Глиэр Рейнгольд Морицевич

Таваллуд топган сана: 30 dekabr 1874 йил

Вафот этган сана: 23 iyun 1956 йил

Туғилган жой:Киев

Йўналишлар: Ижодкорлар ва мусиқачилар

10341

Таржимаи ҳол

Рейнгольд Морицевич Глиэр — бастакор, дирижёр, педагог, Халқ артисти (1938), М. М. Ипполитов-Иванов, А.С. Аренский, Г.Э. Конюс, С.И. Танеевларнинг шогирди. 1908 йилдан дирижёр сифатида иштирок этган. 1920-1922 йиллар Москва халқ таълими мусиқа бўлинмаси мудири. 1938 йил Москва бастакорлар уюшмаси раиси, 1939-1948 йиллар СССР бастакорлар уюшмаси ташкилий қўмитаси раиси. 1900-1907, 1909-1913 йиллар Гнесинлар мусиқа мактабида назарий тарбиядан дарс берган. 1902-1903 йиллар Н.Я. Мясковский ҳамда С.С. Прокофьевларга алоҳида дарслар ўтган.

Таржимаи холи

Рейнгольд Морицевич Глиэр 1874 йилнинг 30 декабрь (1875 йил 11 январь) куни Киевда туғилган. Отаси немис шаҳарчаси Клингенталдан Киевга пуфлама мис чолғу асбобоарини ишлаб чиқариш учун кўчиб ўтган. 1894 йил Глиэр Киев мусиқа билим юртини скрипка синфи бўйича битиради ва Москва консерваториясига ўқишга топширади, Н.Н. Соколовский синфида (кейинроқ Я. В. Гржималь синфига ўтади) таълим олган.

1900 йил Москва консерваториясини тамомлайди (полифония курсларидан С. И. Танеевдан дарс олган, гармониядан А.С.Аренский ва Г.Э.Конюслар дарс беришган, композициядан М.М.Ипполитов-Иванов синфи), 1906-1908 йиллар Германияда Оскар Фриддан дирижёрлик сирларини ўрганади ва Россияга қайтгач, аввало, шахсий асарларига дирижёрлик қилади.

1900 йил бошларида Петербургдаги Беляев тўгараги кечалари қатнашчиси. 1901 йилдан Гнесинларнинг Москва мусиқа мактабида мусиқа назариясидан дарс беради (биринчи шахсий ўқувчиларидан Н.Я. Мясковский ва С.С.Прокофьевлар). Р.М.Глиэрнинг бастакор сифати шаклланишига кўпроқ А.К.Глазунов, С.В.Рахманинов, Н.А.Римским-Корсаковлар билан суҳбат таъсир кўрсатган. 1900 йилдан педагог.

1913 йилнинг 10 [23] январидан Бошқарув сенати томонидан Глиэрга шахсий шарафли фуқаро унвони топширилган.

1913-1920 йиллар Киев консерваторияси профессори (композиция ва оркестр синфи), 1914-1920 йиллар консерватория директори.

1920-1941 йиллар композиция синфи бўйича Москва консерваторияси профессори. 1920-1922 йиллар халқ таълимининг Москва бўлинмаси мусиқа бўлими мудири, халқ таълими ҳайъати мусиқа бўлими ходими. 1920-1923 йиллар Пролетар маданият ва таълим муассасалари мусиқа бўлими ходими. 1910 йилдан дирижёр сифатида мунтазам иштирок этади, 1930 йилдан СССР шаҳарларида муаллифлик асарлари билан клуб ва колхозларда чиқишлар қилади. 1938-1948 йиллар Совет бастакорлари уюшмаси ташкилий қўмитаси раиси.

1923 йил Глиэр Озарбайжон ССР халқ таълими ҳайъатидан Бакуга келиб, миллий мавзудаги опера ёзиш таклифини олади. Ушбу сафарнинг ижодий якуни 1927 йил Озарбайжон опера ва балет театри саҳнасида қўйилган “Шоҳсанам” операси бўлди.

Тошкентда ўтказилган ўзбек санъати ўн кунлигига тайёргарлик кўриш чоғида ўзбек фольклорини ўрганиш “Фарғона байрами” (1940) увертюраси, Т. Содиқов билан ҳамкорликдаги “Лайли ва Мажнун” (1940) ва “Гулсара” (1949) операларининг яратилишига сабаб бўлди. Мазкур асарлар устида ишлар экан, Глиэр миллийлик анъаналаринининг ўзига хослигини сақлаш муҳимлигига, кесишув нуқталарини топиш кераклигига амин бўларди. Бу ғоя рус, украин, озарбайжон, ўзбек оҳанглари асосида тузилган “Тантанавор увертюра” (1937), “Славян халқ мавзулари” ва “Халқлар дўстлиги” (1941) увертюраларида ўз аксини топди.

Рейнгольд Глиэр — санъатшунослик доктори (1941), биринчи совет балети муаллифи. Инқилобдан аввалги Россиянинг М. И. Глинка номидаги энг нуфузли мусиқий мукофотининг уч карра совриндори, шунингдек, инқилобдан кейинги совет Россиясининг энг оммабоп саналган Сталин номидаги мукофоти билан тақдирланган. Шу билан бирга, у уч маротаба Ленин ордени билан ҳам мукофотланган.

Москвадаги Новодевичье қабристонига (3-сонли майдон) дафн этилган. Ҳайкалтарош М.К.Аникушин томонидан ясалган ёдгорлиги (меъмор В. А. Петров; “Монументскульптура” Ленинград заводида ишланган) вафотининг бешинчи йили, 1961 йилнинг 23 июнь куни очилган.

Глиэр номидаги муассаса ва кўчалар

•Киев мусиқий билим юрти (Киев/Украина),

•болалар мусиқа мактаблари (Москва, Калининград/Россия, Тошкент/Ўзбекистон, Маркнойкирхен/Германия, Олма-Ота/Қозоғистон),

•Москва вилояти Щёлковск тумани, Загорянский шаҳарчасидаги кўча Магнитогорск Челябинск вилояти, Луцк Волынская вилояти Украина, Донецк вилояти Украина, Киев (1974-1980 йиллар Глиэр номидаги собиқ мактаб, туман қайта қурилиши туфайли бузиб ташланган, 2015 йилнинг 7 декабрь куни В.М.Примаков кўчасига Глиэр номи берилган).

1924-1949 йиллар Москвада Глиэр номидаги торли квартет фаолият юритган.

Бастакор оиласи билан 1904-1913 ҳамда 1920-1938 йиллар яшаб, ижод қилган Москва, Петровский сайлгоҳи, 5-уй манзилидаги хонадон маданий мерос ҳисобланади, бироқ, бир неча ўн йиллардан буён қаровсиз қолган ва вайронага айланган.

Асосий ютуқлари

Мукофотлари

•1905 — биринчи секстети учун М. И. Глинка номидаги мукофот (Глазунов, Лядов, Балакиревлар томонидан таъсис этилган)

•1912 — “Сирены” симфоник поэмаси учун М. И. Глинка номидаги мукофот

•1914 — Учинчи симфонияси учун М. И. Глинка номидаги мукофот (“Илья Муромец”)

•1937 — Қизил Меҳнат Нишони ордени — “Гулсара” мусиқий драмаси учун

•1938 — “Ҳурмат белгиси” ордени

•1945 — Ленин ордени — “мусиқий санъат соҳасидаги юксак ютуқлари ва 70 йиллиги муносабати билан”

•1946 — Биринчи даражали Сталин мукофоти — колоратура сопраноси ва оркестр учун ёзилган концерти учун

•1948 — Биринчи даражали Сталин мукофоти — Тўртинчи торли квартет

•1950 — Биринчи даражали Сталин мукофоти — “Пўлат чавандоз” балети учун (“Медный всадник”) (1949)

•1950 — Ленин ордени — “мусиқий санъат соҳасидаги юксак ютуқлари ва 75 йиллиги муносабати билан”

•1955 — Ленин ордени — “мусиқий санъат соҳасидаги юксак ютуқлари ва 80 йиллиги муносабати билан”

Унвонлари

• РСФСРда хизмат кўрсатган артист (1925)

• РСФСРда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1927)

• Озарбайжон ССР халқ артисти (1934) — “меҳнаткашлар олдидаги алоҳида меҳнатлари учун, янги туркий мусиқаси ривожи учун”, “Шоҳсанам” операси устидаги кўп йиллик меҳнати учун.

• РСФСР халқ артисти (1935).

• Ўзбек ССР халқ артисти (1937) — “Гулсара” мусиқий драмасини яратганлиги учун.

• СССР халқ артисти (1938).

•санъатшунослик доктори (1941)

Ҳаётлигидаги ижролари

Бастакорнинг асарларини ҳаётлигида ижро этганлар:

•Иван Гржимали, фон Глен, Леопольд Ауэр, А.Вержбилович, Сергей Кусевицкий, Л.Годовский, К.Эрдели, М.Ростропович, С.Кнушевицкий, В.Полех, Антонина Нежданова, Иван Козловский, Леонид Собинов, Фёдор Шаляпин, Надежда Казанцева, Д.Пантофель-Нечецкая, Э.Бандровска-Турска;

•квартетлар: Розе (Вена), герцог Мекленбургского (Санкт-Петербург), Артура Хартмана (США), Бетховен (Москва) ва бошқалар;

•симфоник оркестрлар: Филадельфийск, Нью-Йорк, Вена ва бошқалар.

•дирижерлар: Артур Никиш (Венгрия), В.Сафонов, Н.Черепнин, Сергей Кусевицкий, Г.Фительберг (Польша), Гуго Варлих, Леопольд Стоковский, Юджин Орманди, Ф.Сток, Д.Макропулос, Сергей Рахманинов, А.Гаук, Ю.Файер

•шаҳарларда: Вена, Берлин, Гамбург, Мюнхен, Лейпциг, Франкфурт-на-Майне, Лондон, Париж, Копенгаген, Афины, Бухарест.

Асарлари рўйхати

Опералар

·  “Само ва ер” Ж.Байронинг асарига опера-оратория (1900).

·  “Шоҳсанам” М.Гальпериннинг либреттоси (1923-1925, иккинчи нашри 1934).

·  “Гулсара” (Т.Содиқов билан ҳамкорликда) К. Яшин ва М.Мухаммедовларнинг либреттоси (1949).

·  “Лайли ва Мажнун” (Т.Содиқов билан ҳамкорликда), Хуршид ва А.Навоий поэмаси бўйича либретто (1940).

·  “Рашел” Ги де Мопассан асари бўйича М.Булгаков ва М.Алигер либреттоси (1942-1943).

Балетлар

·  “Хризис” пантомима-балет, П.Люис мавзуси бўйича Н.Миль либреттоси (1912)

·  “Комедиантлар” Лопе де Вега мавзуси бўйича А.Петровсий либреттоси (1922-1930); янги таҳрирда — “Кастилия қизи” (1955).

·  “Пўлат чавандоз” А.С.Пушкин сюжети бўйича П.Аболимов либреттоси (1945—1948). Буюк шаҳарлар мадҳияси (Санкт-Петербург мадҳияси)

·  “Тарас Бульба” Н.В.Гоголь мавзуси бўича Р.Захарова либреттоси (1951—1952).

·  “Клеопатра” (“Мисроқшомлари”), балет-пантомима, А.С.Пушкин поэмаси бўйича Вл.И.Немирович-Данченко ва Л.В.Баратовлар либреттоси

Симфоник асарлари

·  Биринчи симфония (1899)

·  Иккинчи симфония (1907)

·  Учинчи симфония “Илья Муромец” (1909—1911)

·  “Сиренлар” поэмаси (1908)

·  “Запорожликлар” картина (1921)

·  Маросим увертюраси (1937)

·  Бурят-Монгольский ОССР Қаҳрамонлик марши (1937)

·  “Муқаддас бурч 2 поэмаси (1939)

·  “Фарғона байрами” увертюраси (1940)

·  “Халқлар дўстлиги” увертюраси (1941)

·  Славян мавзусидаги увертюраси (1941)

·  Симфоник-фантазия халқ рус чолғулари оркестри учун(1943)

·  “Ғалаба” увертюраси.

Концертлар

·  Арфа оркестри билан концерт (1938)

·  овоз оркестри учун концерт (1943)

·  виолончель оркестри билан концерт (1945-1946)

·  валторна оркестри билан концерт (1951)

·  скрипка оркестри билан концерт (1956)

Чолғу асарлари

·  Биринчи квартет (1899)

·  Иккинчи квартет (1905)

·  Учинчи квартет (1928)

·  Тўртинчи квартет (1946)

·  Бешинчи секстет (1898)

·  Иккинчи секстет (1904)

·  Учинчи секстет (1905)

·  Октет (1901)

Бошқа ижод намуналари

·  2 ва 4 қўл учун концерт ва педагогик репертуарларга 150 га яқин фортепиано пьесалари

·  турли якка чолғу асбоблари учун фортепиано жўрлигидаги 70 га яқин пьесалар

·  Овоз ва фортепиано учун 130 та романс.

Видео галерея

Расмлар галереяси