Ғофуров Иброҳим

Таваллуд топган сана: 27 dekabr 1937 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ёзувчилар

15700

Таржимаи ҳол

Иброҳим Ғофуров — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби. Илк ҳикоялари ва мақолалари 1957 йилда нашр этила бошлаган.

Иброҳим Ғофуров 1980 — 2000 йиллар истиқлол маданияти, маънавияти, эркинлик ва ахлоқ, янгича инсоний қарашларнинг шаклланиши, онгларнинг уйғониши ҳақида ёзган.

Жаҳон адабиётини миллий ўзбек адабиёти билан бойитиб, унга катта ҳисса қўшган.

1987 йил И. Ғофуров “Ўттиз йилнинг изҳори” китоби учун Давлат мукофоти совриндори бўлган.

1977 йил “Маърифат” китоби учун Комсомол, Ёзувчилар уюшмаси мукофотлари билан тақдирланган. Жамоат ишларида фаол иштирок этади.

1996 — 2005 йиллар Олий Мажлис депутати.

1995 йил “Дўстлик”, 2007 йил “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан мукофотланган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий университетининг чет тиллар факультетида фаолият юритиб келади.

Ҳаёти давомида Иброҳим Ғофуров кўп ишларни амалга оширган. Яна кўп ишлар қилишга улгуради, токи, ёшнинг чегараси йўқ ва у ишлашдан ва ижод қилишдан тўхтамайди. 2017 йил Президент фармони билан, Иброҳим Усмонович “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби” шарафли унвонига лойиқ топилган ва бу унинг меҳнати ва иқтидори олдидаги яна бир иқрордир.

Унинг китоблари:

1. “Гўзалликнинг олмос қирралари”. Адабий ўйлар, Тошкент, 1964. 142 б.

2. “Унутилмаган боғ. Усмон Носир”, 1967. 80 б.

3. “Она юрт куйчиси, Миртемир”, 1970. 38 б.

4. “Жозиба”. Адабий-танқидий мақолалар, 1970. 197 б.

5. “Ёнар сўз”. Адабий-танқидий мақолалар, 1973. 183 б.

6. “Ям-яшил дарахт”. Адабий-танқидий мақолалар, 1975. 230 б.

7. “Ўртоқ шоир”. Мақсуд Шайҳзода лирикаси, 1976. 110 б.

8. “Юрак — аланга”. Адабий-танқидий мақолалар, 1980. 294 б.

9. “Прозанинг шоири. Саид Аҳмад маҳорати”, 1981. 157 б.

10. “Лириканинг юраги”. Адабий-танқидий мақолалар, 1982. 272 б.

11. “Сўзун ишиғи”. Муосир ўзбек адабиёти ҳақинда. Баки, 1979.

12. “Шеърият — изланиш демак”. Адабий-танқидий очерк, 1984. 222 б.

13. “Ўттиз йилнинг изҳори”. Илмий-танқидий рисолалар, 1987. 398 б.

14. “Илтижо”. Мансуралар, 1991. 176 б.

15. “Дил эркинлиги”. Мансуралар, бадиалар, ҳикоялар, 1998. 151 б.

16. “Ҳаё — халоскор”. Сайланма, мансуралар, рисолалар. Т., 2006. 384 б.

17. “Мангу латофат”. Сайланма, бадиалар (эсселар), рисолалар. Т., 2008. 460 б.

18. “Таржимонлик мутахассислигига кириш”. Ўқув қўлланма. Т., 2008. 117 б.

19. “Таржима назарияси” (О.Мўминов, Н.Қамбаров билан ҳамкорликда). Қўлёзма. 500 б.

20. “Қуръон таржималари: Тажрибалар”. Рисола. «ЎзАС», 2009, 17 апрел

21. “Ҳаёт — хаёл — хиёбони” (Иброҳим Ғофуров сафдошлар ва замондошлари зикрида). Т., 2007. 372 б.

Таржималари:

 

1. Эрнст Хемингуэй. “Чол ва денгиз”, қисса.

2. Эрнст Хемингуэй. “Алвидо, қурол”, роман.

3. Конст. Паустовский. “Олис йиллар”, роман.

4. Вадим Кожевников. “Қилич ва қалқон”, роман.

5. Мирзо Иброҳимов. “Бўрон қуши”, қисса.

6. Сулаймон Раҳимов. “Моҳитобон”, роман.

7. Мирзо Иброҳимов. “Парвона”, роман.

8. Ги де Мопассан. “Азизим”», роман.

9. Федор Достоевский. “Жиноят ва жазо”, роман.

10. Федор Достоевский. “Телба”, роман.

11. Федор Достоевский. “Қиморбоз”, роман.

12. Нозим Ҳикмат. “Сурур”, роман.

13. Чингиз Айтматов. “Қиёмат” (Кунда), роман.

14. Чингиз Айтматов. “Чингизхоннинг оқ булути”, қисса.

15. Ҳинд эпоси “Панчатантра”. Беш муқаддас китоб.

16. Конфуций. Ҳикматлар.

17. А.Солженицин. Ҳикоялар.

18. В.Распутин. “Ёнғин”, қисса.

19. Эдгар По. Ҳикоялар.

20. Фолкнер. Ҳикоялар.

21. Ф.Нитше. “Зардўшт таваллоси”, насрий достон.

22. Г.Г.Маркес. “Бузрукнинг кузи”, роман.

23. Жейм Жойс. “Улисс”, роман.

24. Ч.Айтматов. “Қулаётган тоғлар”, роман.

25. Ф. Достоевский. “Иблислар”, роман.

Ҳужжатли бадиий филмлар сценарийлари:

1. “Ғафур Ғулом”.

2. “Мақсуд Шайҳзода”.

3. “Зулфия”.

4. “Бобораҳим Машраб”.

ТВда туркумий муаллифлик кўрсатувлари:

“Тафаккур ёлқинлари”.

Сўнгги йиллар ёзилган янги асарлари (ижтимоий-сиёсий ва адабий-танқидий асарлари):

1. “Толе ёр бўлсин”. “Миллий Тикланиш”, 2002, 8 январ.

2. “Яшашнинг таянч нуқтаси”. “Халқ сўзи”, 2002, 16 январ.

3. “Навоий ва нилуфар”. “Соғлом авлод”, 2002, 7-18 феврал.

4. “Синов олдидан”. “Халқ сўзи”, 2002, 2 апрел.

5. “Етти йил ичида”. “Миллий Тикланиш”, 2002, 8 июн.

6. “Она ризоси роҳат”, эссе-ҳикоя, “Саодат”, 2002, 2-сон.

7. “Ҳаёт шериклик ва ҳамкорликда. Ўзбекистон — Европа Иттифоқи Тарихнинг бошланиши”. Диалог. Эркин Воҳидов — Иброҳим Ғафуров. “Миллий Тикланиш”, 2002, 30 июл.

8. “Чўлоқ қарға”. Эссе-ҳикоя. “Миллий Тикланиш”, 2002, 30 июл.

9. “Адолат ва инсонийлик мезонлари”. “Халқ сўзи”, 2002, 1 ноябр.

10. “Муаллақ қолмагай”. “Миллий Тикланиш”, 2000, 8 август.

11. “Қарашларимиз очиқ-ошкора”. “Халқ сўзи”, 2002, 12 декабр.

12. “Фазлу фасоҳат ва заковат соҳиби. Эркин Воҳидов — шоир — инсон, жамоат арбоби”.  “Ўзбекистон қаҳрамонлари”. Тўплам. 2001.

13. “Ҳақгўй адиб ва инсон. Шуҳрат ҳақида хотира-эссе”. “Маърифат”, 2003, 19 апрел.

14. “«Асқад Мухтор ҳузурида — боғда. Асқад Мухтор ҳақида хотира-эссе”. “Гулчеҳралар”. 2003, май.

15. “Саида Зуннунова. Хотира-эссе”. Саида Зуннунова. Танланган асарлар. Сўз боши.

16. “Мақсуд Қориев — носир ва журналист”. Мақсуд Қориев. Танланган асарлар. Сўз боши.

17. “Шоир Азим Суюн”. Азим Суюн. Танланган асарлар. Сўз боши.

18. “Шоир Саъдулла Ҳаким”. Саъдулла Ҳаким. Танланган шеърлар. Сўз боши.

19. “Юрак мулкидаги кашфиётлар”. Эркин Воҳидов. Сайланма. Сўз боши.

20. “Ғафурона тарона”. Ғафур Ғулом маҳоратининг олтин қирралари. Эссе-мақола. 22. “Жаҳон адабиёти”, 2003, 4-сон.

21. “Кўнгил парчаларидаги ёзувлар”. Мансуралар. «Жаҳон адабиёти», 2003, 10-сон.

22. “Ҳаё — халоскор”. Бадиа-ахлоқ. “Халқ сўзи”, 2003, 10 январ.

23. “Вақт — учиб бораётган қуш”, бадиа. “Ҳуқуқ”, 2003, 5 феврал.

24. “Халқ енгилмайди», публ. “Миллий Тикланиш”, 2004, 3 апрел.

25. “Парламентга ҳамқадам”, пулб. “Халқ сўзи”, 2004, 22 апрел.

26. “Зардўшт таваллоси”, бадиа таржима. “Жаҳон адабиёти”, 2004, I-4.

 

2005-2009 йиллар Иброҳим Ғофуровнинг ўттиздан ортиқ илмий-адабий танқидий рисолалари чоп этилган.

Расмлар галереяси