Абдукаримбой

Таваллуд топган сана: 1701 йил

Вафот этган сана: 1750 йил

Туғилган жой:Қўқон

Йўналишлар: Ҳукмдорлар

4822

Таржимаи ҳол

Абдукаримбой (1701-1750) – Учинчи ҳукмрон, Қўқон хонлигидаги минглар сулоласи вакилларидан, 1733 йилдан ҳукмронлик қилган. Унинг отаси – Шоҳруҳбой.

Абдукаримбой Абдурахимбойнинг кичик укаси бўлган, акаси оламдан ўтгандан сўнг 1733 йилда Қўқон хонлиги ҳокимияти унга ўтади.

У 1740 йили Қўқонни душманлардан, айниқса Джунгарлардан ҳимоя қилиш мақсадида девор қуришни буюради.

1745-1747 йилларда Қўқон хонлиги Джунгарларнинг ҳужумига учрайди ва Ўш, Андижон ва Марғилонни қўлдан чиқаради. Қўқоннинг ўзи эса Джунгарлар томонидан қамал қилинади. Қийин вазиятларда Абдурахимбойнинг ҳарбий маҳорати эвазига пойтахтдан Джунгарлар қувилиб юборилади.

Джунгарларнинг ҳужуми давлатнинг иқтисодиётига ва сиёсий марказлашишига катта путр етказди.

Абдукаримбой 1750 йилда вафот этади ва хонликни бошқариш унинг ёш уғли Абдурахмонбойга ўтади. У тахтда бироз ўтиради, сўнг тахтга эгалик Абдурахимбойнинг ўғли Ирданабойга ўтади (1750-1764).

Расмлар галереяси