Таржимаи ҳол
Исҳоқхон Ибрат – ҳақиқий исми Исҳоқхон Тўра Жунайдулло хўжа ўғли – жадидчи, ёзувчи, таржимон-полиглот, тарихшунос.
Исҳоқхон Ибрат 1862 йил Қўқон хонлигидаги Намангандан узоқ бўлмаган Тўрақўрғон қишлоғида туғилган. Бошланғич маълумотни маҳаллий мадрасада ҳамда онасидан олган. Кейинроқ, Қўқонга кўчиб ўтиб, катта мадрасага ўқишга киради. 1886 йил Қўқон мадрасасида ўқишни тамомлаб, она қишлоғига қайтади. Ўз қишлоғида Ибрат аҳоли орасида маънавий фаолиятини бошлайди. Йил охирида у бошқа мактаблардан ўқитиш тизими билан сезиларли даражада фарқ қилувчи мактаб очади. Кейинчалик мактаб барчанинг эътиборига тушиб, бошқа маҳаллий мактаблар ҳам Исҳоқжон Ибратнинг янги услубдаги ўқитиш тизимига ўтади.
1887 йил Исҳоқжон Ибрат ҳаж сафарини амалга ошириш мақсадида Маккага боради. Ҳаж сафаридан сўнг, Маккадан чиқиб, айрим вақт мобайнида Жиддада яшайди, сўнгра Оврупа ва Осиё мамлакат ва шаҳарлари бўйлаб ўз саёҳатини бошлайди. Истамбулгача етиб бориб, Исҳоқхон Ибрат Оврупа бўйлаб саёҳатини бошлайди. Аввалига, Софияга киради, у ердан Афина ва Румга йўл олади. Оврупа саёҳатидан қайтаётгач, Истамбул орқали келаётганда у Боғдод, Теҳрон, Исфахон, Шероз ва Қорачи каби шаҳарларга кириб ўтади. Эрон ва Афғонистонни айланиб чиқиб, Исҳоқхон Ибрат Ҳиндистонга кириб ўтади ва бир мунча вақт Бомбей ҳамда Калькуттада яшайди. Ҳиндистондан чиқиб, Қашқарга боради. Ўз саёҳатлари вақтида Ибрат юнон, инглиз, турк, араб, форс, ҳинд ва урду тилларини мукаммал даражада ўрганади. Кейинроқ, рус тилини ҳам ўрганади.
1896 йил йигирма йиллик узоқ сафардан сўнг Исҳоқхон Ибрат она қишлоғига қайтади. 1901 йил ўзининг “Луғати ситта-алсина” (“Бошидан охиригача луғат”) номи остидаги асарини якунлайди ва нашрдан чиқаради. Айнан ушбу луғатдан барча жадидчилик мактабларида рус, араб, форс ва бошқа тиллар ўқув қўлланмаси ўрнида фойдаланилган.
1912 йил Ибрат ўзининг “Жомеъ ул-хутут” номли ёзув тарихи ҳақидаги ноёб асарини якунлайди ва “Матбааи Исҳоқия” номли нашриётда китобни чоп этади. Ўзининг асарларида Ибрат халқини ўқимишли ва маънавиятли кўришни истаган. Ҳаётинниг кейинги йигирма йили давомида у 14 та илмий, тарихий ва тилишуносликка оид китоблар ёзади. Улар орасида “Тарихи Фарғона” (“Фарғона тарихи”), “Тарихи маданият” (“Тарих маданияти”), “Мезон уз-замон” (“Замонлар батафсил”), “Забонхои шарқ” (“Шарқ тиллари”) ва бошқа китоблари айниқса машҳур бўлган. Бу вақт мобайнида у, шунингдек, 30 йиллик шеърий фаолияти давомида тўпланиб қолган барча шеърларини “Девони Ибрат” номли тўпламга жамлайди.
Аввалига Қўқон хонлиги, кейин эса бутунлай Ўрта Осиёнинг Россия Империясига қўшилишидан сўнг Исҳоқхон Ибрат Туркистоннинг техник интеграцияси сари иштирок этади. Шу билан бирга, у янги услубдаги мактабларнинг қаттиқ тарафдори бўлган ва уларнинг сони кўпайиши учун курашган.
1920 йил охири, 1930 йил бошларида у давлат лавозимларида фаолият юритади. 1935 йил Исҳоқхон Ибрат барча лавозимлардан озод этилади ва унга мактабларда дарс бериш таъқиқланади. 1937 йил у “советга қарши тарғибот”да айбланиб, ҳибсга олинади ва қамалади. Шу йилнинг апрель ойида Андижондаги қамоқда вафот этади, унинг ёши 75 да эди. Исҳоқхон Ибратнинг дафн этилган жойи ҳануз номаълум.