Абдалов Отажон

Таваллуд топган сана: 1856 йил

Вафот этган сана: 1927 йил

Туғилган жой:Хива

Йўналишлар: Адабиёт

5207

Таржимаи ҳол

Отажон Абдалов (1856, Хива — 1927) –биринчи ўзбек китоб нашрчиларидан, Хоразм воҳасида китоб нашр қилиниши асосчиларидан.У илк ўзбек матбаачиси ва ношири. Мат-баачилик фаолиятини 1874 йилдан Хива шаҳрида Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II саройида ташкил этилган тошбосмада ишлашдан бошлаган. 1876 йилда Аб-дуносир Фароҳийнинг "Нисабуссибён" асарини тошбосмада босиб хонга тақдим этди. Бу китоб Хивадагина эмас, балки бутун Ўрта Осиё миқёсида биринчи босма китоб ҳисобланади. Абдалов Отажон босиб чиқариш учун лойиқасарларни ўзи танлаб, уларни Муҳаммад Раҳимхонга чоп этишга рухсат бериш учун тавсия қилган. Қўл ёзмаларни нашрга тайёр-лашда ўзига замондош бўлган таниқли ҳаттот ва шоирларнинг кўмагидан фойдаланган. 1876 - 1910 йилларда Отажон Абдалов Хива матбаасида 10 дан ортиқ китобни нашрдан чиқарди. Булар орасида Навоийнинг "Ҳамса" (асарнинг "Ҳайрат-ул Аброр" қисми; 1880), "Хазойин-ул Маоний", 1881, "Чор девон" (1882), Огаҳийнинг "Тавизулошиқин" (1882) номли асарлари, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз)нинг ғазаллари (1897) ва "Мажмуатуш-шуаро" (1900) тўпламлари бор. Отажон Абдалов Хоразм халқ ҳукуматининг бир қанча хитоб-номалари, тарихий ҳужжатларини, Хива шаҳрида ўзбек, рус, туркман, қорақалпоқ тилларида газеталар чиқаришга бошчилик қилган.

Болалиги ва ёшлиги тўғрисида маълумотлар кам. Қоғозга расм чоп этишга жуда қизиққан. Эронлик Иброхим-султан китоб чоп этиш сирлари билан бўлишган. Тошбосма матбаа усулини оддийлигини тушуниб, 1874 йилда керакли ускуналарни сотиб олади ва биринчи Ўрта Осиёдаги тошбосма матбаасини ташкил этади. Бу матбаа усули чиндан хам жуда осон эди – махсус тошларга керакли сўзларни махсус қогоз ёрдамида ёзилган ва станок ёрдамида оддий қоғозга нашр қилинган.

1876 йили Абдалов Отажон Ал Форобийнинг фалсафий иши “Болалар тақдири” ни чоп этти. Хива хони Мухаммад Рахимхон II Отажон Абдаловга шогирдликка Муҳаммад ва Худойберган (нақш ўймакорлиги), Исмоил ва Комил каби ўнлаб шогирдларни белгилаган.

Тошбосма матбаасида ўзбек классик адабиёти намуналари -Алишер Навоий, Мунис, Хоразмий, Мирза Абдукарим, Машраб, Огахий каби арбоблар асарлари чоп этилган. Секин асталик билан бу иш иқтисодий –пуллик ишлаб чиқариш соҳасига айлана бошлади. Уларнинг асосий манбаи бу мадрасалардаги дарсликлар ўрин олган эди. Улар ичида Қуръондаги Хафтияк, Чор китоб – мусулмонлар қоидалари ёзилган китоблар хам ўрин олган эди. 

Расмлар галереяси