Таржимаи ҳол
Иброҳим Раҳим — ёзувчи, драматург, сценарийнафис, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби. Иброҳим Раҳим Ўзбекистон Мустақиллигининг 5-йиллиги ҳамда таваллуд кунининг 80-йиллик юбилейи арафасида “Дўстлик” ордени билан, кейинроқ “Эл-юрт ҳурмати” нишони билан тақдирланган.
Иброҳим Раҳим 1916 йил 15 октябрь куни Фарғона вилояти, Қува туманида туғилган. Уч ёшида отасидан айрилиб, онаси Тўхтабибининг қўлида тарбияланади. Онасидан адабиётга бўлган боғланиш ва муҳаббатни олган. Ушбу муҳаббат Иброҳимни 1933 йил Тошкентга етаклайди.
1934 йилдан “Колхоз йўли” газетасида ишлайди. Ушбу босмада унинг шеър, очерк ва ҳикоялари нашр этила бошлайди. Шу даврдан дунё Иброҳим Раҳимнинг севгига бағишланган шеърларидан баҳраманд бўла бошлайди.
1937-1945 йиллар мобайнида иккита уруш иштирокчиси бўлган: Финляндияга қарши ҳамда Германия фашизмига қарши жангларда. Иброҳим Раҳим ўзбек тилида чоп этилувчи фронт газеталари муҳаррири бўлган. Бизнинг жангчиларимизнинг мардонавор қаҳрамонликлари ҳақида очерклар, ҳикоялар ва янгиликлар ёзган.
Ҳарбий хизматдан қайтгач, 1946 йил Иброҳим Раҳим республика газета ва ойномаларида ишлайди. 1946-1947 йиллар – ўзбек радиосида сиёсий ахборот бош муҳаррири. Эллигинчи йилларда – собиқ “Қизил Ўзьбекистон” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасида тарғибот мудири ва муҳаррир, 1960-1966 йиллар “Ўзбекфильм” киностудияси директори. Ўзбекистон СССР журналистлар уюшмаси раиси бўлган.
Ёзувчилик фаолиятини 1938 йил бошлаган. Иброҳим Раҳимнинг биринчи йирик асари – “Баходир” (1939) чегарачиларнинг ҳаёти ҳақидаги достон.
1953 йил “Ҳаёт сарчашмаси” романи нашр этилди. Кейинроқ, 1958 йил ушбу асар адабий танқидга учрагач, роман янги ном “Садоқат” остида олам юзини кўрди. “Ҳақиқий севги” (1958), “Фидокорлар” (1972), “Генерал Равшанов” (1985) каби романларида Иброҳим Раҳим Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларининг ҳарбий ҳаётидан сўзлайди.
Ёзувчининг “Шовқин шаҳар” (1968) номли романи 1966 йилги Тошкентдаги ер қимирлаши ва унинг мардонавор барҳам топиши мазусида.
Унинг “Тақдир” номли романи янги шаҳар қурилишига бағишланган. “Ҳилола” (1960) қиссасида аёлларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг раҳбарлик лавозимлардаги ўрни каби ўз даврининг долзарб муаммолари бадиий эътиборни тортади.
“Мовий кема капитани”, “Оловкор” (1960) қиссаларида халқимизнинг юқори ахлоқий қиёфаси, меҳнаткаш қаҳрамонлиги намоён этилган. 1938 йил “Оқибат” романи учун Иброҳим Раҳим Ҳамза номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.
1974 йил “Жоним фидо” ҳамда “Чақмоқ” романлари яратилган. “Чақмоқ” драмасида Мамадали Топиболдиев исмли ўзбек йигитининг тимсоли яратилган бўлиб, у Белоруссия ўрмонларида немис фашистларига қарши курашади.
Иброҳим Раҳим “Фарҳод қаҳрамонлиги” фильми сценарий муаллифи ҳисобланади. Бу – 1967 йил режиссёр Альберт Хачатуров томонидан суратга олинган бадиий фильмдир.
Иброҳим Раҳим 2001 йил 22 ноябрь куни вафот этган.