Бадалов Степан Тигранович

Таваллуд топган сана: 26 avgust 1919 йил

Вафот этган сана: 17 iyun 2014 йил

Туғилган жой:Туркманистон

Йўналишлар: Геологлар, Кимёгарлар, Қаҳрамонлар

5157

Таржимаи ҳол

Бадалов Степан Тигранович - минеролог ва геокимёгар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977). Геология ва минералогия фанлари доктори (1962), профессор (1968), Ўрта Осиё индустриал институтини тугатган. 

Бадаловнинг илмий ишлари Ўзбекистонда элементлар геокимёси, руда ҳосил қилувчи тизимларда элементларнинг намоён бўлиш хусусиятларини ўрганишга ҳамда рений ва осмийнинг провинцияларини аниқлашга бағишланган.

С.Т. Бадалов 1919 йилнинг 26 августида Чоржоу шаҳрида хизматкорлар оиласида дунёга келган. Унинг ёшлиги Когон ва Қўқон шаҳарларида ўтган.

У Тошкент шаҳрида Ўрта осиё индустриал институ тоғ факультетининг “Геология ва минерал конларини ўрганиш” мутахассислигида ўқиган.

Иккинчи жаҳон уриши йилларида собиқ совет қўшинлари таркибида хизмат қилган. У иккинчи жаҳон уришининг IIдаражали ордени ва 4 медали соҳиби бўлган.

Урушдан сўнг 1946 йили Геология институтининг аспирантура бўлимига ўқишга кирди. 1950 йили “Темир-Кабукида (Нурота тоғларининг шимолий тизмаси)” уран-ванадий топилмалари минералогияси” номли номзодлик диссертациясини Ўзбекистон фанлари академиясининг аъзоси А.С.Уклонский раҳбарлигида ҳимоя қилган.

Кейинчалик Степан Тигранович ЎзФА қошида геокимёвий даврларини ва жараёнлари – “ИгиГ” номли лабораториясини ташкил қилиб, 20 йил давомида мазкур лабораторияга раҳбарлик қилган. У рудаларнинг минералогияси, рудаларнинг ўзгаришлари, Олмалиқ тоғ металлургия туманининг кам ва кўп учрайдиган геокимёвий элементларини тадқиқ қилиш билан шуғулланган.

Бу изланишларнинг самараси улароқ “Олмалиқ тоғ металлургия туманининг руданинг минерология, геокимёвий ва генетик асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ёзди. Бу диссертацияни у 1962 йилда ҳимоя қилди, 1965 йили у монография кўринишида нашр этилди. Бу монография жуда оммабоп ҳисобланган. Бу туманда ўзининг шогирдлари билан 50 дан ортиқ фанга номаълум минералларни аниқланган. Буларнинг айримлари янги(берунит), турли кўринишлар (бериллиевли аллофан ва таркибида цинки бўлган серпентин) ва бошқалар(айоваит) қайсики СССРда даврида биринчилардан кашф этилган.

Тизимли ёндашувдан келиб чиқиб у муайян табиий тизимлардаги барча гиёкимёвий хоссаларни (сидерофиллик, литофиллик, халькофиллик, биофиллик, нейтралилик ва б.) ўзида мужассамлаштирган класификацияни таклиф қилди.

У биринчи бўлиб протоизотоплар тўғрисида тушинчани киритган.

С.Т.Бадалов минералогиянинг ва геохимиянинг амалий йўналишига катта эътибор қаратиб, айниқса табиий ресурслардан фойдаланишнинг комплекс муаммосига қаттиқ ёндашган. 1971 йили Степан Тигранович кам учрайдиган элементларни кашф қилгани учун “Кон кашшофи” (“Первооткрыватель месторождения”) дипломи билан тақдирланган. У томонидан очилган мазкур элементлар Олмалиқ тоғ конларининг амалий қийматига эга хисобланади. Олмалиқ тоғ металлургия комбинати ишлаб чиқаришда унинг тавсияга асосланади.

У 400 дан ортиқ илмий ишлар ва 4 та монографиялар муаллифи, шунингдек, 44 та “Минерологлар умумиттифоқининг Ўзбекистондаги бўлими қораламалари” журналининг таҳрирчиси ҳисобланади.

Унинг қўл остида 4 та докторлик ва 38 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Профессор С.Т. Бадалов узоқ йиллар мобайнида “Геохимиядан” ТошДУда(ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети) маъруза ўқиган.

Унда ҳарбий унвонлар ҳамда “Меҳнатдаги жасурлиги учун”, “Жасур меҳнати учун” медали, шунингдек, у “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган илмий арбоб” унвон ҳамда Тоғ рудалари хом ашё базасини яратишда қатнашгани учун унга 1988 йили Давлат мукофоти билан тақдирланган. 1992 йил у РФА қошидаги Россия минерологлар уюшмасининг фахрий аъзоси булди.

Расмлар галереяси