Асадов Мирумар

Таваллуд топган сана: 1927 йил

Вафот этган сана: 2010 йил

Туғилган жой:Самарқанд

Йўналишлар: Меъморлар, Миллий ҳунармандлар

5445

Таржимаи ҳол

Самарқанд таъмиршунослик мактабининг энг ёрқин вакилларидан бири Мирумар Асадов биринчи уста бўлган, Ўзбекистон Қаҳрамони Олтин юлдузи билан мукофотланган. Ўзининг иқтидори ила бугунги кунда сайёҳларни ҳайратга солувчи шарқ Уйғониш даврининг энг машҳур меъморий ёдгорликларига айланган обидаларни яратиб, янги ҳаётни жонлантирган. Бу инсоннинг хизматлари Ватанимизнинг энг юксак мукофоти ила эътироф қилинди.

Мирумар Асадов 1927 йил Самарқандда туғилган. 1939 йил миллий ҳунармандчилик мактабининг очилиши унинг келажак тақдирини белгилаб қўйди. Шарқ меъморий маданиятининг ноёб намунаси бўлмиш Шердор мадрасасида ўқув курсларининг очилиши диққатга сазовор ҳодисадир. Шу кунлардаги таъмир ишларида унинг ўғли – Самарқанднинг мумтоз таъмир мактаби анъаналарида таълим олган, амалиётдаги усталардан бири Содиқ Асадовнинг иштирок этиши ҳам рамзий аҳамият касб этади.

Мирумар Асадовнинг ўзи ҳам наслий таъмиршунослар сулоласидан. Айнан миллий ҳунармандчилик мактабига унинг бобоси, халқда Абдулаваз оқсоқол деб чақиришган машҳур уста юборган. Лекин ўз даврининг энг донғи кетган таъмиршуносларидан бири, бухоролик уста Ширин Муродовнинг мазкур мактабга таклиф этилиши Мирумар Асадов учун ҳақиқий тақдир туҳфаси бўлган.

Бу инсоннинг ажойиб иқтидори ва қобилиятларининг исботи ўрнида Бухоро амирининг шахсан ўзи масъулиятли ишларни унга топширганлигини айтиш жоиз, зеро, шарқ ҳукмдорлари ҳар доим алоҳида завқий ва бадиий диди билан ажралишган.

Иккинчи жаҳон уриши бошланиши билан, Самарқандга Москвадан бадиий институт кўчириб ўтказилган. Ушбу олийгоҳ мутахассислари бўлажак самарқандлик таъмиршунослар таълимида иштирок этишган. Мирумар Асадовнинг шахсий хотираларига кўра, у москвалик мутахассислардан чизмачилик, рассомчиликдан бебаҳо билимлар олган. Бўлажак таъмиршунос учун мазкур маълумотлар, шубҳасиз, фойдали ва муҳим бўлган. Бироқ, фақат уста Ширин Муродовгина бўлажак усталарга амалий кўникмалар ва касб сирларини очиб берган.

Ўтган асрнинг 40-йиллари Мирумар Асадов ҳамда Самарқанд таъмиршунослик мактабининг бир нечта ўқувчилари уста Ширин Муродов билан биргаликда Тошкентга боришади ва Ўзбекистоннинг иккита муҳим объектларини миллий услубда безашда иштирок этишади. Бу – Алишер Навоий номидаги опера ва балет ҳамда Муқимий номидаги театрлари эди. Ушбу санъат саройларидаги ганч ўймакоралиги ва кошин безаклари – самарқандлик уста-таъмиршунослар ижодининг намунасидир.

Ўтган асрнинг 60-йиллари тақдир Мирумар Асадовни Душанбега йўллайди. Маҳаллий оқсоқоллар самарқандлик фуқаро таъмиршунослигини билиб қолиб, уни ўзларинниг энг ҳурматга сазовор маданий объектларини тиклашга таклиф этишади. Мирумар Асадов хусусан, Садриддин Айний мақбараси, Панжикентдаги Рудакий мақбараларини таъмирлашда иштирок этган. Энг қизиқ жиҳати шундаки, Асадовдан аввал мазкур объектларни таъмирлаш устида, асосан, Ленинграддан таклиф этилган оврупалик усталар шуғулланишган. Улар, ҳатто юқори синф мутахассислари бўлиб ҳам, моҳияти, ранглари ва шарқ безак сайқалининг барча нозик жиҳатларини етказиб бера олишмаган.

Мустақиллик йиллари уста тер тўккан биринчи аҳамиятли объект – Бухоро вилоятидаги Баҳовуддин Нақшбандий мақбараси бўлган. Деярли, вайрон қилинган ва ўзининг тарихий қиёфасини йўқотган мақбара ҳукуматнинг махсус қарорига мувофиқ таъмирланган. Бугун ушбу мақбара нафақат донғи кетган маънавий марказ, балки шарқ меъморчилигининг бетакрор моҳиятини ўзида жам этган нозик меъморий намунага айланган. Бунда самарқандлик устанинг ҳам ҳиссаси бор.

Ушбу объектдаги ёрқин ишидан сўнг Мирумар Асадов, деярли барча муҳим қадимий ёдгорликларда хизмат қилиб, уларнинг барчаси ҳукумат назоратида тикланган. Ганч, кошин, тошга ўйиш устаси сифатида унинг иқтидори Имом ал-Бухорий мақбараси, Регистон меъморий мажмуаси, Биби хоним масжиди, Гўри Амир мақбараси, Шоҳи Зинда мемориал мажмуаси, Ҳазрати Ҳизр масжиди каби объектларда гавдаланган. Мазкур маънавий маданият ва меъморий ёдгорликларни тиклашда ўз ҳиссасини қўшганлиги учун 1996 йил собиқ Президентимиз И.Каримов томонидан Мирумар Асадовга Ўзбекистон Қаҳрамони юлдузи топширилган.

2010 йил вафот этган. Таъзияномани Ўзбекистон раҳбарлари ёзиб беришган.

Расмлар галереяси