Абу Саҳл Масиҳ

Таваллуд топган сана: 970 йил

Вафот этган сана: 1011 йил

Туғилган жой:Қўрғон

Йўналишлар: Шифокорлар, Математиклар

2974

Таржимаи ҳол

Таржимаи ҳоли

Абу Саҳл Исо ибн Яҳё ал-Масиҳий тахминан 970-971 йилларда Журжонда (шимолий Эронда) таваллуд топган. Маълумотни Боғдодда олган, сўнгра 995-997 йиллар Хоразмга кўчиб кетади ва 1011 йилга қадар шу ерда яшайди. Бу ерда у Хоразм Маъмун академиясининг икки буюк алломаси — Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино билан яқиндан танишиб қолади. Буни Масиҳий келгусида Беруний ва Ибн Синога бағишлаб ёзган китоблари орқали билиш мумкин. Абу Али ибн Сино Масиҳийни фақатгина дўст деб эмас, балки тиббиёт бўйича устозидек қабул қилган. Масиҳий Хоразмдан Журжонга Ибн Синони Журжон ҳукмдори Қобус ибн Вашмгир саройига кузатиб қайтаётганида саҳрода оламдан кўз юмади.

Асосий илмий ишлари

Ал Масиҳий нечта асар ёзганлиги маълум эмас. Бироқ, манбарга кўра, Берунийга 12 та асарини бағишлаган бўлиб, улардан 3 таси геометрия, 3 таси астрономия, 1-климатология, 1-этика, 1-тилшунослик, 2-астрология, 1-ўсимликшуносликка тегишлидир. Афсуски, бу асарлар бизнинг давримизгача етиб келмаган.

Аниқ фанларга тегишлилари: «Китоб фи мабади-л-ҳандаса» («Бошланғич геометрия китоби») – асосан ўша вақтлардаги «Китоб фи сукун ал-ард ау ҳаракатиха» («Ер ҳаракатланиши ёки сокин туриши ҳақидаги китоб»); «Рисола фи каванин ас-синаъа» («Санъат [астрономия] қонунлари ҳақида рисола») – Х асрлардаги астрономиянинг муҳим саволлари назарда тутилган.

Медицина соҳасига доир китоблари орасида энг машҳурлари: «Кутуб ал-миа фи-с-синаъат ат-тиббийа» («Тиббиёт соҳасига доир 100 китоб»), «Рисола фи жудорий» («Чечакнинг вужудга келиш ҳақидаги илмий асар»).

Ал-Масиҳий олим бўлишига қарамай, шеърлар ҳам ёзиб турганлигини Берунийнинг “Хронология” китобида келтириб ўтган шеърий парчасидан кўриш мумкин.

Дунё фанига қўшган ҳиссаси

 

Масиҳий ижодининг энг катта меҳнатларидан бири – Х-ХI асрларда ёзилган «Тиббиёт соҳаси бўйича 100 китоб»бўлиб, тиббиёт бўйича ҳам назарий, ҳам амалий саволларга жавоб берувчи асардир. Кейинчалик Ибн Сино ўзининг “Тиб қонуни” асарида бу китобдан кенг маънода фойдаланади. Мазкур асарнинг қўлёзма нусҳалари дунёдаги кўплаб китоб фондларида сақланиб келиши, унинг аҳамияти ва шуҳратидан далолатдир.

Жаҳон эътирофи

Масийнинг илм-фанда муҳим ўрин тутганлигини, Беруний ва Ибн Сино каби буюк ақл эгалари уни буюк олим ва ўз устозлари деб ҳисоблашганликлари асослайди.

Расмлар галереяси