Абдураҳмонова Дилбар Ғуломовна

Таваллуд топган сана: 5 yanvar 1936 йил

Вафот этган сана: 20 mart 2018 йил

Туғилган жой:Москва

Йўналишлар: Ижодкорлар ва мусиқачилар

5695

Таржимаи ҳол

 

Дилбар Ғуломовна Абдураҳмонова — совет, ўзбек дирижёри, скрипкачиси, педагог. СССР Халқ артисти (1977). Ўзбекистондаги биринчи аёл-дирижёр.

Дилбар Абдураҳмонова 1936 йил 1 май куни Москва шаҳрида таваллуд топган.

1948 йилдан 1955 йилгача Р.Глиэр номидаги (ҳозирги Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослашган мусиқа академик лицейи) мусиқа мактабини (бир вақтнинг ўзида 110-сонли математикага ихтисослашган мактабда ҳам ўқиган) скрипка йўналишида ўқиган. 1959 йил Тошкент давлат консерваториясини (ҳозирги Ўзбекистон Давлат консерваторияси) скрипка йўналишида Б.Титель синфида якунлаган, 1960 йил опера-симфоник дирижёрлик йўналишини (М.Ашрафий синфи) якунлаган.

1957 йилдан 1960 йилга қадар — ўқиш давомида А.Навоий номидаги опера ва балет театри (ҳозирда Алишер Навоий номидаги Катта Академик театр) оркестрида скрипкачи бўлиб ишлаган.

1957 йил — талаба-дирижёр сифатида Москвада бўлиб ўтган Халқаро ёшлар ва талабалар фестивалида иштирок этган.

1960 йил — А.Навоий номидаги Давлат опера ва балет театри дирижёри, 1974-1990 йиллар — театрнинг бош дирижёри ва бадиий раҳбари, хозирги дирижёр-саҳналаштирувчи.

1959 йилдан чет элларда Ўзбекистон маданияти ва санъати ўн кунликларида иштирок этган. СССР шаҳарлари, Миср (1966), Германия, Руминия, Тайланд, Сингапур бўйлаб гастроль сафарларида иштирок этган.

1982 йили А.Н. Островский номидаги Тошкент бадиий-театр институтининг (ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти) саноат ва театр ишини режалаштириш йўналишини сиртқи бўлимини якунлаган.

Ўзбекистон Давлат консреваториясида опера хонандачилиги бўйича дарс беради (профессор).

Оиласи

  • Отаси — Ғулом Абдураҳмонов (1910-1987), опера хонандаси, Ўзбек ССР халқ артисти (1950)
  • Онаси — Зуҳра Файзиева, опера хонандаси.
  • Турмуш ўртоғи (1960 йилдан эътиборан) — Ўткир Абдуллаевич Шомуротов (1934 йил туғилган), муҳандис.
  • Қизлари — Лола ва Раъно.

Мукофот ва эътирофлари

 

  • Ўзбек ССР Халқ артисти (1969)
  • СССР Халқ артисти (1977)
  • Хамза номидаги Ўзбек ССР давлат мукофоти совриндори (1973)
  • “Фидокорона хилматлари учун” орден (Ўзбекистон) (2012)
  • Халқлар дўстлиги ордени (22.08.1986)
  • “Шуҳрат” медали (Ўзбекистон) (2001).

Д.Абдураҳмонова репертуаридан 60 дан зиёд опера ва балет спектакллар ўрин олган.

2018 йилнинг 20 март куни вафот этди.

Расмлар галереяси