Таржимаи ҳол
Шайҳ Фаридиддин Муҳаммад Абу Бакр ибн Иброҳим Аттор, одатда, шунчаки Аттор (“дорихоначи”), ҳақиқий исми — Абу Ҳамид Муҳаммад ибн Абу Бакр Иброҳим (ёки ибн Са‘д ибн Йусуф, туғилган ва вафот этган йиллари ноаниқ) — XII аср форс сўфи шоири, кўплаб достонлар ва шеърлар муаллифи. Атторнинг шеърлари илоҳиёт билан бирлашишга интилиш ва чуқур фалсафий ғоялар билан суғорилган.
Туғилган ва вафот этгани ҳақидаги манбалар турлича ва исботланмаган. Баъзи манбаларга кўра Аттор 1119 йил туғилган ва вафот этган санаси аниқланмаган. Бошқа маълумотларга кўра, у XII асрнинг иккинчи ярмида туғилиб, 1230 йил вафот этган. 1119 йилда туғилиб, 1230 йилда вафот этганлиги ҳақидаги маълумотга кўра Аттор узоқ умр кўрган.
Яна бир манбаларга кўра Аттор 1145 ёки 1146 йил Нишопурда туғилган ва 1221 йил Нишопур шаҳри Тулуй аскарлари томонидан қамал қилиниб, мўғуллар истилоси вақтида ўлдирилган.
“Мантиқ уттайр” (1175), “Панднома” китоблари жуда машҳур; “Тазкират ул авлиё” асари Брокгауз ва Ефронларнинг энциклопедик луғатида таъкидланишича, Атторнинг асарлари ўзининг чуқур ва самарали бой ғоялари билан бир нозик шаклга бирлашган.