Лернер Пётр Михайлович

Tavallud topgan sana: 23 fevral 1922 yil

Tug'ilgan joy:Украина

Yo'nalishlar: Shifokorlar

5861

Tarjimai hol

Пётр Михайлович Лернер — тиббиёт олими, эпидемиолог, тиббиёт фанлар доктори (1971), профессор (1972), ёзувчи. Соғлиқни сақлаш аълочиси (1958), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980).

1922 йил 23 февраль (Украина) Хмельниц вилоятининг Шепетовка шаҳрида туғилган.

1944 йил институтни тамомлаган. Фронтда бўлмаган.

·  Туман, шаҳар ва вилоят тозалик ва эпидемиология бўлинамаларида (Самарқанд) бош шифокор бўлиб ишлаган.

· Самарқанд вилоятининг бош эпидемиологи.

·  Самарқанд тиббиёт институтида — ёрдамчи, доцент, профессор.

·  Эпидемиология кафедраси мудири (1978-1994)

· Самарқанд тиббиёт институти декани (1970-1976).

· Илмий ишлар бўйича проректор (1976-1985).

Гименолепидозни даволаш бўйича янги услубни ишлаб чиққан. Ушбу - Гельминтозларни даволашнинг самарали услуби Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти (Женева, 1975) томонидан тасдиқланган. Юқумли касалликларни олдини олиш ва курашиш бўйича кенг илмий амалиёт тизимни ишлаб чиқди ва жорий этди. Натижада, ушбу касаллик сони камайишига эришилган.

П.Лернер вабо, чечак, тошмали терлама, ўлат, қорин тифи, полиомиелит, дифтерия, ва республикадаги бошқа бир қанча юқумли касалликлар хасталикликларни бартараф этишда бевосита иштирок этган.

Нафақат Ўзбекистонда балки бутун Ўрта Осиё тиббиёт Олий таълим муассасаларининг даволаш факультетларида биринчи ва ягона бўлган эпидемиология кафедраси у томонидан ташкил этилган.

У 11та халқаро кенгаш ишларида иштирок этган. Бир қатор рисола ва илмий ишлар муҳаррири ҳисобланади. Илмий ходимларни тайёрлашда фаол иштирок этган.

П.М.Лернер биология ва тиббиёт фани ривожланишига қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, гельминтозга қарши курашиш бўйича ишлаб чиққан назария ва амалиёти учун СССР Фанлар академияси томонидан СССР Вазирлар кенгашининг юбилей медали билан тақдирланган.

Rasmlar galereyasi