, “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин”, “Етти сайёра”, “Искандар девори”) муаллифи, инсонпарвар-олим ва XV асрнинг давлат арбоби (1441-1501) Алишер Навоийнинг ҳаёти ҳақидаги тарихий-биографик фильм. Фильм иккинчи даражали Сталин мукофотига лойиқ кўрилган (1948). Режиссёр: Комил Ёрматов. Сценарий муаллифлари: Иззат Султонов, Алексей Спешнев. Ролларда: Раззоқ Ҳамроев, А.Исматов, А.Жалилов, Т.Назаров, С.Толипов, Раҳим Пирмуҳамедов,С.Юнусовлар.

 

· “Мубтало” кинофильми, 1966 йил, “Ўзбекфильм” киностудияси, режиссёр Зоҳид Собитов, сценарий муаллифи Иззат Султонов, кинооператор Л.Травицкий. Актёрлар: Зокир Муҳамеджонов, Тўлаган Режиметов, Гурген Тонунц, Светлана Норбоева, Олим Хожиев, Антонина Рустамова, Михаил Глузский. Киносурат инсонни кўп йиллар давомида боғлаб келган диний ва ахлоқий бидъатлардан ҳалос этиш ҳақида.

· “Сен томон” кинофильми, 1972 йил, “Ўзбекфильм” киностудияси, режиссёр А.Хачатуров, сценарий муаллифи Иззат Султонов, кинооператор А.Измайлов. Актёрлар: Марат Орипов, Светлана Норбоева, Ёқуб Аҳмедов, Наби Раҳимов, Аида Юнусова.

· “Водийдаги бўрон” кинофильми, 1972 йил, режиссёр Тоҳир Собиров, сценарий муаллифи Игорь Жуковский. Лавҳаларда Иззат Султонов суратга тушган.

 

Академик Иззат Султоннинг китоблари

 

·  Иззат Султонов. Адабиёт назарияси. Мактаб учун дарслик, Тошкент, 1939 йил.

·  Иззат Султонов. Алишер Навоий, Ўзбек совет драматургияси тўпламида, Москва, 1951 йил.

·  Иззат Султонов. Россия нури, “Шарқ юлдузи” ойномаси № 9 1959 й.

·  Иззат Султон. Саҳна асарлар, мақолалар, Тошкент, 1959 й.

·  Иззат Султон. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ўзбек адабиётида социалистик реализм услубини шакллантиришдаги ижодкорлик аҳамияти ҳақида. Тўпламда ўзбек адабиёти масалалари, Тошкент, 1967 й.

·  Иззат Султон. Навоийнинг қалб дафтари китоби. Адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент, 1969 й.

·  Иззат Султон. 4 боблик асарлар, Адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент, 1971-1974 й.

·  Иззат Султoн. Навоийнинг қалб дафтари. Буюк шоирнинг ҳаёти ва ижоди ўзининг сўзлари орқали; шеърларини С.Иванов таржима қилган. Адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент, 1979 й., 327 б.

·  Иззат Султон. Адабиёт назарияси, Тошкент, Ўқитувчи нашриёти, 1980 й.

·  Иззат Султон. Адабиёт назарияси. ОТМларниг филология факультети учун дарслиги, 2-нашри, Тошкент, Ўқитувчи нашриёти, 1986 й.

·  Иззат Султон. Навоийнинг қалб дафтари. Буюк шоирнинг ҳаёти ва ижоди ўзининг сўзлари орқали. Адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент, 1985 й., 304 б., Адади 60000 нусxа.

Расмлар галереяси