Таржимаи ҳол
Зоҳиджон Обидов (1923-1996) – ўзбек шоири, таржимон, уруш қаҳрамони (айрим манбаларда Зоҳиджон Обидов деб юритилган). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби. Тошкентда туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган.
Уруш қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, шоир Зоҳиджон Обидов 20 дан зиёд шеьрий тўпламлар муаллифидир. Унинг баъзи шеърлари куйга солинган, бошқалари эса комедия жанрининг севимли асарларига айланган. Зоҳиджон Обидовнинг шеьрлари замон ва замондошларнинг ўй-фикрларини ифода этган. У 1923 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатиб, олий ўқув юртига эмас, фронтга - жангга отланди. Ленинград бўсағаларида бўлган жангларда ярадор бўлиб она юртига қайтди.
Тез орада, Тошкент Давлат университетига ўқишга киради. Ўқишни тамомлагач, Наманган педагогика институтида дарс беради. Айни чоғда вилоят Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилган. Тошкентга қайтгач, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, Ғафур Ғулом номидаги «Адабиёт ва санъат» нашриётида ҳамда «Муштум» журналида фаолият кўрсатган.
Зоҳиджон Обидов 1996 йилнинг 5 августида вафот этган.
Зоҳиджон Обидов М.Лермонтов, Т.Шевченко, М.Бажан, Р.Ҳамзатов каби машҳур шоирларнинг асарларини ҳам ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.
Зоҳиджон Обидов 50-йиллардан бошлаб шоирлик фаолиятини бошлаган. Шоирнинг 20 дан зиёд шеърий тўпламлари нашр қилинган. Жумладан,
«Яхши ният» (1957),
«Янги ойнинг ўроғи» (1961),
«Ошиқкўнгил билан» (1963),
«Хитойдан совға» (1963),
«Тонг юлдузлари» (1964),
«Сенинг изларинг» (1965),
«Кўнгил навоси» (1968),
«Ҳандаларим» (1969),
«Умид тўлқинлари» (1972),
«Юракдаги мавжлар» (1973),
«Куйган куёв» (1973),
«Танланган асарлар» (1974),
«Талпинур дил» (1977),
«Қўлингни бер» (1979),
«Кўнгил таронаси» (1983),
«Куйла, дилкаш дуторим» (1984),
«Дилрабосан» (1984),
«Бахшида» (1985),
«Сенга талпинаман» (1990),
«Қанотли қўшиқлар» (1991) каби китоблари нашрдан чиққан.