Исҳоқов Жасур Илҳомович

Таваллуд топган сана: 16 mart 1947 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Режиссёрлар, Ёзувчилар

5504

Таржимаи ҳол

1947 йил Тошкентда Зиёлилар оиласида туғилган.

1971 йил А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтини режиссёрлик факультетини, 1975 йил СССР Давлат кино Олий курсларининг сценарий бўлимини тамомлаган.

Тошкентга қайтгач, у шу заҳотиёқ, фаол кино жараёнига шўнғиб кетади. Ҳужжатли ва мультипликацион фильмлар яратиш устида иш олиб бориб, ҳужжатчи сифатида ўттиздан зиёд ва аниматор сифатида ўн битта фильм суратга олади. Унинг аввалига сценарийчи, кейинроқ бадиий тасмалар саҳналаштирувчиси сифатида юзага келишида Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган кинорежиссёри Элёр Ишмуҳамедов ҳамда сценарийчи Одил Агишевлар билан ижодий яқинлашуви муҳим ўрин тутди. Улар билан ҳамкорликда у “Алвидо, кўклам ёз”, “Шок”, “Севги ва оғриқ билан” каби барчага маълум фильмлар яратилишида иштирок этган. Бундан ташқари,  Д.Исҳоқов сценарийси асосида “Маълум калитлар”, “Шиддатли дарё ёқасида” каби бадиий фильмлар суратга олинган. Ўзининг сценарийси асосида мустақил режиссёр сифатида у, шунингдек, “Кетма!..”, “Тулпорнинг лаънатланган олтини”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Чатранги мамлакати саргузаштлари”, “Ҳақиқат куни” кабиларни суратга олган.

Аммо унинг астойдил ижодий шахсияти фақат бу йўналишлар билан чекланиб қолишига йўл қўймади – у “Наштар” ва “Зумраша” ҳажвий киножурналларига сюжетлар ёзган, унинг ижодий хазинасида Тошкентнинг театр саҳналарида қўйилган бир нечта театр саҳна асарлари мавжуд: “Бузиш учун сотилмоқда”, “Мардикор”, “Анжи учун кулчалар”, “Бўталоқ”, “Кичик пиёдалар учун алифбо”.

Жасур ҳикоя ва эсселар ёзиб, уларнинг сони йигирмага етади. “Шарқ юлдузи”, “Ҳумо”, “На досуге”, “Даракчи” каби ватанимиз нашриётларида чоп этилиш баробарида, ҳориж журналларида ҳам чиқиб туради.

Насрнафис сифатида шаклланган десак ҳам бўлади- унинг “Роберт Тейлор билан саккизинчи раунд” ҳикояси “Адабий баҳор” халқаро танловида 1-ўринга лойиқ топилган. 2011 йил у Австралия ҳамда Янги Зеландиядаги рус тилида сўзлашувчи муаллифлари Уюшмасининг махсус дипломи билан тақдирланган.

2016 йил Ж. Исҳоқовнинг “Дирижёр” ва “Кабутар” ҳикоялари Санкт Петербургнинг “АСТ нашриёти” тўпламига киритилган. Унинг “Мотоциклчи ва жала”, “Лев Толстойникидаги стол”, “Каламушлар”, “Тельман боғи” тўпламидан”: “Грекча гўшт”, “Пушкин”, “Янги йил таксиси”, “Қутқарилган болалар оғзидан айтилган ҳикоя” новелласи ҳам маълум даражада танилган.

Доимий қизиқувчанлик, янги мавзу ва қаҳамонлар устидаги изланишлар, фаол ижтимоий фаолият Ж. Исҳоқовнинг республикамизнинг кинематографик ва умумбадиий муҳитидаги ўсиб бораётган муҳим ўрни ва машҳурлигига сабаб бўлди. Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати ва учта фахрий ёрлиқ соҳиби бўлганлиги бежиз эмас. Сўнгги йилларда эса мамлакатимиздан ташқарида янада машҳур бўлган. Унинг “Уруш фарзандлари” ҳужжатли сурати Буюк Ватан уруши йиллари Ўзбекистонга кўчириб ўтилган болалар тақдирига бағишланган. Шунингдек, “Дўстлик ва илиқлик пойтахти” фильми 1966 йил Тошкентдаги ер силкиниши натижасида барча совет республикаларининг иштироки ҳақида.

Жасур ва Мастура Исҳоқовлар жуфтлиги мана, уч йилдирки, 104.4 тўлқинларидаги “КЛАССИК-ФМ” радиосида “Кино ҳақида гапилашамиз” дастурини олиб боришади.

2017 йил “Эски Тошкент ҳақидаги тушлар” номли ҳикоялар тўплами чоп этилган.

Расмлар галереяси