Бурмакин Владимир Иванович

Таваллуд топган сана: 9 yanvar 1938 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Рассомлар

6456

Таржимаи ҳол

Владимир Иванович Бурмакин - Академик, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби Тошкент шаҳрида 1938 йил 9 январда туғилган.

 

 

Умрининг ўн бир йили касбий тайёргарликда ўтиб, (ўқишнинг биринчи йилларида у халқ устаси Тошпўлат Арсанқуловда ганж ўймакорлиги бўйича амалиётни ўтаган) ундан сўнг у халқ устаси, машҳур портретлар яратувчиси Абдулхак Абдуллаев қўл остида ўқишни давом эттирган. Владимир Бурмакин ўқишни хизмат кўрсатган маданият ходими В.И. Жмакин қўли остидаги ўқув билим юртини тугатди. 1959-1965 йилларда эса у Ўзбекистон халқ рассоми, академик Р.А. Ахмедов рахбарлигидаги Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтида таҳсил олди.

 

Владимир Бурмакиннинг бўёқларга ва ижодий изланишларга бўлган қизиқиши унга рассом, қандолатчи ва ихтирочи отасидан ўтган. Иван Бурмакин Ярославл вилоятидан бўлиб, бутун ҳаёти давомида расм чизган, шунингдек, қандолатчилик махсулотларини пишириш билан шуғулланган ва ҳар бир яратган маҳсули ноёблиги билан ажралиб турарди. Шунингдек, у қандолат ишлаб чиқариш учун махсус тизимни яратган. Екатеринбургда Тошкентлик бўлажак иккинчи тумуш ўртоғи билан танишади ва 1938 йилнинг январида ўғли Владимир дунёга келади. Кейинчалик оила Ўзбекистонга кўчиб ўтади. Аммо урушдан олдин отаси фожиали тарзда ҳалок бўлади.

 

Онасининг синглиси Бурмакин 3 ёшлигида унга рангли қаламлар совға қилиб, унга чизишни ўрганиши кераклигини, зеро отаси рассом бўлганлигини айтади. Бироқ тасвирий санъатга бўлган ҳақиқий қизиқиш мактаб даврида бошланади. 40-йиллардаТошкентнинг 50-мактабида рассомчиликдан Ленинграддан эвакуация қилинган Михаил Метрофанович Есин дарс берган. У кўплаб болалар, жумладан, Володя таҳсил олган санъат студиясини ташкил этди.

 

1952 йилда П.П. Бенков номидаги Республика санъат коллежига ўқишга кирди. Бир вақтнинг ўзида, халқ устаси Тошпўлат Арслонқуловдан ганж ўймакорлигини, ҳамда Жмакин ва Голдрейдан рассомчиликни ўрганади.

Володя санъат мактабини ўзининг «Вечерний закон» номли диплом иши билан «аъло» даражада битирган, сўнг Ленинграддаги И. Репин номидаги институтга киришга ҳаракат қилади. Аммо муваффақиятсиз. Шундан сўнг, ўзининг бадиий анъаналари билан машҳур Самарқандга боришга қарор қилади. У эрда 5 ва 25-сонли иккита умумтаълим мактабларида чизмачилик ва рассомчилик фанларидан ўқитувчи бўлиб ишлайди. Владимир Бурмакин бугунги кунгача шу қадар севимли бўлиб қолган бу қадимий шаҳар санъаткорлари билан илиқ ва дўстона алоқаларни сақлаб қолган.

 

1959 йилда В. Бурмакин А. Островский номидаги Театр ва санъат институтига, профессор Р. Ахмедовнинг студиясида ўқишга киради ва 1965 йилда ўқишни тугатади. Бадиий мактабдаги беш йил давомида талабалар тез-тез очиқ ҳаводаги ижод учун ҳамда Москва, Харьков, Киев ва Ленинграднинг энг яхши музейларида тажрибаларини ошириш учун боришган. 1967 йилда Москва яқинидаги Сенеж кўлидаги Рассомлар уюшмаси асосида ташкил топган "Ёшлар гуруҳи"га Владимир ҳам аъзо бўлади. Худди шу йили Манеждаги (Москва) машҳур кўргазмада Ўзбекистон рассомларининг асарлари орасида Бурмакиннинг "Кутувчи аёллар" ва "Бойсун Мадоннаси" асарлари марказий ўринни эгаллади.

 

Дарвоқе, "Мадонна" кейинчалик бутун дунёни саёҳат қилган, фақат Парижнинг ўзидагина уч марта намойиш этилган. Бу тасвир яралишига эса Владимир Ивановичнинг ажойиб дўсти, ҳозирда рахматли бўлган миллий рассом Рўзи Чориев ва уларнинг 65-йиллардаги Сурхондарёга ташрифлари сабаб бўлган. Бойсуннинг гўзал жойлари санъаткорларни беэьтибор қолдириши мумкин эмас эди. У ерда улар кўп расм солганлар ва уларни томлар устида туриб, маҳаллий аҳоли томоша қилган ...

 

- Мен дунёни эрта кашф қилганим-бу менинг омадим, - дейди Владимир Иванович. - Чет элни мен биринчи марта 1969 йилда ташриф буюрган эдим. Рассомлар гуруҳи Францияда икки ҳафтасини ўтказди. Ўшанда Луврни, черковларни кўрдим. Сўнг, яна Париж, Жорж Бракнинг коллекциясини, дўсти ва кубист Пабло Пикассо, М. Шагал кўргазмасини, футурист К. Кара, У.Боччони, Д.Северини расмларини кўрдим.

 

Айтганча, футуристик ғоялар ва абстрактизм билан машғул бўлиб қолган Бурмакинни орқасидан формалист деб аташган. Бу шафқатсиз совет танқидчилари нуқтаи назаридан тарқалган тахаллусни Владимир фахр билан олиб юрган. Совет Иттифоқида юз берган мисли кўрилмаган ҳолат шунда бўлганки, Ўзбекистонга Яқин ва узоқ хориждан келган санъат усталарини Бурмакиннинг устахонасига олиб боришарди, ва истеъдодли ва ноанъанавий рассомлари билан "мақтанишарди".

 

В.И. Бурмакиннинг шарафига шуни айтиш жоизки, у ҳеч қачон унинг ижоди ўзбек халқининг анъаналари ва маданияти асосида улғайганлигини унутмайди. Реализм-бу санъатнинг доимий илдизи эканлигини ва у атроф муҳит шарбати билан суғорилишини инобатга олсак, ушбу санъат устаси тўплаган бой ҳаётий тажрибасида тўғри фойдалана олди. Бугунги кунда академик, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий санъат ва дизайн институтининг доценти Владимир Бурмакиннинг расмларини бутун дунё бўйлаб давлат ва хусусий коллекцияларда кўриш мумкин. Москвада 30 га яқин, Олмониянинг "Галерея Экю"сида 200 та, 50 таси - Америка Қўшма Штатларида, ҳамда Австралия, Болгария, Польша, Англия, Францияда...

 

70-йиллар ўртасида Бурмакин муҳташам “Халқлар дўстлиги” саройи, “Пахтакор” метроси бекати, “Меҳнат заҳиралари” спорт комплекси ҳамда “Зарафшон” ресторанининг юз қисмига безаклар берган. Шунингдек, унинг мозаикалари “Отчопар” бозорини безаб турса, Тошкент аэропорти ҳамда Сенат биносининг ички қисмидаги бетакрор чизмалар муаллифидир.

У рассомлар орасида биринчилардан бўлиб, асар яратишда стереотипли фикрлаш ва шаклланган тассаввурдан ҳоли бўлган янгича ёндашувларни киритган. Унинг 1969 йилдаги Тошкент шаҳрида жойлашган “Билимлар уйи” номли залида бўлиб ўтган шахсий кўргазмаси, ижод жараёнига батамом бошқача қарашларни олиб киришига сабаб бўлди.

Кўргазма айримларнинг ғазаб ва қаҳрига сабаб бўлган бўлса, бошқаларни ижод оламининг чексиз имкониятларига бўлган ишонч ва умидлрини оширган.

Кўргазмага ўттиз йил вақт ўтиб ҳам, ушбу ноодатий фикр юритувчи рассомнинг мухлислари, ҳамда ҳамкасблари унинг асарларига бўлган эътиборларини камайтирмаганлар.

Владимир Бурмакиннинг ишлари соғлом энергия, маънавий-ахлоқий кучларни ўзида мужассамлаштирган. Унинг ижод маҳсули фикрлаш табиатидан шаклланган бўлиб, сўнг мантиқий ва ақлий синовдан ўтиб инсонга Яратгандан ва табиатдан берилган ижодий руҳий тетиклик ҳамда борлиқ қувончини инъом этади. Айнан шуни рассом ўз вазифаси деб билади.

Ўтган нотинч ижодий йилларида, у юздан ортиқ гўзал ва график кўринишдаги асарларни яратган.

Бурмакин Ўзбекистон, Россия, шунингдек, Англия, Франция, Америка, Олмония, Болгария, Туркия ва Польша каби мамлакатлардаги кўплаб кўргазмаларда иштирок этган.

Унинг ишлари кўплаб музейлар, галлереялар ва шахсий коллекцияларда сақланади.

Германиянинг Кельн шаҳри яқинида жойлашган Гуммерсбах шаҳарчасидаги ЭКЮ-Отель галлереясида 200 дан ортиқ ишлари тўпланган. Ушбу шаҳарчага у ижод қилиш учун бориб туради.

Бурмакин ижодий ҳаёти давомида Франция, Австрия, Швейцария, Мароқанд, Ҳиндистон, Малайзия, Сингапур, Болгария ва Куба давлатларида бўлган. У Италия, Испания ва Мексика давлатларига боришни орзу қилади.

У қирқ йилдан ортиқ Тошкентнинг рассомчилик таълим муассасаларида дарс бериб, ўндан зиёд қобилиятли рассомларни тарбиялади ва улар ҳозирда Ўзбекистоннинг машҳур рассомлар қаторига кирадилар.

Унга «Ўзбекистон Республикасининг хизмат кўрсатган санъат арбоби» унвони берилди. 1997 йилда эса, Бурмакин Академиянинг ҳақиқий аъзоси бўлиб сайланди ва унга Академик фахрий унвони топширилди. 2005 йилда Владимир Бурмакин махсус орден «Фидокор хизматлари учун» билан тақдирланган.

Расмлар галереяси