Абдурашидхонов Мунаввар қори

Таваллуд топган сана: 1878 йил

Вафот этган сана: 1931 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Ёзувчилар, Шоирлар

5793

Таржимаи ҳол

Ўзбек халқининг таниқли инсонларидан бири, ўтган асрнинг бошида халқ озодлиги учун кураш илҳомчиси бўлган шахснинг ҳаёти ва ижоди фақат мустақиллик пайтларидагина ўрганила бошлади. Совет ҳукуматининг биринчи рақамли душмани, озодлик учун ўзбек курашчиларининг бошчиси бўлмиш Мунавварнинг фаолиятини ўрганиш тақиқланган эди.

XX аср зиёли ўзбеклари томонидан бир овоздан “маънавий илҳомчи”, “буюк миллатнинг буюк келажак мақсадлари учун туну-кун тиним билмаган халқ хизматкори”, деб топилган адабиётшунос, тарбиячи, муҳаррир, маориф, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхонов 1878 йил Тошкент шаҳрининг ҳозирги Шайхонтохур тумани, Дархон маҳалласида ўқитувчилар оиласида туғилган. Эшонқули додгоҳ (Тошкент) ва Мирараб (Бухоро) мадрасасида таълим олгач, Тошкентнинг Дархон масжидида имом бўлиб ишлайди.

ХIХ аср охирида Мунаввар қори жадидчилик ҳаракатида фаол иштирок этади. 1901 йил аввал ўз уйида жадидчилик мактабини очади, кейинроқ Тошкентнинг бошқа даҳаларида ҳам очади. У мактаблар учун грамматика ва алифбо асослари ифодаланган “Биринчи устоз” номли янги усулдаги илк дарсликни тайёрлайди. “Иккинчи устоз” деб номланган иккинчи китобида ўқиш ва ёзишга қаратилган услубни, шунингдек, оиладаги ўзаро муносабатларни ёритган. Мунаввар қори, шу билан бирга илк математика дарслигини тайёрлаган. "Тажвид ал-Қуръон", “Ер майдони” каби қўлланмалар тайёрлаб, уларни нашрдан чиқаради. Болакайлар учун эса шеър ва ҳикоялар ёзади. 1909 йил Тошкентда “Жамияти хайрия” иттифоқини ва “Турон” уяшмасини ташкил қилади.

 Мунаввар қори 1906 йил “Хуршид” биринчи газета нашриётини очади. Кейинроқ у ердаги “Нажот”, “Кенгаш” газеталарида муҳаррир, “Садойи Туркистон” газетасида эса бош муҳаррир лавозимларида фаолият юритади.

Мунаввар қори Абдурашидхонов ўзбек театри асосчиларидан бири. У театр ёрдамида “бузуқ одатлар” ва уларни тузатишни кўрсатган. Унинг труппаси “Турон” деб номланган. Труппа 1914 йилдан 1924 йилга қадар фаолият кўрсатган.

Мунаввар қори 1917 йил февраль революциясидан сўнг Туркистон халқ демократик давлатининг яратилиш ғоясини очиқдан-очиқ ифода қилади. У Қўқонда яратилган “Туркистон Мухторияти”ни қўллаб-қувватлайди. 1918 йил апрель ойида Туркистон давлат университети ректори этиб тайинланади. 1918 йил “Турк ўчоғи” илмий-маърифий жамиятини очади.

Мунаввар қори 20-йиллар “Миллий иттифоқ” ва “Миллий истиқлол” яширин ташкилотларига бошчилик қилган.

20-йиллар ўрталарида репрессия кучаяди ва Мунаввар қори барча лавозимлардан четлатилинади. Бироқ, бу ҳам уни мустақиллик ғоясини илгари суришига тўсқинлик қила олмади.

Ҳамза, Элбек, Ойбек, Акмал Икромов, Абдулҳай Тожиев, Салимхон Тиллахонов, Қаюм Рамазон, Баҳром Ҳайдарий, Маннон Уйғур каби маданият арбоблари, адабиётшунослар, олимлар Мунаввар қорининг ўқувчилари бўлишган.

У 1929 йил ҳибсга олинган ва 1931 йил отиб ташланган. Москва шаҳридаги Ваганьково қабристонига қўйилган.

Расмлар галереяси