Абдуллаева Мунаввара

Таваллуд топган сана: 5 aprel 1950 йил

Туғилган жой:Марғилон

Йўналишлар: Актёр ва актрисалар

4374

Таржимаи ҳол

Мунаввара Абдуллаева 1950 йилда Марғилон вилоятида таваллуд топган. 

1968-1971 йилларда Марғилон режа-иқтисод техникумида таҳсил олган. 

1971 йилда Тошкент Давлат Санъат институтининг "Театр ва кино актёрлиги” бўлимига ўқишга кириб, 1975 йил муваффақиятли тамомлаган. 

Институтни битирганидан сўнг, у таҳсил олган курсни йўлланма билан Сирдарёдаги Олим Хўжаев номли театрга юборилиб, у ерда бир йил ишлагач, Тошкентга қайтган. 1976-78 йилларда Москвага бориб, Москва Давлат Театр санъати институтида педагогика бўйича аспирантурада ўқиган. 

Шуни баробарида театрларда, режиссурадан ҳам амалиёт ўтаган. Ўша даврдаги санъат дарғаларидан Олег Табаковни курсига, Владимир Андреевни курсига, Андрей Гончаровни театрига бориб, дарс олган. 1978 йилдан Ўзбекистон Давлат Санъат Институтининг "Драма ва кино санъати” факультети, "Драма ва кино санъати” кафедрасининг доценти. Театр режиссёри. 

1989 йилдан буён Ўзбек Миллий Академик драма театри саҳнасида "Чимилдиқ”, "Андишали келинчак”, "Бевалар”, "Дадажон демайман” каби турли машҳур спектаклларни саҳналаштирган. 

2000 йилдан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Ёшлар мураббийси”. Кинода эса "Кичкина табиб”, "Макрли дунё” каби бир қатор фильмларда роллар ижро этган.

Видео галерея

Расмлар галереяси