Жамилова Гулчеҳра

Таваллуд топган сана: 2 iyul 1946 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар

16971

Таржимаи ҳол

Гулчеҳра Манноновна Жамилова — актриса, Ўзбекистон халқ артисти (1992).

1946 йил 2 июлда Тошкентда таваллуд топган. 1964 йилда Тошкент хореография билим юртини тамомлаган.
Кейинчалик 1968 йилда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр-санъат институтининг актёрлик факультетини тамомлади. "Баҳор" Давлат халқ рақс ансамблида яккахон ижрочиси бўлган. 1966-1987 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театрида актриса сифатида фаолият бошлади. 1987 йилдан 1991 йилга қадар Ўзбекистон давлат драма театрида фаол хизмат қилди. 1991 йилда Хамза номидаги ўзбек академик драма театрига қайтди. Гулчеҳра Жамилова кино соҳасидаги иш фаолиятини 1962 йилда бошлаган.


Биринчи маротаба “Шоҳсанам ва ғариб” фильмида Шоҳсанамнинг дугонаси ролида ўйнаган. 1966 йилда Силвияда “Вероналик икки йигит” саҳналаштирилган театрида роль ўйнади. У яна бошқа кўпгина постановкаларда, “Қонли сароб”, “Олтин девор”, “Зебунисо”, “Нодирабегим”, “Бой ила хизматчи” ва бошқаларда роль ижро этди.
1968 йилда А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи асосида суратга олинган фильмида роль ижро этди.

Фильмография

•1965 — Кўрмайин босдим тиканни — Гульчеҳра
•1969 — Ўтган кунлар — Кумуш
•1971 — Шиддат — Манзура
•1976 — Йилнинг тўрт фасли — Нозима
•1984 — Севги афсонаси — Малкани
•1992 — Қолиш
•1993 —Қон билан тўланган бахтим мани
•2000 — Паримомо
•2000 — Шайтанат — шайтонлар салтанати — Манзура
•2005 — Гўзаллик сири
•2014 — Геолог: Ўлимдан оғир

Унвон ва мукофотлари

  • Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист
  • Ўзбекистон Республикаси халқ артисти (1992)

Расмлар галереяси