Таржимаи ҳол
Арендс Альфред Карлович — машҳур шарқшунос олим, тарих фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби.
1893 йил 4 октябр Санкт-Петербургда туғилган
1902 йилдан 1905 йилгача Санкт-Петербургдаги К.Мая номидаги машҳур мактабда ўқиган. 1905-1911 йилларда Екатерина немис билим юртида таҳсил олган. Биринчи жаҳон уруши қатнашчиси, 1923 йилгача Қизил армия сафида хизмат қилган.
Ленинграднинг тирик шарқ тиллари институтида талабалик даврида (1923-1926) тилшунослик қобилиятини намоён этган ва Ишчи-деҳқон қизил армияси Ҳарбий-техник мактабида форс тилидан ўзи дарс берган.
1926-1929 йиллар аспирант, 1926-1930 йиллар ўқитувчи (ёрдамчи). Аввалига форс илмий-техник атамашунослиги билан, сўнг форс луғатшунослигининг бошқа кенг жиҳатлари билан шуғулланади. Кейинроқ Эрон, Ўрта Осиё, Афғонистон тарихини ўрганишга эътиборини қаратади, ушбу мамлакатлар тарихига оид манбаларни нашрдан чиқаради.
1930-1936 йиллар Ленинград шарқшунослик институтининг (ЛВИ) Форс тили бўлими мудири ва доценти; Н.А.Белгородский ва А.А.Ромаскевич билан биргаликда форс-рус атамашунослик луғатини тайёрлаш устида ишлаган; “XIX аср бошигача Эроннинг Ғарбий Европа билан иқтисодий алоқалари тарихий очерки” ни ёзган.
1936 йилдан Совет Иттифоқи ФА Шарқшунослик институти илмий ходими, Эрон хонаси олим-мутахассиси. 1938 йили филология фанлари номзоди илмий даражаси диссертация ҳимоясисиз топширилган.
1942 йили март ойида, шу вақтда шаҳарда қолган петербурглик немислар қаторида, Ленинграддан сургун қилинган. 1947 йилгача “махсус сургун этилган”лар орасида, Қуйи Тагилда оғир шароитда ушланган. Сўнг Тошкентга кўчиб келиб, Ўрта Осиё давлат университети (САГУ) эрон филологияси кафедрасига раҳбарлик қилади. 1952 йилдан 1974 йилгача, яъни нафақага чиққунга қадар Ўзбекистон ФАнинг Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институтида қўлёзма ёдгорликларни тадқиқ этиш ва нашр этиш бўлими мудири бўлган.
Ўрта Осиё ва чегарадош давлатлар тарихига оид ёзма манбалар таржимасини нашрдан чиқаришни давом эттирди. Анъанавий шарқий фан тарихи, хусусан, Абу Али ибн Сино ва Абу Райхон Беруний мероси билан кўп шуғулланди.
1963 йили нашр этилган рисоласи (“Масъуд тарихи”) бўйича докторлик диссертациясини ёқлаган.
Альфред Карлович Арендс 20 июнь 1977 йили Тошкентда вафот этган.