Ильина Татьяна Георгиевна

Таваллуд топган сана: 26 iyun 1920 йил

Вафот этган сана: 12 oktabr 2003 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Шифокорлар

4688

Таржимаи ҳол

Ильина Татьяна Георгиевна — тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тошкент давлат тиббиёт институти кўз касалликлари кафедраси мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор.

Тошкент шаҳрида, профессор-жарроҳ, Туркистон давлат университетининг (кейинчалик Ўрта Осиё давлат университети) асосчиларидан бири Г.А.Ильин оиласида таваллуд топган. 1935 йил университетнинг тиббиёт факультети асосида Тошкент тиббиёт институти ташкил этилган. Ушбу институтни Т.Г.Ильин 1942 йил тамомлаган ва кафедрада даволовчи шифокор, ёрдамчи, доцент, профессор бўлиб ишлайди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Тошкентга кўчирилиб, Татьяна Георгиевна кўз касалликлари ва тўқима муолажаси Институтида академик В.П. Филотов қўлида малака оширган.

 

Кўп йиллар давомида шифокорлик ва педагогик фаолияти билан бирга, республикада трахомага чалинганларни аниқлаш ва даволаш бўйича касалликни олдини олиш ишларини амалга оширган. 1956 йил “Бруцеллёз беморларида ожиз доғ” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади. Кейинги йиллар унинг илмий қизиқишлари Ўзбекистонда глаукома касаллигини эрта аниқлаш, олдини олиш ва даволаш билан боғлиқ бўлган. Унинг ишлари натижасида, республиканинг барча вилоятларида 17 та ихтисослашган глаукоматоз шифокори кабинетлари очилади.

Т.Г. Ильина тадқиқотлари, шунингдек, кучли ер қимирлаши (Тошкент, 1966 й.) сабабли, узоқ давом этган (6 ойдан зиёд) зўриқиш оқибатида беморларда глаукома оқишини аниқлаш ва даволашга оид.

Мазкур ноёб тадқиқотлардан олинган натижалар “Ўзбекистонда глаукомага чалинганларни даволаш ва унинг патогенези билан боғлиқ айрим масалалар” мавзусидаги докторлик диссертациясида баён этилган. Диссертацияни 1971 йил ҳимоя қилган, ушбу ишининг муҳолифи академик Н.А.Пучковская бўлган.

 

Профессор Т.Г. Ильина – офтальмология соҳасида 150 дан зиёд босма ишлар, ихтиро ва рационализаторлик таклифлари муаллифи. Унинг раҳбарлиги остида 18 та номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимоя қилинган, 50 дан ортиқ касалхона даволовчи шифокорларини тайёрланган. У ажойиб офтальмолог-жарроҳ бўлган.

Унинг томонидан пластик жарроҳликнинг, катаракта, глаукома, кўз пардаси қатламланишининг, кўзга реваскуляризацион аралашишлар бўйича жарроҳликнинг янги услублари ишлаб чиқилган.

Кўп йиллар давомида профессор Т.Г.Ильина Бутун Россия офтальмология илмий жамияти бошқармаси аъзоси, Ўзбекистон офтальмология илмий жамияти раис ўринбосари бўлган, 11 йил давомида Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош офтальмологи лавозимини эгаллаган.

Расмлар галереяси