Ибодуллаев Мухторхон

Таваллуд топган сана: 29 mart 1945 йил

Туғилган жой:Чимкент вилояти

Йўналишлар: Физиклар

1698

Таржимаи ҳол

Ибодуллаев Мухторхон 1945 йилнинг 29 март куни Чимкент вилояти Туркистон шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

 

1967 йил Тошкент политехника институтини тамомлаб, “Назарий электротехник” кафедра ёрдамчиси бўлади, 1969-1972 йиллар аспирантурада таҳсил олади. 1974 йил номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1976-1980 йиллар “Умумий ва назарий электротехника” кафедраси доценти, 1976-1995 йиллар энергетика факультети декан ўринбосари, проректор ўринбосари.

1995 йилдан 2000 йилгача Тошкент давлат авиация институтининг “Умумий техника” факультетида декан ва “Электротехника ва электроника” кафедраси мудири бўлиб ишлаган.

1994 йил “Автопараметрик силкинишларнинг субгармоник толалар таъсирида кўп фазали электрофоретик электромагнитли силкинишларнинг назарий экспериментал таҳлили” мавзусида техника фанлари докторлиги учун Москва энергетика институтининг илмий кенгашида диссертация ёқалаган.

 

95 та илмий мақола, 10 та илмий маъруза, электротехниканинг назарий асослари бўйича 2 та дарслик, 1 та ўқув-услубий ва 15 та услубий-қўлланмани нашрдан чиқарган.

2000 йилдан 2002 йилгача Тошкент давлат техника университети фундаментал ва гуманитар фанлари маркази проректори, 2002-2005 йилларда энергетика факультети декани лавозимида ишлаган.

2011 йилдан Тошкент давлат техника университетининг “Учиш апаратлари ва аэропортларининг радио электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедрасида ишлаган.

2016 йилдан бугунги кунгача “Электротехника” кафедрасида ишлаб келади.

2008 йилдан 2015 йилгача Ўзбекистон Олий атесстатция қўмитасида академик номзодлик бўйича эксперт ҳайъати аъзоси бўлган. 1980-2008 йиллар энергетика факультети илмий кенгаш аъзоси бўлган.

Расмлар галереяси