Самиғ Файзулович Абдуллаев

Таваллуд топган сана: 25 oktabr 1917 йил

Вафот этган сана: 1998 йил

Туғилган жой:Тошкент

Йўналишлар: Рассомлар, Қаҳрамонлар

8612

Таржимаи ҳол

Абдуллаев Самиғ Файзулович (1917 -1998) – Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи қаҳрамони, Ўзбекистон рассомлар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Давлат санъат музейи директори.

1917 йил 12 (баъзи тахминларда 25 октябрь) октябрь куни Тошкентда туғилган. Мактабнинг 7-синфини ва Тошкент рассомлар билим юртини тамомлаган. 1938 йилдан ҳарбий хизматда зобит бўлади. 

1941 йилдан Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. 1943 йил Кубань ва Таманск ярим оролларининг пастки қирғоқларини озод қилишда 97-алоҳида мотор муҳандислик батальони қўмондони лавозимида эътибор қозонган. 1943 йил 16 сентябрда Красний шаҳарчасида душман томонидан қўйилган 97 та минани сапёрлар пайқаб қолишади. Улардан 37 тасини Абдуллаев хавфсизлантиради. Танкичилар учун йўл очилади. Аммо тез орада, бригада қаршисида янги хавф пайдо бўлади: гитлерчилар кўприкни дарё орқали портлатиб юборишади. Абдуллаев бўлими уч соат ичида кўприкни тузатади ва танклар кириб келади. Эртаси куни Абдуллаевнинг шахсан ўзи бошқа кўприк портлаши ҳақида хабар беради. Жасур миначи кўприк олдига эмаклаб боради. Мазкур вазифани бажаришда Абдуллаев яраланади, лекин жанг майдонини тарк этмайди. 16 сентябрдан 9 октябртгача бўлган муддат ичида сержант С.Ф.Абдуллаев ярадор бўлишига қарамай, жанг майдонини тарк этмайди ва 3.000 га яқин турлича, шу жумладан, 39 та ўрнатилган ва 37 та мина-сюрпризларини хавфсизлантиради.

Урушдан сўнг катта сержант С.Ф.Абдуллаев ватанига қайтарилади. 10 йил давомида Ўзбекистон рассомлар уюшмасини бошқаради, 1956 йилдан Ўзбекистон Давлат санъат музейи директори лавозимида ишлайди. Тошкент шаҳрида яшаб, 1998 йил вафот этган.

Мукофот ва унвонлари

  • Совет Иттифоқи қаҳрамонининг “Олтин юлдуз” медали
  • Иккита I-даражали Улуғ Ватан уруши ордени
  • II даражали Улуғ Ватан уруши ордени
  • Ленин ордени
  • Иккита Қизил байроқ ордени
  • Иккита “Ҳурмат белгиси” ордени
  • Медаллар
  • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби

Расмлар галереяси