Имомназаров Абдуқаҳҳор Туробович

Таваллуд топган сана: 8 oktabr 1948 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Устоз ва мураббийлар

4820

Таржимаи ҳол

Имомназаров Абдуқаҳҳор Туробович 1948 йил 8 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

1966-1971 йиллар Тошкент политехника институтида таҳсил олган ва муҳандис-электромеханик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1971 йил “Ўзгипрокоммуналлойиҳа” лойиҳалаш институтида муҳандис электрик лавозимидан бошлаган.

1973-1982 йиллар Тошкент политехника институти ахборот-ўлчов техникаси кафедрасида лаборатория мудири,1982-1985 йиллар Тошкент политехника институтида саноат корхоналари ва Тошкент шаҳарларининг электр таъминоти бўлимида ёрдамчи, 1986-1990 йиллар Электр ва ишлаб чиқариш ускуналарини автоматлаштириш бўлими ёрдамчиси, 1991-1996 йиллар Тошкент давлат техника университети электр ва саноат ускуналарини автоматлаштириш кафедраси ўқитувчиси.

1996-2005 йиллар Тошкент давлат техника университети электр қурилмаси ва саноат ускуналарини автоматлаштириш кафедраси доценти, 2005 йилдан 2015 йилгача Тошкент давлат техника университетида электртехника, электрмеханика ва электр технологиялари кафедраси доценти, 2015-2016 йиллар Тошкент давлат техника университетида электртехника кафедраси профессори.

1989 йили Харков политехника институти Махсус илмий кенгашида “Электромеханика” мутахассислиги бўйича номзодлик диссертациясини ёқлаган.

18 та илмий мақолалар муаллифи ва ҳаммуаллифи, жумладан, услубий қўлланма, илмий журнал ва миллий ҳамда халқаро илмий-техник анжуманлар (хусусан, Италийда 1 ва Россия Федерциясида 2 та) тўпламларида илмий мақолалар.

2 та муаллифлик гувоҳнома (СССР), 5 та ихтиро муаллифи (2 таси Россия федерацияси ва 3 таси Ўзбекистон Республикаси); 5 та рисоласи чоп этилган (улардан 3 таси 1 муаллифга тегишли).

1995 йил энг яхши деворий газеталар, рекламалар, услубий-ахборот видеофильм ва ўқув қўлланмалар бўйича ўтказилган танловда “Кундалик турмушимизда электр энергиядан тежамкорлик билан фойдаланишнинг баъзи бир омиллари” ўқув қўлланмаси билан қатнашган ва ғолиб бўлган.

2016 йилдан ҳозирги кунгача Тошкент давлат техника университети электр механикаси ва электр технологиялари кафедраси профессори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Расмлар галереяси