Фурқат

Таваллуд топган сана: 1858 йил

Вафот этган сана: 1909 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

51664

Таржимаи ҳол

Зокиржон Фурқат — ўзбек шоири ва публицист. Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат (айрилиқ) таҳаллуcи остида ижод қилган шоир 1858 йил Қўқонда майда савдогар-ҳунарманд оиласида таваллуд топган. Эски услубдаги мактабда таҳсил олиб, кейинроқ мадрасада таълим олган.

Оиладаги оғир моддий аҳвол туфайли 17 яшарли Зокиржон мадрасадаги таҳсилини тутатишига тўғри келади. У савдогарлик қилиш баробарида, ижод билан ҳам шуғулланади.

1889 йилнинг май ойида Фурқат Тошкентга кўчиб ўтади ва Кўколдош мадрасасидан қўниб топади. Шоир Тошкентда икки яшайди. Ушбу давр Фурқат ижодидаги энг самарали босқич бўлди. Энди шоирнинг қаршисида рус маданиятига батамом шўнғиш имконияти очилади.

Тошкентдаги даврида XIX аср ўзбек адабиёти учун батамом янги йўналишдаги ёзган асарларини тарғибот қиларкан, Фурқат янгилик олиб кирган шоир сифатида намоён бўлади. “Гимназия”, “Фан ҳақида”, “Театр ҳақида, “Мусиқий тўплам ҳақида”, “Шоирнинг ўрни ва шеъриятнинг юксаклиги ҳақида”, “Кўргазма ҳақида”, “Рояль”, “Суворов” каби асарларида Фурқат маъанавиятнинг илғор ҳимоячиси сифатида илгари чиқади ва рус маданияти ва илмининг қўшилишига жонбозлик кўрсатади. “Фан ҳақида” номли шеърида Фурқат Россиянинг техник жараёни, темир йўли, электр энергияси ва телеграфи ҳақида илҳомланиб сўзлайди. Шоир рус олимларининг тимсолларини – “донишмандарини” яратишга уринади.

1891 йилнинг май ойида Фурқат Тошкендан Самарқандга жўнайди. У ердан хорижга йўл олади. Шоир Туркия, Юнонистон, Болгария, Миср каби давлатларда бўлиб келади. 1892 йилнинг баҳорида Фурқат Араб амирлигига кетади ва бир мунча вақт Маккада яшайди. 1892 йилнинг кузида Фурқат Бомбейга келади ва Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилади. 1893 йил март ойида шоир Кашмирга йўл олади, сўнгра Қашқарда яшаб, кейинроқ Фурқат Хитойнинг Синьцзянск вилоятига кўчиб ўтиб, яшаш учун Яркент шаҳрини танлайди.

Фурқат қаерда бўлмасин, қайси ерда яшамасин, ҳамма жойда халқдаги ноҳақ камбағал ҳаёт таризини кўради: ҳинд, афғон, қошғар халқи маҳаллий ер-мулк эгаларининг ва инглиз мустамлакачиларининг ситамларига бардош беришарди. Фурқат мустамлакачиликка қарши йўналтирилган мақолалар ёзади, айниқса, инглиз мустамлакачилигининг жоҳил сиёсатига қарши чиқиб, уларнинг қилмишларини қоралайди ва меҳнаткаш халқнинг золимларга қарши курашини очиб беради.

Фурқат умрининг охиригача халқлар дўстлигини тасдиқлаб келган. Узоқ ўлкалар бўйлаб саёҳатда бўлиб, шоир ўз халқини ҳам эсдан чиқармаган. Она ерини қумсаган.

Фурқат умрининг сўнгги йилларини Яркентда ўтказиб, 1909 йил вафот этади.

Шоирнинг шеърлари рус, тожик, уйғур ва бошқа тилларга таржима қилиниб, бир неча бор нашрдан чиққан. Фурқатнинг шеърияти ҳануз китобхонлар томонидан ўқилиб, кўп сонли китобсеварларни қувонтиришда давом этиб келмоқда.

Унинг шеърлари ХIХ аср охири — XX аср бошларидаги ўзбек лирик шеъриятининг энг яхши намуналаридир. Кўплаб шеърлари куйга солинган.

Фурқат ўзбек шоирлари орасида биринчи публицист бўлган, рус тили, рус илми ва техникасини ўрганиш учун зарур маълумотлар ёзган. Фурқат халқнинг маънавияти сари интилган, зеро, рус тили орқали жаҳон маданияти сари етишиш учун.

Шоир ва публицист Зокиржон Фурқат ўзбек маданияти тарихида янги саҳифа очди, адабиёт ривожига салмоқли ҳисса қўшди. ХIХ асрнинг иккинчи ярми — XX асрнинг бошида яшаб ижод қилган таниқли шоирлар Муқимий, Аҳмад Дониш, Завқий, Комил Хоразмийлар билан бирга Фурқат демократик адабиёт яратилишида иштирок этган.

Истибдод ва золимликка бўлган нафрат, она ватанининг иқтисодий ва маданий ривожи сари орзулари, маданият ва тараққиёт йўлида ўз халқига чин дилдан кўмаклашиш истаги — шулар Фурқатни безовта қилиб, унинг оташин сатрларига қуйилган. Социалистик ғояларга тўйинган асарлари билан бирга, Фурқат кўпгина лирик ғазаллар ёзиб, уларда ҳаёт ва инсонларга бўлган таҳсинли муҳаббати ифодаланган. Дин, тақво, қабр ҳаётини шоир инсоннинг дунёвий қувончлари — севги, дўстлик, табиат, санъат ила завқланиш билан таққослайди.

Фурқатнинг ғазалларида ҳаётни бор гўзаллигини ҳис эта олувчи инсон овози жаранглайди. Ўзига хос услуби, ғояларнинг нозик ва чуқурлиги билан унинг шеърларини XIX аср охири — XX аср бошлари ўзбек шеъриятининг энг нодир дурдоналари сирасига қўшишга ундайди. Кўплаб ғазаллари халқ қўшиқларига куйга солинган.

Расмлар галереяси