Девонов Худойберган

Таваллуд топган сана: 1878 йил

Вафот этган сана: 1940 йил

Туғилган жой:Хоразм

Йўналишлар: Режиссёрлар

3285

Таржимаи ҳол

Бу ажойиб инсонни Туркистоннинг чинакам биринчи оператори десак муболаға бўлмайди. У 1879 йил Хўжайли бошқарувчиси ва назоратчиси Нурмуҳаммад Девонов оиласида таваллуд топган. Яхши таълим олган, араб тилини билган. Шеърият билан қизиққан, ўзи ҳам шеърлар ёзишга ҳаракат қилган.

Деярли, барча ўзбек мусиқа асабобларида чала олган. Боғдорчилик билан қизиққан, оилавий боғида 40 қа яқин атиргул турларини ўстирган. Хивадан узоқ бўлмаган Оқ масжид шаҳарчасида истиқомат қилувчи, немис-меннонитлар жамоасининг оқсоқоли Вильгельм Пеннер билан учрашуви Худойбергар Девонов учун ҳал қилувчи бўлган. Фотосуратлар ва бошқа нарсалар билан шуғулланиш билан бирга, Паннер серғайрат ва интилувчан хоразмикни ушбу ҳунарга ўргатади. Ўспирин фотосуратларга завқ ила, бир умрга ихлос қўйиб, кейинроқ кинематографияга ишқивоз бўлади.  Барча тирик мавжудод-у,  нарсаларни акс этиш асрлардан-асрга дин томонидан маън этилган, ислом жамияти мустамлакаси даврида янгилик кашф этган биринчи ёш йигит — биринчи сураткаш ва кейинроқ, Хива хонлигининг биринчи кинооператорига айланган. Ҳатто отаси ҳам ўғлини бу маъносиз машғулотни бас қилишига кўндириши бефойда эканлигини тушунган, гарчи, унинг танлови нақадар хатарлилигини билса-да.

Хива хонининг вазири Ислом хўжанинг ҳомийлиги муҳим аҳамият касб этган. Ислом хўжа ўзининг қатъий қарашлари билан танилган. Унинг ҳукмронлиги йиллари Хивада подшоҳ Алексей номидаги биринчи оврупача касалхона қурилган, биринчи совет мактаби ташкил этилиб, у ерда математика, физика, кимё ва бошқа гуманитар фанлардан дарс ўтилган. Ислом хўжа девонхонасининг мирзоси бўлмиш Худойберган Девон томонидан амалга оширилган фотосурат соҳасидаги биринчи тажрибаларни ҳамма тарафлама қўллаб-қувватлаган.

Россиянинг пойтахтида фотоишлар қай усулда йўлга қўйилганлиги билан туниши учун у ерда икки ой яшайди ва севимли машғулотини икир-чикирларигача тушунишга ҳаракат қилади. Бир вақтнинг ўзида фильмларни суратга олишни ўрганади. Фото ва киноматериаллар хазинасини ғамлайди, кинокамера харид қилади... Она ватанига қайтгач, у шу заҳотиёқ съёмка жараёнларига киришади. Худойберган Девонов бир вақтнинг ўзида одам гавжум ерларда киносюжетлар намойишини уюштириб, ўзи томонидан суратга олинган ва хорижда харид қилган кинотасмаларни кўрсатиш билан бирга, янги санъат турини тарғибот қилади ва юртдошларига таништиради.

Шундай қилиб, 1908 йил – ўзбек киноси яралган йил бўлди. Съёмка жараёнлари учун мавзу танлар экан, у ўз камерасини абадий аҳамият касб этувчи объектларга йўналтирган — тарихий ёдгорликлар, миноралар, масжидлар ва бошқалар. Унинг фотоаппарати ва кинокамерасининг нуқтасига ўз даврининг жўшқин, тарихий ўзгаришларга тўла ҳодисалари тушган. 1920 йил Хоразм Миллий Совет Республикаси эълон қилинган. Х. Девонов молия вазири этиб тайинланади. Бу йиллар мобайнида у кўп маротаба Москвада бўлади, янги фильмларни олиб келади, “Совкино” акциядорлик жамияти кино-мухбирига айланади. Унинг киносюжетлари “Союзкиножурнал” нашрларида монтаж қилинади. Унинг ижодий ишлари боис, кўпмиллатли Хоразмнинг қадимий маданияти билан бошқа мамлакатлар аҳолиси илк бор танишиш имкониятига эга бўлишган.

1937 йил Х. Девонов қатағон қилинади ва Янгийўлга, сиёсий қамоқхона лагерига жўнатилади ва 1940 йил қатл этилади. Диёринниг фотокино солномасини яратган, шу қатар атоқли инсоннинг ҳаёти фожиали якун топади...

1958 йил Худойберган Девонов номи оқланади.

Ўзидан сўнг суратга олинган жуда бой материал қолдириб, кўпи ҳибсга олингач йўқ қилинган. Бироқ, баъзи бирлари сақлаб қолинган. Архивнинг бир қисми Краснодар шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг кинофильм ва фотосуратлар Марказий давлат архивида сақланади. Ноёб материаллар ҳануз Урганчдаги Девоновларнинг оилавий архивидан жой олиб келмоқда. Булар аср бошидаги кўплаб фотосуратлар, шиша пластинка-негативлари, кинотасмалар, фотоальбомлар, мактаблар ва мўъжизакор сақланиб қолган, Х. Девонов ўзи ишлаган, минглаб метрли кинотасмаларни суратга тушурган 593-сонли ажойиб кинокамераси “Патэ фререз”.

2007 йил “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” фонди очилиши муносабати билан Франция сенатида “Ўзбек фотосуратлари антологияси” кўргазма-тақдимоти ўтказилган. Ўзбек фотосуратининг асосчиси Худойберган Девоновнинг ишлари ва тақдири ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган. Х. Девонов ишлари Москва, Женева (2006-2007 йиллар) номойиш кўргазмаларида қўйилиб, ташриф буюрувчилар томонидан жуда илиқ кутиб олинган. У ҳақда китоблар ва мақолалар ёзилган, ҳужжатли фильм суратга олинган. Худойберган Девонов исми ўзбек фото ва киноматография тарихига олтин зарҳадлар билан киритилган.

Ушбу атоқли инсонни доим ёдда сақлаш ва унинг она диёри маданиятига қўшган улкан ҳиссасини қадрлаш жоиз. Худойберган Девоновсиз Хоразм ва Ўзбекистон солномаси чала бўлиб, кўп нарса адабий йўқотилган бўлар эди.

Видео галерея

Расмлар галереяси