Абу Наср Мансур ибн Ироқ

Таваллуд топган сана: 960 йил

Вафот этган сана: 1025 йил

Туғилган жой:Хорезм

Йўналишлар: Астрономлар, Математиклар

2670

Таржимаи ҳол

Афригид хоразмшоҳлар оиласига мансуб шахс бўлган. Бизнинг давримизгача жуда кам биографик маълумотлари етиб келган. Маълумки, 995 йил Қиётда (ҳозирги Беруний шаҳри) яшаб ижод қилган. Хоразмшоҳ Маъмун академиясининг асосчиларидан бири Абу Наср Мансур ибн Ироқ Абу Райҳон Берунийга ўша замонларда ҳам мураббий, ҳам устозлик қилган. Ибн Ироқ ёш даҳо шогирдига керакли барча билимларни бериб, ўзининг бир нечта рисоласини хали ёш Абу Райҳон Берунийга бағишлайди.  

1017 йил Ибн Ироқ ва унинг яқин шогирди Абу Райҳон Беруний билан Султон Маҳмуд Ғазнавий томонидан Ғазий шаҳрига юборилиб, у ердаги саройда умрининг охирига қадар яшаб, ижод қилади. 1025 йил оламдан кўз юмади.

 

Асосий илмий ишлари

Ибн Ироқнинг асосий астрономик асарлари “Шахсий Альмагес” йўқолган.

Бундан ташқари, у араб тилидаги асарлар муаллифи ҳам ҳисобланади, жумладан:

“Еттибурчакни ясаш ҳақидаги китоб” – геометрик тузум асослари баён қилинган иш;

“Менелай” “Сферики”га “Изоҳ” – Менелайнинг сферик учбурчаклари назариясини исботларга бағишланган асар;

“Тўғри бурчакли ва қийшиқ бурчакли учбурчак учун синусларнинг ясси ва сферик теоремаси китоби” – сферик тригонометриянинг яратилиш тарихи изоҳланган ҳамда синуслар теоремасининг бир нечта исботи келтирилган иш;

“Азимутлар китоби” – астрономик кузатувлар баён қилинган асар;

“Азимутал айланалар ва астролябияларни ўтқазиш китоби” – астролябияни ўрнатиш ва ундаги астрономик кузатувларда фойдаланиш бўйича қўлланма;

“Фазо ёйларини эгаллаш бўйича рисола” – сферик геометрия асослари кенгайтирилган иш.

“Геометрияга оид саволларга жавоблар рисоласи” – ясси ҳамда сферик геометрия асослари кенгайтирилган иш.

Абу Наср Ироқнинг математикага қўшган ҳиссаси

1. Сферик математикага улкан ҳисса қўшган, сферик тригонометрия фанининг асосчиси ҳисобланади.

2. У томонидан илк бора текис ва ясси синус теоремаси шакллантирилган.

Дунё тан олиши

Абу Наср Ироқнинг дунё фанига қўшган ҳиссаси Паул Люк (Германия), Э. Кеннеди (АҚШ), Ю. Самсо (Испания), К. Иенсеном (Голландия) ва бошқалар томонидан юқори баҳоланган. Унинг “Геометрияга оид саволларга жавоблар рисоласи” 1910 йил Г. Зютер томонидан немис тилига таржима қилинган ва нашрдан чиқарилган.

Расмлар галереяси